Овкат хазм килиш физиологияси Режа



Download 0,99 Mb.
bet14/14
Sana21.02.2022
Hajmi0,99 Mb.
#33854
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
11.Овкат хазм килиш физиологияси

Сурилиш
Турли моддаларнинг бушликлар, ичи ковак аъзолар ва бирор юзадан хужайралар,улар мембранаси еки хужарааро йуллар оркали кон ва лимфага ташилишига сурилиш дейилади.Хужайра мембранаси турли моддаларга нисбатан бир хил утказувчанликка эга эмас. Утказувчанлик суриладиган модда хоссалари,унинг молекулалари катталиги ва тузилишига хамда уни амалга оширадиган механизмларга боглик.
Макро ва микромолекулалар ташилиши ажратилади. Макромолекулалар ва уларнинг агрегатлари ташилиши фагоцитоз ва пиноцитоз йули билан амалга оширилади ва э н д о ц и т о з деб аталади. Моддаларнинг муайян микдори хужайрааро ораликдан ташилиши — п е р с о р б ц и я килиниши мумкин.Бу йул билан бир оз оксиллар (антилелолар, аллергенлар,ферментлар),баъзи буеклар ,хатто бактериялар ичак бушлигидан организм ички мухитига утади. Хужайра ичидаги хазм жараени эндоцитоз билан боглик.
Меъда-ичак бушлигидан организм ички мухитига асосан микромолекулалар ташилади. Бу транспорт нофаол ва фаол транспортга булинади. Нофаол транспорт д и ф ф у з и я , ф и л ь т р а- ц и я ва о с м о с н и уз ичига олади. У ташиладиган моддаларнинг концентрацион, осмотик ва электрокимевий градиентлари туфайли содир булади. Фаол транспорт моддаларнинг концентрацион, осмотик ва электрокимевий градиентларга карши мембрана оркали ташилишидан иборат ва махсус транспорт тизимлар: харакатчан (мобил) ташувчилар, конформацион ташувчилар ва мембранадаги транспорт каналлари иштирокида бажарилади.
Купчилик мономерларнинг ташилиши натрий ионлари ташилишига боглик,энергия сарфи ва К+ - Na+-АТФ -аза ферменти иштирокида бажарилади.Сув ва ионларнинг бир кисми меъда ичак бушлигидан хужайрааро бушлик оркали ташилади.
Хазм тизимининг фаолияти турли (иссик,совук,шовкин,ортикча дори истеъмол килиш,нерв юкламаси, харакатнинг чекланганлиги в.б.)омиллар таъсирида булади.Масалан,харакат чекланганда (гиподинамияда ) мембрана хазмида иштирок этадиган ичак ферментларидан гамма-амилаза ва дипептидазанинг фаоллиги пасайиб,сахаразанинг фаоллиги эса ошади.
Иссик харорат бушликдаги хазм жараенини муайян даражада сусайтиради, мембрана хазмини оширади. Кимевий моддалар билан захарланганда,айникса ичакдаги хазм жараени бузилади.Масалан, гексохлорциклогексан оксиллар, карбонсувлар ва егларни мембранада гидролизланишини пасайтириб,ичакни юкори булимини купрок жарохатлайди, натижада гидролитик ва транспорт жараенларининг топографик таксимланиши узгаради.Бунда гидролизланишнинг максимуми ингичка ичакнинг дистал кисмига кучади. Бу холат эса егларнинг узлаштирилишини сусайтиради.
Меъдада сурилиш жуда кам булиб ,сув ва унда эриган минерал тузлар, алкоголнинг кучсиз эритмалари,глюкоза ва жуда кам микдорда аминокислоталар сурилади. Ун икки бармок ичакда хам сурилиш нисбатан кам. Сурилиш жараенининг асосий кисми оч ичак ва енбош ичакда содир булади.
Ингичка ичакда гидролиз натижасида хосил булган мономерлар,тайер холда киритилган мономерларга нисбатан тезрок сурилади.Бу гидролизнинг сурилишга таъсиридан дарак беради .
Ичак ичидаги босим 8-10 мм сим.уст.гача кутарилганда ош тузи эритмасининг сурилиш тезлиги икки баравар ошади.Бу ходиса сурилиш жараенида фильтрация ва ичак харакатларининг мохиятини курсатади.
Ингичка ичакдан моддаларнинг сурилишида ворсинкаларнинг роли жуда катта.Одамда ингичка ичак деворининг сатхи 5мкв булиб, ворсинкалар ,микроворсинкалар ва улардаги хошияли эпителий бу юзани 500 м кв гача оширади.Бундан ташкари ворсинкалар кискариши туфайли улардаги лимфа томирлари кисилиб,лимфа сикиб чикарилади ва окибатда марказий лимфа томири суриш кобилиятига эга булади.Ворсинкалар бушашганда клапанлар борлиги сабабли лимфа оркага окмайди.Ворсинкалар асосининг механик ва кимевий таъсирланиши уларнинг кискаришини кучайтиради.Ичак шиллик пардаси остида жойлашган Мейснер асаб чигали бу жараенда мухим роль уйнайди.
Ворсинка ва микроворсинкалар кискаришига гуморал омиллар хам таъсир этади. Ун икки бармок ичак ва оч ичак шиллик пардасида меъдадан утган химус таъсирида вилликинин гормони хосил булади. Вилликинин хам ворсинкалар кискаришини кузгатади.
Йугон ичакдан овкат моддалар одатда жуда кам сурилади. Йугон ичакдан глюкоза ,аминокислоталар ва бошка баъзи осонликча суриладиган моддалар сурилиши мумкин.Шунга асосланиб озиклантирувчи клизмалар килинади,яъни тугри ичакка озика моддалар юборилади.
Меъда-ичак йуллари туз-сув алмашинувида фаол иштирок этади.Хар кеча-кундузда 2-2,5 литр сув овкат ва ичимликлар шаклида истеъмол килинади,6-7 л хазм ширалари таркибида булади,шулардан факат 100-150 мл сув нажас билан чикарилади,колган хаммаси сурилади.Сувнинг сурилиши меъдада бошланади,лекин асосан ингичка ичакда содир булади.
Сувнинг бир оз микдори осмотик градиент туфайли сурилади,аммо сув осмотик босим фарки булмаганда хам сурилади. Эпителиоцитларнинг эриган моддаларни,жумладан Na+ ва Cl- ионларини фаол суриши сувнинг хам улар оркасидан тортилишига сабаб булади. Ичакда рН 6,8 булганда Na+ ионлари ва сув шиддат билан сурилади, рН 3,0га етганда сувнинг сурилиши тухтайди.МНТнинг тормозланиши ва ваготомия сувнинг сурилишини секинлаштиради.Тироксин ва АКТГ сув сурилишини кучайтиради, гастрин,секретин,холецистокинин-панкреозимин эса сусайтиради.К+ ва Na+ ионлари ичакдан эпителиоцитлар томонидан электрокимевий градиент туфайли нофаол ташилади.Хужайралараро каналлардан Na+ ионлари концентрация градиенти асосида утади.Демак Na ташилиши хам фаол,хам нофаол йуллар оркали амалга оширилади Натрийнинг сурилишига нерв ва эндокрин тизимлар таъсир килади.МНТ фаолияти наркотик моддалар билан тормозлантирилса, натрий ва сувнинг сурилиши секинлашади.Адашган нервнинг кесилиши ,гипофиз,буйрак усти бези гормонлари,гастрин,секретин ва холецистокинин-панкреозимин хам натрий сурилишини тормозлайди. Икки валентли катионларнинг купчилиги ун икки бармок ичакда ва ингичка ичакнинг проксимал кисмида сурилади.Бу катионлар орасида кальций, магний,рух,темир ва миснинг биологик ахамияти катта . Кальций сурилишига паратгормон, тирокальцитонин,буйрак усти бези ва гипофиз гормонлари таъсир килади.Шунингдек, унинг сурилиши D2 витаминига хам боглик булади. Темир фаол йул билан ташилади,у ферритин шаклида захира сифатида сакланади.
Оксиллар аминокислоталаргача гидролизланиб, сунг сурилади. Аргинин,метионин,лейцин тезрок сурилади. Фенилаланин ,тирозин секинрок,аланин,серин-ундан хам секинрок сурилади. Аминокислота- лар асосан фаол ,анчагина энергия сарфланиб сурилади. Нофаол, яъни диффузия оркали суриладиган аминокислоталар сони кам. Эпителиоцитлардан аминокислоталар хужайрааро суюкликка диффузия оркали утади.
Аминокислоталар сурилишининг тезлиги, одам еши ,организмда оксиллар алмашинуви даражаси,кондаги эркин аминокислоталар микдори в.б. омилларга боглик .Сурилган аминокислоталар дарвоза венаси оркали жигарга утади.Жигарда уларнинг анчагина кисми оксил синтезига сарфланади. Жигар альбуминлар, альфа- ва бета- глобулинлар, протромбин , фибриноген , проконвертин,проакцелерин каби кон оксилларини синтезлайди.Жигар оксиллар парчаланишида хам иштирок этади.Жигарда аминокислоталар дезаминланади ва кайта аминланади.Дезаминация жараенида анча микдорда жуда захарли булган аммиак хосил булади, жигарда у сийдикчилга айлантирилади.Бу жигарнинг мухим а н т и т о к с и к функциясидир. Кон окими билан бутун организмга етказиб берилган аминокислоталар тукима оксиллари ,гормонлар ,ферментлар ,гемоглобин в.б. оксил табиатли моддалар курилишида манба булиб хизмат килади. Аминокислоталарнинг бир кисми энергия манбаи вазифасини бажаради.
Карбонсувлар моносахаридлар шаклида асосан ингичка ичакдан сурилади.Энг катта тезлик билан глюкоза ва галактоза сурилади, пентозалар секинрок сурилади. Глюкоза ва галактоза ичак эпителиоцитлари оркали фаол транспорт килинади. Глюкозанинг сурилиши Na+ ионларининг эпителиоцитлар оркали транспорти ердамида фаоллаштирилади. Na+ ионларисиз глюкоза мембрана оркали 100 маротаба секинрок ташилади. Глюкоза ичак эпителиоцитларида йигилади.Глюкозанинг улардан тукимааро суюклик ва конга утиши нофаол, концентрация градиенти буйича содир булади. Глюкоза оч ичакда енбош ичакдагига нисбатан уч марта тезрок сурилади. Карбонсувларнинг сурилишига овкатнинг таркиби , организмнинг умумий холати ва ташки мухит омиллари хам таъсир килади.
Карбонсувлар сурилиши нерв ва гуморал омиллар ердамида амалга ошади. Парасимпатик таъсирлар карбонсувлар сурилишини тезлаштиради,симпатик нервлар тормозлайди.
Карбонсувларнинг ингичка ичакда сурилишининг бошкарилишида ички секреция безлари фаол иштирок этади.Буйрак усти безлари,калконсимон без,гипофиз,меъда ости бези гормонлари,серотонин,ацетилхолин глюкоза сурилишини кучайтиради. Гистамин бу жараенни бир мунча секинлаштиради, соматостатин анча тормозлайди.
Ингичка ичакда сурилган моносахаридлар дарвоза венаси оркали жигарга келади,унинг бир кисми гликогенга айланади. Купчилик кисми умумий кон окимига утиб,организм буйлаб етказилади ва энергия манбаи сифатида сарфланади. Глюкозанинг яна бир кисми триглицеридларга айланиб, ег деполарида йигилади.Глюкозанинг сурилиши, жигарда гликоген синтези,унинг яна глюкозага парчаланиб , тукималар томонидан истеъмол килиниши орасидаги нисбатнинг бошкарилиши кондаги глюкоза концентрацияси доимийлигини таъминлаб туради.
Еглар ун икки бармок ичакда ва оч ичакнинг проксимал кисмида сурилади.Ег сурилишининг тезлиги уларнинг эмульсияланиши ва гидролизланишига боглик. Панкреатик липаза таъсирида еглар моноглицеридлар ва ег кислоталаригача парчаланади.Ичак липазаси ег парчаланишини нихоясига етказади. Моноглицеридлар ва ег кислоталари ут кислоталари тузлари иштирокида фаол транспорт механизми оркали эпителиоцитларга утади. Ичак эпителиоцитларида триглицеридлар ресинтезланади. Триглицеридлар, холестерин, фосфолипидлар ва глобулинлардан юпка липопротеин мембрана ичида жойлашган жуда майда ег заррачалари х и л о м и к р о н л а р хосил булади .Хиломикронлар эпителиоцитлардан ворсинка марказий лимфа томирига утади. Еглар асосан лимфага сурилади.Шунинг учун егли таом истеъмол килинганда 3-4 соатдан кейин лимфа томирлари сутга ухшаган лимфа билан тулади ва бу суюклик сут шираси деб аталади.Нормал шароитда суриладиган егнинг озгинаси конга утади.
Парасимпатик нервлар , калконсимон без,буйрак усти бези пустлок кавати,гипофиз гормонлари,секретин ва холецистокинин-панкреозимин еглар сурилишини кучайтиради,симпатик нервлар секинлаштиради.
Лимфа ва конга сурилган еглар ег деполарида йигилади ва у ердан энергетик ва пластик максадларга сарфланади.
Меъда-ичак йулидан коннинг хаммаси жигарга келади,унинг таркибидаги захарли моддалар оксидланиш,кайтарилиш,метил ва ацетил гурухларини кушиш ва бошка моддалар билан бириктириш оркали зарарсизлантирилади. Меъерида кечадиган физиологик жараенларда куплаб захарли модда-аммиак хосил булади,жигар уни зарарсиз сийдикчилга айлантиради.Жигарнинг бу барьер функцияси айникса хазм ва алмашинув жараенлари бузилган беморларда мухимдир. Чиритувчи бактериялар таъсирида йугон ичакда аминокислоталардан захарли фенол, крезол, скатол,индол каби моддалар хосил булиб,кон билан жигарга етказилади ва у ерда зарарсизлантирилади.



Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish