Амалиётни ўташ даврида кундалик талабанинг асосий хужжати ҳисобланади;
ОЎЮ жойлашган шаҳардан ташқарида амалиёт ўтаётган талаба учун кундалик сафар гувоҳномаси ҳисобланади ва талабанинг қанча муддат амалиёт ўтганлигини тасдиқлайди;
Амалиёт даврида талаба ҳар куни тақвимли режа бўйича кун давомида бажарган ишларини кундаликка қисқача ёзиб бориши керак;
Талаба ҳафтада бир марта кундаликни текшириш учун раҳбарига тақдим этиши керак;
Раҳбар кундаликни текшириб (мавжуд бўлса) камчиликларни кўрсатади ва навбатдаги топшириқни беради ҳамда талабанинг фаолиятини назорат қилганлигини ўз имзоси билан қайд этади;
Амалиёт якунлангач талабанинг кундалиги ҳисоботи билан биргаликда амалиёт раҳбари томонидан текширилади, мавжуд камчиликлар бартараф этилади ва хулоса ёзилиб имзо билан тасдиқланади;
Талаба амалиёт тугагач, тўлдирилган кундаликни ҳисобот билан биргаликда кафедрада муҳокамадан ўтказиши ва топшириши шарт.