Основные понятия об измерениях и измерительных приборах



Download 27,52 Mb.
bet3/86
Sana20.03.2022
Hajmi27,52 Mb.
#502130
TuriПротокол
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
НЎУ ва А маъруза матни 15.04.13

Ўлчов асбоблари деб, ўлчанаётган катталикни ўлчов бирлигига бевосита ёки билвосита солиштиришга мўлжалланган қурилмага айтилади.
Ўлчанаётган параметр турига қараб, ўлчов асбоблари қуйидагича таснифланади:

  1. Термометрлар ва пирометрлар – температурани ўлчаш учун;

2. Манометрлар, вакуумметрлар ва бошқа. – босимни ўлчаш учун;
3. Сарф ўлчагичлар ва миқдор ўлчагичлари (Расходомерлар и счетчиклар) – сарф ва миқдорни ўлчаш учун;
4. Сатх ўлчагичлар – сатхни ўлчаш учун;
5. Газоанализаторлар – газ аралашмаси таркибидаги қиймати аниқланаётган компонентларнинг миқдорини аниқлаш учун;
6. Концентратомерлар – эритмалар концентрациясини аниқлаш учун;
7. Зичлик ўлчагичлар – эритмалар зичлигини аниқлаш учун;
8. Вискозиметрлар – суюқликларнинг қовушқоқлигини ўлчаш учун;
9. Намлик ўлчагичлари (Психрометрлар) – хаво ва газларнинг намлигини аниқлаш учун;
ва бошқалар (тахометрлар, тутун ўлчагичлар ва бошқалар).
Бундан ташқари ўлчов асбоблари яна қуйидагича таснифланади:
I. Вазифасига қараб:
а) Техник – ишчи (конструкцияси содда, пишиқ ва ишончли);
б) Назоратчи - (аниқ ўлчашлар учун ва техник асбобларни текшириш учун);
г) Намунали – ўлчов асбобларини текширишда ишларилади;
д) Эталон – бирламчи ва иккиламчи эталонлар жуда аниқ бўлиб, улар ўлчам бирлигининг давлат эталонлари ҳисобланади.
II. Кўрсатишига қараб:
а) Кўрсатувчи;
б) Ёзиб борувчи;
в) Жамловчи (счетчиклар).
III. Ишлаш принципи бўйича:
а) Механик;
б) Электрик;
в) Пневматик;
г) гидравлик;
д) радиоактив.
IV. Жойлашишига қараб:
а) жойидаги ўлчовчи – ўлчаш пунктларининг ўзида ўрнатилади;
б) Ахборотни масофага узатувчи (марказлашган назорат учун қўлланилади).
V. Ўлчамларига қараб:
Нормаль, кичик габаритли ва жуда кичик ўлчамли.
Ўлчов асбобининг асосий элементи бўлиб ўлчаш механизми ҳисобланади ва у ўзининг сезгир элементи ва кўрсатиш қурилмаси ёрдамида (кўрсатувчи, ёзиб борувчи ва жамловчи), тўғридан-тўғри ўлчашни амалга оширади.
Ўлчов асбоби шкаласи қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин:



а – тўғри чизиқли;
б – ёйсимон;
в – айланма бир текисда;
г – профил кўринишида;
д – барабан кўринишида;
е – айланма бир текисда эмас.

Расм 1.
Шкаладаги бўлинмалар градуировка ва ундаги рақамлар шкаланинг рақамланиши (оцифровка) дейилади. Ўлчам бирлигидаги шкаланинг энг кичик бўлинмаси бўлинма қиймати деб номланади. Шкаланинг бошланғич ва охирги бўлинмалари ўлчашнинг бошланғич ва охирги қийматларини ёки шкала диапазонини (ўлчаш диапазонини) белгилайди.
Шунингдек ўлчов асбоби шкаласи бир текисда ва бир текисдамас, ҳамда, бир томонлама ва икки томонлама бўлиши мумкин.
Ўлчов асбоби стрелкаси пона, найза ва пичоқсимон (аниқ ўлчов асбобларида) кўринишда бўлиши мумкин.
Ўзиёзар ўлчов асбобларида одатда лентасимон ва дисксимон диаграмма қоғозлари ишлатилади.

Расм 2.
Ёзиш қурилмасида диаграммани юргазиш учун соат механизмидан ёки синхрон электр юритмадан фойдаланилади. Жамловчи асбобларда стрелкали ёки роликли ҳисоблаш қурилмалари ишлатилади.

Расм 3.
Бир корпусдан ташкил топган ўлчов асбоби одатда жойида ўлчашга мўлжалланган бўлади. Ахборотни масофага узатишга мўлжаллаган ўлчов асбоби бирламчи ва иккиламчи ўлчов асбобларидан ташкил топган бўлади. Бирламчи ўлчов асбобидаги сезгир элемент ўлчаш объектига ўрнатилади. Иккиламчи ўлчов асбоби бирламчи асбобдан келган сигнални қабул қилиб олиб, уни ҳисоблаш қурилмаси силжишига айлантиради ва параметрни масофадан ўлчайди.
Бирламчи ўлчов асбоблари масофадан ўлчашда сигнал ўзгартиргичлар билан жихозланган бўлиб, уларда ўлчанаётган катталик пропорционал электр ёки пневматик сигналларга айлантирилади.

Download 27,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish