Aim.uz
OSI модели. OSI модели сатҳлари. IEEE 802.х стандартларининг тузилиши ва таркиби.
Таянч иборалар: OSI, инкопсульяция, декапсуляция, амалий даража,
тағдим даража, сеанс даража, симплекс, полидуплекс, полидуплекс, транспорт даража, тизим даража, канал даража, физик даража,IEEE Project 802 модели, Юқори даража ости, Қуйи даража ости
Режа: 1. OSI модели тушунчаси.
2. OSIмоделининг даражалари.
3. IEEE Project 802 модели.
Комъпютер тармоқларини ишлатишда ва ишлаб чиқаришда умумий ҳоллар учун стандарт сифатида модел яратилган. 1984-йилда халкаро стандартлар ташкилоти ISO OSI моделини яратди.
Тармоқда кўплаб операциялар бажарилади. Бу жараёнда маълумотларни қайта ишлаш кўп этаплардан ўтади. Бунда маълумот блокларга бўлинади ва улар хизмат маълумотлари билан тўлдирилади. Олинган блоклар пакетлар тарзида тайёрланади. Бу пакетлар кодлаштирилади ҳамда электрик ёки нур сигналлари ёрдамида тармоқ орқали юборилади. Юбориш даврида тармоқда қабул қилинган узатиш усулидан фойдаланилади. Қабул қилинган пакетдаги маълумотлар олинади. Агар пакетлар бир нечта бўлса олинган блоклар бир-бири билан қўшилади ва илова учун маълумот хисобланади.
Юқорида кўрсатилган жараённи даражаларга бўлиш ва бу даражалар ўртасидаги муносабатларни аниқлаш тармоқ моделига юклатилган. Бу модел OSI деб аталади.
Аввал тармоқ нима учун керак деган саволга жавоб берайлик.
Биринчидан, тармоқдаги компьютерлар асосий хотираларидан умумий фойдаланиш учун, бунда хотира муаммосидан қутулиш мумкин.
Иккинчидан, тармоқдаги абонентлар бирор масала ҳақида умумий равишда бош қотиришлари мумкин.
Учинчидан, тармоқдаги компьютерлар улардаги ахборотларни ўзаро қийинчиликларсиз алмашишлари мумкин.
Тўртинчидан, компьютердаги юкламани камайтириш учун бошқа компьютерни оператив хотирасидан фойдаланиш мумкин.
Бешинчидан, дастурлар (масалан, тармоқли (сетевой) ўйинлар) дан ўзаро боғланган ҳолда фойдаланиш учун.
Шу каби тармоқ устунликларини кўпчилигини айтиб ўтишимиз мумкин, лекин шуни ҳам эсда тутайликки, тармоқда компьютер вируслари жуда тез тарқалади.
Ҳар бир нарсанинг ўз эталони бўлганидек, тармоқ ҳам бирор эталонга асосланиши керак, яъни мулоқотнинг эталон модели бўлиши керак. Шу муносабат билан Халқаро Стандардлар Ташкилоти - ISO (International Standarts Organisation) томонидан 1984-йили мулоқотнинг эталон модели – OSI модели (OSI- Open System Interconnection) тақдим қилинган. У еттита босқичдан иборат бўлиб, қуйида шу ҳақида ва тармоқ қурилмаларининг баъзилари ҳақида тўхталиб ўтаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |