Тўрт электродли ўлчаш ячейкали кондуктометрик концентратомер
Датчик Д да тўртта графит электродлар бор (расм 138). Иккита (1 ва 4) токли электродларга, бурама трансформатор режимида ишловчи сельсин С1 дан манбаа кучланиши берилади. Сельсин С1 ротори реверсив юритгич РД ротори билан боғланган.
Расм 138.
Эритма концентрациясига пропорционал бўлган, 2 ва 3 потенциометрик электродлар орасидаги кучланишлар тушиши, компенсацион усулда ўлчанади. Фарқ сигнали (ΔU = U23 - Uaв) электрон кучайтиргич ЭУ киришига берилади.
Кучайтирилган сигнал реверсив юритгич роторини айлантиради. Ротор кинематик равишда сельсинлар С1 ва С2 роторлари билан боғланганлиги сабабли, уларнинг айланиши ўлчаш схемасини мувозанат холатига олиб келади.
Температура компенсацияси қуйидагича амалга оширилади:
Концентрацияси ўлчанаётган эритма температурасига боғлиқ равишда Rt қаршилиги ўзгаради ва натижада компенсацияловчи кучланиш ўзгаради (ΔUх=U23 - Uab). Автоматик температура компенсацияси схемасини R1 – R3 қаршиликлар қийматини танлаш йўли билан ва ёрдамчи сельсин С3 роторини бураб созланади.
U23 кучланишлар тушишини ўлчаш учун қуйидаги (расм 139) потенциометрик схемадан ҳам фойдаланиш мумкин:
Расм 139.
Контактсиз электрокондуктометрия
Электродсиз кондуктометрия икки йўналишда ривожланмоқда: паст частотали; юқори частотали. Биринчи бўлиб паст частотали электродсиз кондуктометрия усули ёрдамида концентрацияни ўлчаш Проскурин томонидан 1932 йилда таклиф қилинган эди. Чех тадқиқотчилари Шаломон ва Свитоклар 1956 йилда бу усулни амалиётда қўлладилар. Бизда, автоматлаштиришнинг тажриба конструкторлик бюроси (ОКБА) контактсиз кондуктометрия бўйича биринчи асбобни яратди.
Паст частотали электродсиз кондуктометриянинг физик асослари қуйидагилардан иборат:
Ўлчанаётган электролит эритмаси билан тўлдирилган, диэлектрикдан ясалган труба, берк ўрамни ҳосил қилади (расм 140). Труба сиртига (ташқарисига) икки трансформатор ўрамлари ўралган: ғалаёнловчи (чўлғанувчи) (возбуждения) Тр1 ва ўлчовчи Тр2.
Электролитнинг суюқлик ўрами, Тр1 трансформаторининг иккиламчи ўрами вазифасини бажаради. Тр1 ўрамлари орасидаги электромагнит ўзаро таъсирлар натижасида суюқлик ўрамида ЭЮК е1 ва ток I1 индуктивланади.
Токнинг қиймати I1 = га тенг. е1 = К1Е1 ҳисобга олиб,
I1 = .
Расм 140.
Ушбу тенгламадан кўриниб турибдики, ток I1 эритма қаршилигига тескари пропорционал ва эритма концентрациясига боғлиқ бўлган электр ўтказувчанлигига тўғри пропорционалдир. Эритма концентрациясини ўлчаш, суюқлик ўрамида чўлғанган токни ўлчаш орқали амалга оширилади.
Бунинг учун иккинчи, ўлчаш трансформаторидан (Тр2) фойдаланилади ва унинг учун суюқлик бирламчи ўрам ҳисобланади. Унинг иккиламчи ўрамида чўлғанаётган ЭЮК Е2 = I2 ּ Rобщ га тенг, трансформатор Тр2 иккиламчи ўрамида чўлғанаётган ток I2 қийматини эса, трансформациялаш шартига кўра, яъни, трансформатор Тр2 кучайтириш коэффициентидан фойдаланиб аниқлаш мумкин.
I2 = К2I1 (I1W1 = I2W2; I2 = I1)
Ўрнига қўйиб,
Е2 = I2 ּ R общ = К2R общ I1 = К1 К2 R общ
Бу ерда, К1 ּК2 ּR общ = const = K, шунинг учун,
Е2 = К
Охирги тенгламадан кўриниб турибдики, Тр2 иккиламчи ўрамида индуктивланаётган ЭЮК Е2 суюқлик ўрами қаршилигига R, яъни, ўлчанаётган эритма концентрациясига пропорционал бўлади.
Кўп холларда Е2 ни ўлчашда компенсацион усул қўлланилади (расм 141), бунинг учун ампер ўрамлари эритма ампер ўрамларидан айриладиган, қўшимча компенсацион ўрам Wk ишлатилади.
Компенсацияланиш шарти:
Iк Wk = Iр W2 W2 = 1, шунинг учун, I2 = ;
Компенсацион ўрамдан ўтаётган ток кучини ўзгартириш учун реахорд Rp сургичи силжитилади.
Реахорд сургичи ва ўлчов асбоби стрелкаси холати ўлчанаётган эритма концентрациясига пропорционал бўлади. Температура хатолигини компенсациялаш, ўлчанаётган эритмага ўрнатилган ва кўприк схемасининг бир елкасига уланган, қаршилик термометри ёрдамида амалга оширилади.
Расм 141.
Қуйидаги ўлчаш схемалари ёрдамида ҳам эритма концентрациясини ўлчаш мумкин (расм 142).
Расм 142.
Кондуктометрик концентратомерларнинг қуйидаги турлари ишлаб чиқарилади:.
КСО-3 – суюқлик компенсаторили икки электродли датчикдан фойдаланиб сульфат кислота ва олиум концентрациясини ўлчаш учун; тўрт электродли ўлчаш ячейкали КП типидаги кондуктометрик концентратомерлар; солемерлар СС1 ва СС2, ҳамда буғ қозонига бериладиган сувдаги туз миқдорини ўлчаш учун КСКВ ва КК типидаги кондуктометрик концентратомерлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |