Oyina uz kutubxonasi УЎК


«БИНАФША ²ИДЛАНГ, АМАКИ!»



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/47
Sana01.03.2022
Hajmi1,58 Mb.
#475919
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   47
Bog'liq
Юрак бўронлари. Роман-эссе

«БИНАФША ²ИДЛАНГ, АМАКИ!»
Ў
збекистон халº ёзувчиси Шукур 
Холмирзаевнинг ушбу номдаги эс-
сесидан олинган айрим парчаларни мамну-
ният билан ³авола этмоºчимиз.
* * *
– Телефон жиринглашидан уй¾ониб кет-
дим. Залда – диванда ётиб ºолган экан-
ман, ўрнимдан тура солиб ºандилни ёºдим. 
Шу бўйи шкаф устидаги (ту¾илган кунимда 
Умарбеков сов¾а ºилган) соатга ºараб олдим. 
Тўрт ярим...
Табиий, жа³лим чиººан: ким у – шун-
дай пайтда безовта ºилган? ªишлоºдан 
бўлмасайди: тинчлик бўлсин-да... Шун-
дай хаёллар ила бориб, телефон дастагини 
кўтардим. £ализ гап эшитилди:
– Ботир Зокиров кетди.
10 – А. Жўраев
Oyina.uz kutubxonasi


146
– Нима? Ким...сан ўзинг?
– Ман – Андрей Бородин. Батир умер.
– Спаси... – Давомини айтолмадим: шу-
на
º
а пайтда хабарчига ра³мат айтиш керак-
ми? Аºлим етмади. Дудуºланиб: – Я понял. 
Тушундим. ªачон? – деб сўрадим.
– Недавно должно быть. Мангаям теле-
фон ºилишди.
«Санга нега телефон ºилишаркан? Ботир 
билан нима алоºанг бор эди?» дея ¾ашлик 
билан кўнгилдан кечирдим; алоºаси бордир, 
албатта. Мен Ботирнинг кимлар билан ул-
фатчилик ºилишини кузатиб юрибманми?
Бироº шунаºа ўйладим: уни – Ботирни 
маш³ур ёзувчи Сергей Бородиннинг ў¾лидан 
ºиз¾андим шекилли.
Трубкани жойига ºўйдим. ªалтираб, 
нима ºилишни билмай турганимда, ёто¾идан 
хотиним кўзини уºалаб, пешонаси тиришиб 
чиºиб келди.
– Тинчликми? Ким у?
– Ботир ўлибди, – дедим.
– Вай-й. – Саида туриб ºолди. Лаблари 
ºийшайиб, ияги титради. Залга кириб, ди-
ванга ўтирди.
– Нима ºилай, хотин?
– Учºун акалар билишармикан?
– А-а. Тў¾ри айтасан. – Дар³ол Учºун 
Назаровнинг телефон раºамини тердим. Бир 
пастдан кейин Дилбар янганинг хотиржам 
овози эшитилди:
– Эшитаман. Ким бу?
– Янга менман. Шукур. Ботир Зокиров 
ўлибди... Янга эшитяпсизми?
Oyina.uz kutubxonasi


147
Янгадан жавоб йўº эди. Кейин гўшакдан 
тинг-тинг этган товуш эшитила бошлади.
²айрон бўлиб ºолдим. Сўнг яна улар но-
мерини термоºчи бўлувдим, аппаратнинг ўзи 
та¾ин жаранглаб кетди. Учºун Назаров экан.
– Шукур? Шунаºа бўптими? ªачон?
– Менгаям телефон ºилишди...
– Ўн минутдан кейин пастга тушиб, Жу-
ковскийга чиºиб туринг. Биз Умиджон би-
лан борамиз.
– Хўп.
Кейин билсам, Учºун Назаров азбаройи 
³аяжонланиб кетгани боис машинасини 
бошºара олмаслигини тусмоллаб, ў¾лини 
ёнига олган экан. Дилбар янга эса бу шум 
хабарни эшитиб, карахт бўлиб ºолган, кейин 
трубкани ºўлидан тушуриб юборган экан.
* * *
Ботир Зокировнинг бизга муносабати 
³аºида... Муносабати, кўриб турибсиз – са-
мимий ва ўзаро... «фойдали» эди, дейиш-
га журъат этаман. Аввало, «самимийлиги» 
³аºида: Ботир Зокиров оламга маш³ур санъ-
аткор (у Франция нинг оламшумул «Олим-
пия» эстрада концерт зали са³насига икки 
марта чиºишга мажбур этилган севимли 
хонандамиз эди! Собиº СССР ³удудида ис-
талган ша³арда) ойлаб концерт бера олар, 
эшитувчилар эса яна талаб ºилишар эди! 
Масалан, маш³ур санъат ша³ри ³исоблан-
миш Ленинградда ³ам шундай бўлганди.
...²а, оламга маш³ур эса-да, масалан, 
бизникига бемалол кириб келар, менинг 
Oyina.uz kutubxonasi


148
кўпчилик ўртоºларни фамилияси билан (На-
заров, Умарбеков) аташим-чаºиришимга 
таºлидан кулимсираб: «Холмирзаев» деб му-
рожаат ºилар, баъзи пайтларда уйга ме³мон 
келган бўлса-ю, нимадир сабаб билан уйда 
ортиº ўтиришнинг имкони торроº бўлса 
ёки ўтириб зерикишганда, дафъатан менга 
ºўн¾ироº ºилар: «Холмирзаев, уйдамисиз? 
Шукуржон, шундоº ўрто¾им уйга ме³мон 
бўлиб келган. ²озир уйингизга олиб бора-
ман», дерди. Бемалол...
Ёки бизнинг уйимизга таниºлироº санъ-
ат со³иблари, фалакнинг гардиши билан 
ташриф буюриб ºолишса, унга-да Ботир 
Зокировни дар³ол таклиф этардим. Эсим-
да кечагидек: ²индистондан маш³ур ашу-
лачи-артистлар келишди. Рита хоним улар-
нинг солисти эди... Ўша кезларда Ўзбекистон 
радиоси ³инд бўлимида хотиним билан бир 
бўлимда ишлайдиган олим ªамар Райис би-
лан фавºулодда а³ил бўлиб ºолгандим: деяр-
ли ³ар ³афтада у киши билан учрашиб ту-
рардик. Ўша инсон Саидага: «Рита сўраяпти. 
Ботир Зокировни кўрмоºчи», деган экан. Хо-
тиним дангалига уларни уйга таклиф этибди.
Камина та¾ин ³овлиºиб Олой бозорига бо-
риб келди. Бир амаллаб дастурхон тузадик. 
Табиий, мен Учºун Назаровни ³ам таклиф 
этгандим: Дилбар янга – мусиºашунос, 
су³бат яхши кечади деб... Улар келишди. 
Кейин Ботирнинг ўзи келди.
Ни³оят, ³индлар ³ам ªамар со³иб етаги-
да сеторларини кўтариб келиб ºолишди.
Oyina.uz kutubxonasi


149
Ўтиришда хотиним таржимонлик ºилар, 
хизмат менинг бўйнимда эди. Кўп мавзу-
ларда гурунг бўлди. Рита хоним бир-иккита 
ашула айтиб берди ва ²индистонда Бо-
тир Зокировни бе³ад ³урмат ºилишларини 
ºайта-ºайта такрорлади.
Ботир Зокиров ºандайдир андишага бор-
дими, ишºилиб, ³индча эмас, ўзбекча «Яро¾ 
этма» деган суюмли ашуласини айтди. Ке-
йин кўп йўталди. Ва узр сўради...
* * *
Ботир Зокиров нимагадир... шошилар 
эди: шунинг учунмикан – унча-мунча гап-
сўз, о¾риº-касаллик ³ам унга кор ºилмас, у 
енгиллик билан бу унсурларни босиб ўтиб 
кетаверар ва ўша «нимагадир»га интилаве-
рар эди.
Энди наздимда, му³им бир нуºтани ºайд 
этишим лозим: Ботир Зокировнинг барча 
(со³аларда) интилишлари орасида... куйлаш-
га – ºўшиº айтишга бўлган э³тиёжи ³амма 
интилишларини босиб кетар, балки барча 
ºобилиятлари ана шу ºўшиº айтиш (тан-
лаш, тайёрлаш, ºалбдан ўтказиш ва куйлаш) 
сало³иятига хизмат ºилар, ана ўша со³алардан 
ºандайдир ºониºмаслигида, ºўшиºларида 
ўз ифодасини топар, топганда ³ам айни 
ўзига – Ботир Зокировга хос тарзда – 
юксак пардаларда, соф шарºона титрам-
ларда, ºалбларнинг туб-тубига кириб бора-
диган «ингичка» о³англарда ўз ифодасини 
топар эди: зеро, унинг ºўшиºлари бутун ву-
Oyina.uz kutubxonasi


150
жуди, куч-ºуввати, онги-дунёси ºандайдир 
жамланган-йи¾налган ºалби тубидан чиºар 
эди.
Вей, унинг ºўшиºлари!
²амон ўша-ўша: эътибор этсангиз – 
уларда манзараларни ³ам кўрасиз (расмда-
гидек), тарихий-мусиºавий-ботиний илдиз-
ларингизни ³ам ³ис этасиз: сўз... сўзнинг 
айтилиш тарзи, ºўшиºдаги тўл¾оºли фикр-
нинг баёни (³икоядагидек содда-тушунарли) 
онг-ºалбингизга шундоººина етади-ºўяди.
Вей, унинг са³нада ўзини тутиши... На³от 
кузатган бўлмасангиз? Шунчалар табиий-
ликка ºандай эришган эди у зот? На бир 
ортиºча ³аракат (чираниш, ºийшанглаш, 
ортиºча ишшайиш, муºом, ºўл ³аракатлари) 
кўрасиз, на бир масла³ат бергингиз келади: 
³а-³а... нуºсон тополмайсиз-да.
Зероки, гап шундаки, бировдан нуºсон 
топмоº учун нуºсонсизлар ºандай бўлувини 
билмоº керак: ундайлар эса йўº эди... Илло, 
Ботир Зокировнинг ўзи ибрат – ўзи эталон 
эди.
Айтмоºчи, Ботир Зокиров – эстрада 
ºўшиºчиси, ўзбек эстрадасининг асосчиси, 
Мюзик-холл яратаман деб армонда кетган (у 
яратган ³ам эди, кейин кимлардир тарºатиб 
юборди) улу¾ санъаткор... маºом куйлари-
мизни жон-дилидан яхши кўрарди.
* * *
Кунларнинг бирида мен Олой бозорига 
бораётиб, Эркли опани учратиб ºолувдим.
Опа – «²амза» театрининг пешонасига 
битган... дурдоналаридан бири, бени³оя са-
Oyina.uz kutubxonasi


151
водли ва чексиз ³амиятли ва андишали Ма-
ликбоева мени кўрмаганга солиб, хиёбонга 
бурилди: Олой бозорига улар яшайдиган уй-
нинг биºинидан ўтиларди.
– Эркли опа, салом бердик, – дедим. 
Сўнг ёмон ºийналиб кетдим: у киши 
бени³оя уялиб, ºипсиниб ва синиº табас-
сум ºилиб тўхтадилар. Сўнг: «Э, Шукур-
жон. Яхшимисиз? Саида яхши юрибдими?» 
деб сўрадилар. «²а, – дедим-у, у ё¾ини 
сўрамасам бўлмаслигини туйдим. – Нима 
бўлди. Эркли опа? £алатироº гаплар эшит-
дик...»
Эркли опа елкасини ºисиб, янада 
шикастароº жилмайиб:
– Шунаºа бўлди, Шукуржон, – дедилар-
да, икки бармоºларини кўрсатдилар. – Шун - 
ча телеграмма келди. «Ира, ман уйланвом-
ман. Хафа бўлма». Шу холос.
– Холос? – дедим о¾зим очилиб ºолиб.
Кейин бошºа гап...
– Нима бўлиши мумкин, – тезгина жа-
воб бердилар. – Ихтиёр Ботирнинг ўзида. 
Биз анча йил яхши яшадик. Иккита ў¾лимиз 
бор. Шуларга тушунтириш ºийинроº...
– А-а...
– Шунаºа гаплар, Шукуржон. Саидага са- 
лом айтинг... – Маликбоева бошини бирдан 
эгиб, тез-тез юриб кетди.
Эй, азиз биродар, шундай аёлни учрат-
ганмисиз? Йўº: Ботир Зокировдек инсонни 
учратмаганингиз каби унинг рафиºаси Эрк-
ли Маликбоева сингари олийжаноб ва ру³ан 
юксак, ³ар ºандай майда-чуйда гаплардан 
Oyina.uz kutubxonasi


152
терак бўйи баланд турадиган, ³ар ºанча из-
тироби бўлса ³ам ичига ютадиган ма¾рур 
аёлни ³ам учратишингиз гумон: ³ой, булар 
³ам одам ºавмидан-ку, а? Бундайларда ³ам 
нафс бор, ³а, бор-ку? Катта маънодаги нафс! 
Бундайларда ³ам инсоннинг энг табиий – 
яшашга интилишига замин бўл¾увси ³ис – 
худбинлик ³ам бор бўлиши керак-ку! Ум-
рининг навºирон пайтларидаги ³амро³и – 
умр ºиёмдан ошганда кетиб ºолса, ºандай 
мискинлик ºоплаши мумкин одамзодни? 
Алам-надомат... Дарвоºе, таниш-нотаниш-
лар олдидан ўтиш – ºисиниб, айб иш 
ºилиб ºўйгандек ºийналиб ўтиш ва улардан 
«ºочиб», ¾амини-аламини ичига ютиб, кўз 
ёшларини тамшаниб ютгандек ютиб – юти-
ниб ³азм ºилиш – вой, ºанчалар о¾ир.
Ўйланиб ºоласан: Ботир... Ботир Зоки-
ровнинг шундай инсонга – Аёлга дуч келга-
нини ºаранг-а!
Худди бир-бири учун яратилган ва ³аёт-
нинг шафºатсиз синовлари ³ам «жовлисига» 
бошларига тушажагини олдиндан билганга 
ўхшайдилар-а! Ажабо, Ботир Зокировнинг 
Эркли опага юборган икки энлик телеграм-
масини ºаранг: гўёки шу биргина жумлада 
бир олам гапни айтиб, ³атто тушунтириб ³ам 
ºўйгандек... Ажабо, унинг та¾ин икки сўз 
билан: «Хафа бўлма» деганини кўринг: бу 
гап(ча)да нима маънолар йўº дейсиз? ²атто 
Эркли опанинг бу хабарни собитлик билан 
ºабул ºилишига бемалол ишонгандек...
Булар бир-бирини мунчалар яхши би-
лишмаса, а?!
Oyina.uz kutubxonasi


153
Буларга ºойил ºолмасдан бўлар эканми? 
Айниºса, Эркли опа Маликбоевага...
* * *
Аттанг-аттанг, начора: Анвар ака Маºсу-
довдек бўлмадим мен, яъни Ботир Зокиров 
билан бирга – бир ма³аллада яшаб ўсмадим, 
болаликдан дўст тутинмадим!
Учºун Назаров Ботир Зокировга ³ам дан-
галига: «Пошли, Батир!» ёки: «Батир, жду 
тебя!» деб муомала ºилар, демак, шундай 
муомалага маънавий ³аººи бор эди: бунинг 
тарихи-да менга ºорон¾и... Учºун Назаров-
дек бўлишни истамайман-у, бироº Ботир 
Зокировга муомаласидаги тенглик жараён-
ларини билсам эди!
Ўлмас Умарбековнинг Ботир Зокировга 
муносабати – ¾ирт самимий ва дўстона, йўº; 
ме³рибона эди... Табиий, у инсон ³ам бу зот 
билан илгаритдан таниш бўлган, ºандайдир 
саргузаштларни ³ам бошларидан кечириш-
ган эди – ºанийди, ўшалардан ³ам оз-моз 
хабардор бўлган бўлсам эди!
Ёзар эдим.
Шу тобда иккита воºеа ёдимга тушди.
Биринчиси: Ботир Зокиров Москвада 
шифохонада ётганида, Ўлмас Умарбеков би-
лан Учºун Назаров уни кўргани боришади... 
Кўргани боришади. Тошкентдан. Тошкентга 
ºайтиб келишгач, Учºун Назаров мундай де-
ган эди: «Ботирнинг а³воли о¾ир. Жуда о¾ир. 
Биºинини тешиб, тиºин тиºиб ºўйишган 
экан. Биззи кўриб, жа хурсанд бўлиб кетди.
Назаримда, Ботир Зокиров унча-мунча 
майда-чуйда гапларга ³ам парво ºилмас, ин-
Oyina.uz kutubxonasi


154
чунун улу¾-улу¾ минбарлардан эшитадигани 
маºтовларга ³ам бепарво эди: ўрганиб кет-
ганиданми? Табиати шунаºалигиданми? Ким 
билсин.
Аммо битта жи³ати барча хислат-фази-
лату ўзига хосликларидан устун турарди: у 
энг чигал муаммолар устида гапираётганида 
³ам ºандайдир паришон экани сезилиб ту-
ради: илло, ўша мунозара пайтидаёº тамо-
мила бошºа мавзуга кўчиб кетиши ва ундан-
да нарига ўтиб кетиши мумкин эди.
Унинг бу жи³атини, масалан, бир неча кун 
давомида бир неча ³икояларни ºоралаб ке-
лиши, кейин, дейлик, менинг фикрларимни 
диººат билан эшитгани ³олда... ³икояларни 
мутлаºо ºайта ишламаслиги, ³икоялар ўша – 
ёзилгани бўйича ºолиши-ю, кейин мутлаºо 
расм чизишга берилиб кетиши ва хусусан, 
Рўзи Чориевни уйига чаºириб, полотнолари-
ни кўрсатиб юриши ёки турли-туман рас-
сомларнинг устахоналарида кезиб юришига, 
сўнг эса бу «юмушлар»ни ³ам изсиз унутган 
каби Абдулла Ориповнингми, Миртемир дом-
ланингми, Цветаева, Ахматованингми шеъ-
рий китобларига шўн¾иб кетиши, ундан сўнг 
ºарабсизки, Икром Акбаров биланми, Сай-
фи Жалил ёки Мутал Бурхонов биланми – 
мусиºа бобида, яъни, улар Ботир учун ёз-
ган ºўшиºларини та³лил этиш бобида 
маш¾ул бўлиб ºолганига... ва ³оказоларга, 
яъни, айтиш мумкин бўлса, 
º
ўнимсизлигига, 
тў¾риро¾и, паришонлигига йўйиш мумкин: 
³а, у назаримда, бир эмас – бир неча одам-
га ўхшар, аниºро¾и, бир эмас, бир неча ис-
Oyina.uz kutubxonasi


155
теъдодларга насиб этиши мумкин бўлган 
ºобилиятга эга шахс эдики, кўнгли тусаган 
томонга назарини ºаратар – бу йўриºда у 
ба¾оят эркин-озод инсон эди.
* * *
Олдимда турганлар четланди-ю, ўзим 
олдинга чиºиб ºолдим. ªаршимда – узун, 
чуºургина тобутда Ботир Зокиров ётган эди. 
Бошида дўппи. Дўппи ёстиººа тегиб, пешо-
насига хиёл сурилган.
«Ўлим шуми? У энди... турмайдими 
ўрнидан? Йўº. ²еч ºачон ºўз¾алмайди. Ин-
дамасангиз, кунлаб ётаверади... Лекин ин-
дайсиз, ºўз¾атасиз.
Илло, унинг жойи энди – бошºа ерда... 
Вой, ўша ерга бориш учун шунча йил яшай-
дими одам?
Жуда жўн нарса, а, ўлим?
²е, Ботиржон, сенинг бошингни тутиб 
³асрат ºиладиган Гамлет керак бўлди-да: 
«О, Ёрик, Ёрик! ªани санинг кулгиларинг, 
Ёрик?..
ªандайдир ³ўнграмоºчи эканимни пайºаб 
ºолиб, ён-веримга ºарадим-у, худди Умарбе-
ковнинг ёнгинасида турганимни кўрдим: ³а, 
Ўлмас Умарбеков ёнимда экан. Ботирга ти-
килиб ºолган... Мен томоº ºирмоºчи бўлдим. 
Назаримда, бусиз ³ам дўстимиз менга ºараб 
ºўядиган туюлди: у сезгир инсон.
Лекин у Ботирдан кўз узмас эди.
Кимдир елкамга туртди. Видолашгани 
келганлар экан. Орºароººа ўтаётган Наза-
ров боши билан имлади мени. Мен ир¾алиб, 
у кишининг олдига бордим.
Oyina.uz kutubxonasi


156
Шунда Назаров Ботирнинг укаси Жам-
шиднинг билагидан тортиб, ба¾рига босди.
– Жигар, бандалик экан, – деди.
Жамшиднинг ³ам афти шишиб-бў¾риºиб 
кетган экан. Бирдан менга талпинди: худди – 
«ёрдам беринглар, бу ºанаºаси бўлди» де-
гандай. У йи¾лар эди.
* * *
Шунда нариги иморатга яºин турган жи-
гарранг «Жигули»нинг очиº турган эшигидан 
бошºа дўстларимиз ³ам кўриниб ºолишди: 
Абдуллажон билан Низом. Низом имлаган-
дай бўлди. Учºундан узр сўрамоºчийдим, 
улар икковлон нари кета бошлади. Орºамдан 
келган Тур¾ун Азизов бир ºўлини елкамга 
ºўйиб:
– Ай, Шукурчик, ёмон бўлди. Бу – котта
фожеа, – деди. – Агар билсанг, бу – халº 
фожеаси... Тў¾римасми? – деб юзимга ти-
килди. – Ботирдаºа санъаткорри ³ар куни 
онаси ту¾иб бермийди.
У-у... У³-³. Ботир ўзини жа тийиб яша-
ди... – Кейин бошини сараклатди.
– Йўº-йўº, фикрим бошºача: у оламни 
кўрди. Бир санъаткор эришиши мумкин 
бўлган шу³ратга эришди. Суюмли бўлди... 
Халººа. Халºларга. Ўзбекнинг номини 
чиºарди... Унга минг-минг ра³мат. – Ке-
йин синиºиб жилмайди. – Ўзимиз билан 
кам ўтирарди-де. Дарвиш бўлолмас экан. 
²а, топдим. Ўткирри тили билан этганда, 
ўзимизга ўхшаб дарвишона яшолмас эди. 
Кези келганда... Биз, биласан-ку ўзинг кет-
дикми-кетдик, деб... Унда шундай имкони-
Oyina.uz kutubxonasi


157
ятлар йўº эди. Биламан: ³амма иши режали 
эди. Гастроллар, гастроллар... А³-³. – Яна 
бирдан бурилиб, Ботир Зокиров яшаган уй 
зинасига ºараб олди. – Ман Ўлмасхонни 
опчиºайми? Унинг иши кўп бўтда...
Инсон нимага интилади? Ўзида йўº нар-
сага интилади... Ботир Зокиров ³амиша ни-
магадир интилиб, унинг куйида паришон 
бўлиб яшар эди: ўша интилмиши, ажаб-
мас сулув ºиёфасида ³ам жамол кўрсатган 
бўлса...
Тур¾ун Азизовдан сўрамоºчи бўлиб унга 
ºарасам, у Умарбековдан кўз узмай турибди.
Ни³оят, Умарбеков бизга ялт этиб ºаради-
да, хўмрайганича тез-тез юриб олдимизга 
келди.
– Шукур, яхшимисиз? – Кейин Тур¾ун 
Азизовга тикилди. – ²амма нарса тахт 
бўлди... Мен тепага чиºиб тушай. Бирон со-
атда ºайтиб келаман. ªачон чиºаришни, ни-
малар бўлишини ўшатда келишамиз. Бу – 
республика миºёсидаги фожеа... Тў¾рими, 
Шукур? Газеталаргаям хабар бериш керак. 
Телевизорга... – У машинадан чиºишган 
Абдуллажон билан Низомни кўриб, ³ар ик-
каламизнинг ³ам тирсагимиздан олиб жил-
ди. – Биласизларми, ман битта нарса ³аºида 
ўйлавомман. Боядан бери...
– Ўзингиз ³ам бирон соат туриб ºол-
дингиз, – деди Тур¾ун Азизов.
– Шунаºами? Билмайман... Ман Ботир-
га ºойилман. Мана шунаºа ётишларини кўп 
кўрганман. Шукур, касалхонада ётганида 
боргансиз-а?
Oyina.uz kutubxonasi


158
– Албатта, – дедим-у, тафсилотини ай-
тишимга ўрин ºолмади. Аммо тафсилоти ха-
ёлимдан кечди.
... ²а, шунаºа узун тушиб ётган экан. «Э, 
Холмирзаев, – деди-да, бошини кўтарди. 
Ўпишдик. Кейин иягини кафти билан уºалай 
бошлади. – Та¾ин ўсибди бу, та¾ин ўсиб 
ºопти... Шукуржон, шуни ºириб ташлашга 
ёрдам берворинг...» – «Жоним билан, – 
дедим. – Прибор борми?» – «²амма нарса 
бор. Ана, ойна... – Кейин ярим ¾ашланиб, 
ярим кулимсираб гапида давом этди: Ойим 
келади. Соºол ўсган бўлса, одам касалванд, 
хунук бўлиб кўринади. Кузатганмисиз? Шу-
нинг учун ³ар куни соºол олдираман. – 
Кейин ³еч бир касали йўºдек кулиб юбор-
ди. – Дадамми эслайсизми? Инфаркт бўлиб 
ётганларини... Да-да! Ўшанда соºолларини 
опºўювдим. Ўша киши этганлар манга: 
«Соºол одамми ºаритиб кўрсатади», деб...
Шукуржон, ман беш марта операция 
бўлиб ман-а! Рекорд ºўйибман. Айтмоºчи, 
Саидажон яхшими? ªизингиз... Пуф, ман 
³ам битта ºиз кўрсамиди...»
* * *
– Билмайман...
Мен ташºарига чиºдим. Умарбеков ма-
шинани майдондан тез чиºариб кетди.
²ар томонга чўзилган хиёбонлардан эса 
турли маркали машиналар ºор парчалари 
ётган майдонга кириб келишмоºда, пиёда-
лар ³ам кўп эди. ²адемай майдону уйнинг 
атрофлари ³ам одамга тўлиб ºолади. Биз Бо-
тир Зокировнинг (собиº) дўстлари бир четга 
Oyina.uz kutubxonasi


159
чиºиб ºолдик: Ботир Зокиров энди элники 
бўлган эди: ажабо, унинг концертларидаям 
шунча кўп одам тўпланармиди?
Мана, ўлимига ³ам келишди... Энди ўз 
санъаткорларини охирги марта кўришади: 
кейин унинг суратларини кўришади, видео-
фильмларда кўришади, радиодан-пластинка-
лардан ашулаларини эшитишади ва «шундай 
одам ўтиб кетди-я», деб гурунг ºилишади.
Узр, узр! Битта гап ёдимга тушиб кетди. 
Ботир Зокиров ўшанда Рахшона деган ºиз 
кўрган эди. Тур¾ун Азизовданми, Анвар акам-
данми эшитиб, ³айратда ºолдим: ахир, Рах-
шона – Александр Македонский уйланган 
баºтр ºизи – Баºтрия ³окими Оксиартнинг 
ºизи-ку... £алати бўлиб кетдим-у, тавба, 
Ўлмас Умарбековнинг ³ам ³ув ўшанда – 
ў¾ли ту¾илибоº ўлган кечаси... тонг отгач, 
йўлда шекилли, энди бир ºиз кўришни орзу 
ºилгани ёдимга тушди. Умарбеков ўшанда 
аниº ºилиб айтган эди: «ªизбола отасига 
ме³рибон бўларкан, Шукур. Мана, сизнинг 
ºизингиз, Учºуннинг ºизи – Сайёралар 
ºандоº ме³рибон сизларга... Шундоº били-
ниб туради...»

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish