Основные понятия об измерениях и измерительных приборах
НЎУ ва А маъруза матни 15.04.13
Расм 146. Қалқовучли зичлик ўлчагичларнинг асосий камчиликларидан бири бу уларнинг ўлчамларининг катталиги. Бу камчилик тўла чўкиб турувчи қалқовучли зичлик ўлчагичларда йўқ, чунки уларда қалқовучнинг чўкиш чуқурлиги амалда ўзгармайди ҳисоб. Тўла чўкиб турувчи қалқовучли зичлик ўлчагичларнинг ишлаши, сузиб турувчи қалқовучли зичлик ўлчагичларнинг ишлаши каби, Архимед қонунига асосланган. Фарқи шундаки, биринчи холатда қалқовуч ўлчанаётган мухитга тўла чўкиб туради, иккинчи холатда эса, қисман. Суюқлик зичлиги ўзгариши билан, қалқовучга таъсир қилаётган Архимед кўтариш кучи ўзгаради. Сузиб турувчи қалқовучли зичлик ўлчагичларда, бу куч унинг чўкиб туриш даражасига қараб, қалқовуч оғирлиги билан мувозанатланади. Тўла чўкиб турувчи қалқовучли зичлик ўлчагичларда чўкиш даражаси ўзгармай қолади ва суюқлик зичлигига пропорционал бўлган Архимед кўтариш кучи қалқовуч оғирлигидан ташқари махсус қурилма билан мувозанатланади. Пневматик сигнал ўзгартиргичли зичлик ўлчагич 147-расмда келтирилган. Веньтиль 1 да ёки торайтриш қурилмаси ёрдамида ҳосил қилинган босимлар фарқи таъсирида суюқлик труба 2, айланма тақсимлагич орқали ўлчаш камераси 3 га бир текисда тақсимланади ва чиқиш патрубкалари ва труба 4 орқали яна технологик трубапроводга (5) берилади. Ўлчанаётган модда сарфи 0,75 м3/соат. Расм 147. 6-қалқовуч; 7-коромысло; 8- сильфон; 9-қарши оғирлик; 10-ўзгармас дроссель; 11-сопло; 12-заслонка; 13-мембранали коробка; 14-ричаг; 15-ролик. Суюқлик зичлиги ўзгариши билан, қалқовучга таъсир этаётган кўтариш кучи ўзгаради, ва қалқовуч бу куч таъсирида у ёки бу томонга қараб харакатланади. Қалқовуч силжиши натижасида сопло ва заслонка орасидаги масофа ўзгаради. Бунда, дросселлар орасидаги оралиқда ва мембрана коробкасидаги босим ўзгаради. Бу ўзгариш, ричаг 14 ва ролик 15 орқали коромислога (7) таъсир этаётган акс таъсир кучи зичлик ўзгариши натижасида ҳосил бўлган Архимед кўтариш кучи билан мувозанатлангунча давом этади. Шундай қилиб, сигнал ўзгартиргич чиқишидаги босимнинг ўзгариши қалқовучга таъсир этаётган кўтариш кучига пропорционал бўлади, яъни, ўлчанаётган суюқлик зичлигига мос бўлади. Ўлчаш чегараси 50 кг/м3 дан бошланади. Бошқа зичлик ўлчагичлари каби, қалқовучли зичлик ўлчагичларда ҳам, ўлчанаётган эритма температурасининг ўзгариши ўлчаш натижасига таъсир кўрсатади. Температуранинг таъсирини йўқотиш учун хар хил температурани компенсациялаш схемаларидан фойдаланилади. Download 27,52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |