Oсмон жисмларининг массаларини



Download 84 Kb.
bet2/3
Sana21.01.2023
Hajmi84 Kb.
#900851
1   2   3
Bog'liq
Osmon-zhismlarining-massalarini-hisoblash

Ер сунъий йўлдошларнинг
орбиталари ва тезликлари.
Ер сунъий йўлдошларини учириш ва улар харакатининг асосий принциплари, ўкувчиларга физика курсидан маълум. Шунинг учун сунъий йўлдошлардан амалда фойдаланиш билан боғлик бўлган иккита кизикарли холни кўриб чикишни тавсия этамиз. Улардан бири-хар доим Ер экватори маълум нуктасининг тепасида бўладиган «стационар» йўлдошнинг харакати бўлиб, у билан боғлик масала кўлланманинг 141- бетидаги масалада кўриб чикилган. Сибирнинг ахоли кам бўлган районларини телевизион кўрсатувлар билан «Орбита» системасидаги кабул килувчи станциялар бўлмаганлиги туфайли, худди шундай орбитага чикарилган «Экран» йўлдоши оркали таъминланади.
Иккинчиси жуда хам чўзик орбитали-апогейи Шимолий ярим шар устида ётиб,
40000 км га якин баландликда бўлган «Молния» типидаги йўлдошлар харакатининг хусусиятига таалуклидир. Ўкувчиларга Кеплернинг иккинчи конунидан маълумки, йўлдошнинг апогейдаги тезлиги энг кичик бўлади. Шунинг учун йулдош, Ердан узокрок бўлган пайтда, унга якин холдагига нисбатан, анча секин харакат килади ва ўзининг айланиш даврининг асосий кисмида Россия территориясида бўлиб, бу даврда ушбу туманларда 8-10 соат давомида радиоалока ва телевизион кўрсатувларни мунтазам таъминлаб тура олади.
Астрономиянинг ўрта мактабда ўрганишда дастлабки тушунчалар, унинг кискача босиб ўтган йўли, ўрта мактаб курсида етарлича ўз аксини топмаганлиги сабабли ўкувчилар Осиё олимларининг салмокли ишлари тўғрисида етарли маълумотга эга эмаслар, ана шунинг учун бу даврни тўла ёритиш максадга мувофик.
Олам тузилиши хакидаги дастлабки тасаввурлар, жуда кадим замонда эрамиздан олдин бир неча мингинчи йилларда бирор бир давлат шаклланмасдан бурун вужудга келган эди. Ўшанда олам, бутун борлик йўк нарсадан яратилган деган тушунча хукмронлик килар эди. Кишилар табиат ходисалари кандай кузатилса шундайлигича (хакикат сифатида) кабул килардилар.
Жамият ривожланишининг дастлабки боскичларидаёк айрим осмон жисмлари (Куёш ва Ой), юлдузлар осмони ва унинг айланиши, кишилар хаётида ва олам тузилиши, унинг келиб чикиши хакидаги тасаввурларнинг ривожланишида алохида ахамият касб этди. Дехкончилик ишларида осмон ходисалари ва ердаги ходисалар (тун ва куннинг алмашиниши, йил фасллари) орасидаги боғланишларни аниклаш-мухим омиллардан бири бўлиб хизмат килади.
Кулдорлик жамиятининг шаклланиши, кадим Миср, Вавилон, Хитойда кулдорлик монархларининг вужудга келиши билан ишлаб чикариш кучларининг ривожланиши, осмон ходисалари билан якиндан танишиш оркалигина хал килиш мумкин бўлган талай масалаларни кўйди.
Кўп асрлар давомида, Миср ва Вавилонда осмонни кузатиш ва унинг ходисаларини шархлаш хукукига факат рухонийлардан чиккан вакиллар-кохинларгина эга эдилар. Миср ва Вавилон даври ёдгорликларининг гувохлик беришича, осмонни дастлабки системали кузатишлар, улардан амалда фойдаланиш эхромлар худудида олиб борилади. Вавилоннинг кадимий ахли шумерлар оламнинг тўрт томони, Ой ва Куёшнинг айланиш даврлари хакида етарлича маълумотга эга эдилар.
Планеталарнинг очилиши ва уларнинг харакатларини ўрганишга уринишлар аник натижалар беравермагач, кишиларда бу «адашган» юлдузларнинг харакати, Ердаги ходисаларга, халклар ва алохида кишилар такдирига таъсири бор деган фикрларнинг туғилишига олиб келди. Астрология ёлғон фан, кадимда ана шундай дунёга келди. Э.а. 1100 йилларда Хитой олими Чу Конг эклиптиканинг осмон экваторига оғмалигини ўз даври учун катта аникликда топди. Э.а. VIII ва VII асрларда Куёшни ва кометани кузатишга оид биринчи кўлёзмалар хам Хитойдан топилди.
Э.а. VI асрнинг ўрталарида кадим Миср ва Вавилон мустакил давлат сифатида тугатилиб, ўрнига якин ва Ўрта шаркни бирлаштирувчи форс давлати вужудга келди. Шу муносабат билан Вавилон ва Миср маданиятларининг такдири турлича кечиб, биринчисиники бир неча асрлар ўз мавкеини саклаб колгани холда, Миср карийб икки асрга инкирозга учраб, сўнгра янги асосда Юнон маданияти таъсирида ривожлана бошлади.
Грецияда э.а. VIII асрда кадим шарк учун характерли бўлган марказлашган кулдорчилик монархияси ўрнига янги хил давлат шахарлар (полис) ташкил топди. Шу даврда кичик Осиёнинг ғарбий кирғоғида (Иония) ва Италиянинг жанубида хамда Сицилияда грекларнинг мустамлакалари вужудга келди. Ташки савдо, мустамлака ва полислардан таркиб топган сиёсий ва иктисодий хукумат Кадим Шарк маданияти билан якиндан танишишга ва ўз хусусий фани ва маданиятини ривожланишига имкон берди.
Кадим Шарк мамлакатлари билан кўшни Иония, грек фалсафасининг ватанига айланди. Биринчи грек материалистларидан Фалес, Анаксимандр ва Гераклитларнинг фаолияти у ердаги Милет ва Эфес шахарлари билан боғлик.
Фалес Милетский (625-550 й. э.а.) биринчи грек астрономларидан эди. У э.а. 585 йилдаги Куёш тутилиши хакида олдиндан хабар берди. Ер текис бўлиб, хар томондан сув билан ўралган деган ғоянихам илгари сурди. Унинг айтишича, сув дунёнинг биринчи моддий субстанцияси. Унинг шогирди Анаксимандр (610-546 й.э.а.) фикрича Ер цилиндр шаклида бўлиб, кўринма дунёнинг марказида жойлашган. Ер-сувга хам, бошка бирор нарсага хам таянмаган холда фазода муаллак туради деб уктирди.
Эфеслик Гераклит (540-480 й.э.а.) аслида бевосита астрономик масалалар билан шуғулланмасада, олам битта ва доимий, «у на худолар ва на кишилар томонидан яратилмаган» - деган фикрни илгари сурди. Дунёда хамма нарса окимда ва ўзгаришда, шунинг учун табиатни, унинг узлуксиз ривожланишида ўрганмок зарур, деган эди. Гераклит Э.а. VI асрнинг иккинчи ярмида Италиянинг шимолида Пифагор мактаби геометрия сохасида катта янгиликлар яратди, Пифагор астрономияда Ернинг шарсимонлигини тарғиб килди. Э.а. V асрда ўтган Филолай эса ер «марказий олов»нинг атрофида айланади деган фикрни билдиради. Бу фикр кувватланмай тезда унутилди.
Антик космологияда Демокрит (460-370 й.э.о.) алохида ўрин тутади. У Куёшнинг ўлчами Ер ва Ой билан солиштирганда, ўлканлигини биринчилардан бўлиб кайд этди. Ой ўзидан нур чикармай, Куёш нурларини кайтаради, Самон йўли эса, зич жойлашган юлдузлардир деган ғояни илгари сурди.
Осмон жисмлари харакатларини тушунтирувчи математик назария хам биринчи марта грек олимлари томонидан яратилди. Евдокс Книдский Куёш, Ой юлдузлар марказий Ер атрофида айланма харакат киладилар деб тушунтирди. Унинг таъкидлашича, юлдузлар Ердан бир хил масофада жойлашиб, коинотни чегараси хисобланади. Аристотель ўз асарларида осмон, Ер хамда уларнинг харакат конунлари хакидаги билимларни теоремага солди. У астрономик кузатишларга таяниб, Ернинг ва бошка осмон жисмларининг шаклларини ўрганди. Шу билан бирга у Ер-Коинотнинг маркази деб кабул килди ва Коинот чекланган бўлиб, унинг барча жисмлари Ер томонидан тортиб ушлаб турилади деб уктирди.
Эрамиздан олдинги IV асрнинг иккинчи ярмида Грециядан Хиндистонгача бўлган худуднинг сиёсий хаётида катта ўзгаришлар рўй берди. А.Македонский томонидан босиб олинган Якин ва Ўрта Шаркда грек маданияти таьсирида катор янги мамлакатлар вужудга келди. Грек маданиятининг Шаркка кириб бориши, унинг Хиндистон ва Ўрта Осиё маданиятининг уйғунлашиши билан характерланадиган эллинистик давр ана шундан бошланди. Аликсандрия каби йирик шахарлар таркиб топди. Бу ерда антик дунёнинг энг йирик илмий маркази-Александрия кутубхонаси ташкил этилди. Унинг кошида Музей ва расадхона ташкил топди. Александриялик олимлар томонидан математика ва астраномия сохасида катта ютуклар кўлга киритилди.
Улар ер шарининг аник радиусини ўлчаш усулини таклиф килди. Александрия ва Сиена орасини 5000 стадия деб кабул килиб(1 стадия-155-180м), Ер шари айланаси узунлигини, сўнгра радиусини топдилар.
Э.о. Ш-асрнинг биринчи ярмида самослик Аристрах, Ер, Куёш атрофида айланади деган фикрни ўртага ташлади.У ўзининг «Ой ва Куёшнинг ўлчамлари ва ўзаро масофалари» деган асарида Куёш Ердан, Ойга нисбатан 18-20 марта нарида ётади деган ғояни илгари сурди. Ой диаметри, Ер диаметрининг 1/3 кисмига тўғри келади деб маьлум килди. Юлдузларгача масофа, Куёшгача масофадан жуда узоклигини айтиб, у Ернинг Куёш атрофидаги сфераси юлдузларгача масофа билан солиштирганда нукта билан баробар деб хисоблайди.
Архимед (287-212й.э.о.) Куёш диаметри, кўзгалмас юлдузлар сфераси оиласининг
1 /1000 ташкил этади деб караб, кузгалмас юлдузлар билан чегараланган сферага тахминан 1064 та кум донаси сиғади деб эьлон килди.
Гиппарх (162-126 й.э.о.) хизматлари туфайли Александрияда кузатишлар астрономияси катта ютукларни кўлга киритди. Утропик йилнинг узунлигини катта аниклик билан топилди (36505h55m16s). прецессия ходисасини очди. У аниклаган прецессия катталиги 100 йилда 1II ни, яъни йилига 36II (хакикий кийматидан
14 II кам) ни ташкил этади. Олим Ойнинг параллаксини катта аниклик билан аниклади, унга кўра Ойгача масофа 59-60 Ер радиусига тенг чикди.
Эклиптикал координаталар системасида бир неча юзлаб юлдузларнинг каталогини тузди. Планеталарнинг юлдузлар фонидаги сиртмоксимон харакатларини тушунтириш максадида эпицикллар назариясини яратди. Юлдузларнинг равшанликлари бўйича фарклаш максадида, юлдуз катталиклари тушунчасини киритди.
Комология тарихида мухим хисобланган янгилик-олам тузилишининг геоцентрик системасини александриялик астроном К.Птолемей (II аср) томонидан яратилиши бўлди. У ўзининг «Мегале синтаксис» (Буюк тузилиш) асарида мазкур таълимотни баён килади.
Кейинчалик араб халифалигида бу асарнинг араб тилига таржима килиниши, Шаркда астрономия ривожига катта хисса бўлиб кўшилди. Гарчи унда планеталарнинг сиртмоксимон харакатининг сабаби нотўғри асосда тушунтирилсада, бирок биринчи марта кўринма бу харакатнинг кўринмалиги аник тан олиниб, хакикатда кандай эканлигини кидириш йўлидаги дадил кадам бўлди. Айнан шуниси билан Птолемей космологияси астрономияда алохида ахамият касб этади.



Download 84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish