Основные понятия об измерениях и измерительных приборах


Магнитомеханик газоанализаторлар



Download 27,52 Mb.
bet55/86
Sana20.03.2022
Hajmi27,52 Mb.
#502130
TuriПротокол
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   86
Bog'liq
НЎУ ва А маъруза матни 15.04.13

Магнитомеханик газоанализаторлар
Агар бир текис бўлмаган магнит майдонига, магнит хусусияти уни ўраб турган атроф мухит магнит хусусиятларидан фарқли бўлган жисм жойлаштирилган бўлса, унда бу жисмнинг ёки атроф мухитнинг хажмий магнит қабул қилиш кўрсаткичи катталигига қараб, бу жисмни катта ёки кичик куч чизиқлари томон сиқиб чиқарувчи куч ҳосил бўлади.
Бу кучнинг катталиги,
dFx = (kм1 – kм2) Hy dv
бу ерда, Fx –х ўқи бўйича таъсир этувчи итарувчи куч;
kм2, kм1 – жисмнинг ва мухитнинг хажмий магнит қабул қилиш кўрсаткичлари;
Hy – у ўқи бўйича магнит майдони кучланганлиги;
- Fx кучи йўналиши бўйича магнит майдонининг кучланганлик градиенти;
V - жисм (ротор) хажми.
Фотоэлектрик кузатув тизимли магнито-механик газоанализаторнинг чизмаси 101-расмда келтирилган.
Бу магнитомеханик газоанализаторда, ўзгармас магнит 1 ёрдамида ҳосил бўлган бир жинсли бўлмаган (неоднородное) магнит майдонида ойнача 4 ўрнатилган ротор 3, симлар 2 ёрдамида осиб қўйилган. Роторни ўраб турган газ аралашмаси таркибидаги кислород миқдорининг ўзгариши натижасида ҳосил бўладиган куч dFx таъсирида ротор маълум бурчакга бурилади. Бунда, ойнача 4 дан қайтиб фотоэлементларга 5 йўналтирилган ёруғлик нури силжийди ва электрон кучайтиргич (ЭК)га икки фотоэлемент чиқиш сигналларининг фарқи, нобаланс токи берилади. Кучайтирилган сигнал реверсив юритгич (РД) роторини айлантиради. Ротор кинематик равишда ўлчов асбоби стрелкаси билан ва фотоэлементлар ўрнатилган коретка билан боғланганлиги сабабли уларни ёруғлик нури четлашган томонга қараб, мувозанат тиклангунча силжитади.

Расм 101.
Шундай қилиб, фотометрик кузатув тизими холати, ҳамма вақт хажмий магнит қабул қилиш кўрсаткичи қийматига, яъни газ аралашмасидаги кислород миқдорига пропорционал бўлади.
Икки газ магнит хусусиятларини солиштиришга асосланган магнитомеханик газоанализаторлар мавжуд (расм 102).

Расм 102.
Магнит тирқишига икки хил газ берилади. Биринчиси, таркибида кислород бор бўлган тахлил қилинадиган газ ва иккинчиси, солиштириш гази (одатда, ундаги кислород миқдори шкаланинг бошланғич қийматига мос келади). Тахлил қилинаётган газ таркибидаги кислород миқдори ортиши билан, бу газнинг ўзгармас магнитга тортилиш кучи ортади. Натижада, солиштириш газининг магнит наконечнигидан чиқиши камаяди ва бу дифманометрдаги босимлар фарқининг ортишига сабаб бўлади.
МГК–3 газоанализаторининг ишлаши шу асосда ташкил этилган (расм 103).

Расм 103.
Газ аралашмаси, газни тайёрлаш блоки (фильтр 1, вентиль 2 ва ротаметр 3) орқали маълум бир сарфда ўлчаш камерасининг икки томонидан берилади. Солиштириш гази маълум сарфда (ротаметр 4 орқали) ўлчаш камерасига магнит наконечники 5 канали орқали ва ёлғон наконечник 7 каналлари орқали берилади. Тахлил қилинаётган газ таркибидаги кислород миқдори ўзгариши билан бу газ магнит қутбларига тортилиши ортади ва шу билан бирга, бу каналдан ўтаётган солиштириш газининг ўлчаш камерасига чиқишига қаршилик ортади. 11-каналдага босим 12-каналга нисбатан ортиши натижасида термоанемометр 10 орқали оқим пайдо бўлади ва натижада, номувозанат кўприкнинг икки ёндош елкаларига уланган, термоанемометрга ўралган икки ўрам температуралари ўзгаради. Бунда, биринчи ўрам совуйди, иккинчиси эса, исийди ва кўприк мувозанати бузилади. Иккиламчи асбоб сифатида потенциометрлардан фойдаланилади.
Ўлчаш диапазони: 0-5; 0-10; 0-21; 0-50 и 15-45% О2.
Асосий хатолик, ўлчаш диапазонининг ±5% миқдорида.
.

Download 27,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish