Автоматик температура компенсацияси
Солиштирма электр ўтказувчанлик ионларнинг харакатланувчанлигига боғлиқ, унинг қиймати эса, температура ортиши билан ортади. Яъни,
Vt = V18 [1+ v (t - 18)],
Бу ерда, v –ионлар харакатланувчанлигининг температура коэффициенти.
Аниқланишича, температуранинг 10С га ўзгариши билан, солиштирма электр ўтказувчанлиги ўртача 1,5 -2,5% га ўзгаради.
Температура компенсациюсини қуйидагича амалга ошириш мумкин:
1) электр типидаги автоматик температура компенсаторлари;
2) биметаллик температура компенсаторлари;
3) ўлчаш ячейкасини термостатлаш.
Асосан компенсаторларнинг биринчи тури кўп ишлатилади. Буларда температура компенсацияси суюқлик компенсаторлари ва қаршилик термометрлари ёрдамида амалга оширилади.
Суюқлик температура компенсаторлари, параметрлари асосий ўлчаш ячейкаси параметрларига ўхшаш (анологик) бўлган электрод датчик бўлади. Компенсаторни электр ўтказувчанлик температура коэффициенти ўлчанаётган эритманикига яқин бўлган суюқлик билан тўлдирилади.
Компенсатор герметик равишда беркитилиб, текширилаётган эритмага туширилади. Кўприк схемасида компенсатор (Rср) Rх га ёндош елкага уланади (расм 133).
Эталон ва ўлчанаётган эритма электр ўтказувчанлик температура коэффициентлари яқинлиги сабабли, температура ўзгариши натижасидаги ўлчаш ячейкаси қаршилиги ўзгариши, суюқлик компенсатори қаршилиги ўзгариши билан компенсацияланади.
Аммо, суюқлик компенсаторининг қўлланилиши датчик конструкциясини мураккаблаштиради ва яна, эталон суюқлик хусусиятларининг вақт ўтиши билан ўзгариши мумкинлигини ҳисобга олиб, ўлчаш схемасини маълум давр оралиғида созлаб, текшириб туриш керак бўлади.
Расм 133.
Бу компенсация усули КСО-3 кондуктометрик концентратомерида қўлланилган.
Автоматик температура компенсациясида металл қаршилик термометрларидан кенг қўлланилади. Маълумки, металл ўтказгичларнинг қаршилиги температура ортиши билан ортади, электролит эритмаларида эса, камаяди ва бу температура компенсацияси учун уларни (Rt ва Rх) қуйидагича (расм 134) кетма-кет улаш схемасидан фойдаланиш имконини беради.
Расм 134.
Расм 135. Расм 136.
Температура ўзгаришидан ҳосил бўлган хатоликни компенсациялаш учун ўлчаш ячейкаси электр қаршилиги Rх ва металл қаршилик термометри Rt температура коэффициентларининг тенглигини (бир хиллигини) таъминлаш керак бўлади. Бунинг учун Rх га параллел равишда, электр қаршилик температура коэффициенти кичик бўлган, шунтловчи қаршилик Rш уланади. Шундай қилиб, эритма температураси ўзгариши билан занжирнинг умумий қаршилиги ўзгармайди. Бу ячейка кўприк схемасининг бир елкасига уланади (Расм 135 ёки расм 136):
Баъзи концентратомерларда қуйидаги схемадан фойдаланилади (расм 137).
Расм 137.
Қаршилик термометрлари афзалликлари билан бирга камчиликлари ҳам мавжуд (ўлчамларининг ва инерциясининг катталиги). Шунинг учун, замонавий кондуктометрларда ярим ўтказгичли қаршилик термометрлари – термисторлардан кенг фойдаланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |