O‘rta Osiyoning ilk davr me’morchiligi:



Download 64,27 Kb.
bet1/10
Sana11.04.2022
Hajmi64,27 Kb.
#543149
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-Maruza


1-Mavzu: O‘rta Osiyoning ilk davr me’morchiligi: (m.a. VIII asrgacha) va
(m.a. VIII-IV asr. ) bosqichlari. (Аxmoniylar) va ilk antik va Kushonlar davri me’morligi (VI-VIII asrlar.)
Архитектуравий муҳитнинг ривожи инсон ўзи яшаб турган жойнинг,бошидан кечирган ҳаётининг тарихи билан чамбарчас боғлиқдир. Ўрта Осиёда, хусусан Ўзбекистонда бундан 40-20 млн. йил бурун яшай бошлаган, деб ҳисобланади. Архитектуранинг дастлабки шаклланиш жараёни тош, биринж (бронза) ва темир даврларида ўтган.
Тош даври қадимги тош-палеолит, ўрта тош-мезолит ва янги тош-неолит даврларига бўлинади.
Ўз навбатида палеолит-геологлар таърифига кўра тўртламчи давр -қуйи ёки илк (шелл, ашелл), ўрта (мустъе) ва юқори ёки сўнгги палеолит даврларига ажратилади. Қуйи палеолит даври (тахминан 800 минг йил бурун бошланиб 100 минг йил бурун тугаган) жуда ҳам содда манзилгоҳлар билан маълум. Ўрта палеолит (тахминан 100 мин гйил бурун бошланган) даври Бойсун тоғларидаги Т е ш и к т о ш неандертал инсоннинг ғор манзилгоҳи билан машҳурдир. Юқори ёки сўнгги палеолит (тахминан 40 минг йил бурун бошланиб 12 минг йил бурун тугаган) ёдгорликлари қаторида Самарқанд шаҳар боғи ичидаги палеолит м а н з и л г о ҳ и ни келтириш мумкин. Ўрта тош асри-мезолит тахминан милоддан аввалги 13 мингйилликдан 5 мингйилликкача бўлган даврни ўз ичига олади. Сурхандарё вилояти Бойсун туманидаги М а ч а й ғор манзилгоҳи дастлабки кузатувларга кўра мезолит ва неолит даврларига мансубдир.
Жанубий Туркманистон – Ўрта Осиёнинг дастлабки меъморчилик кЎртаклари пайдо бўлган ерларидир. Неолит-янги тош даврида (мил.ав. 3-4 мингйилликлар) бу жойларда деҳқончилик-чорвачилик жамоалари шаклланади.
Пасажиқ тепадаги (мил.ав.6-минг йиллик) ибодатхона деворларидаги суратлар (509-ад., 44-б.) санъат турлари синтезининг дастлабки намуналаридир.
Жайтун маданияти милоддан аввалги VII-V-мингйилликда оиддир. Жайтунда 30 та турар жойлар бўлсада, кўча ва майдон йўқ. Тузилишда бир мунча ўзаро боғлиқлик Қора тепа (милоддан аввалги 3-мингйиллик) мавжуд. Куксур (Геоксюр) обидаси толослардан иборат бўлиб, энеолит тош-мис (милоддан аввалги 4-3 мингйиллик) даврига мансубдир. Буларнинг яқин Шарқдаги Шерихон каби неолитик қароргоҳлари билан умумлиги кузатилади.
Ўрта Осиёда бронза даврининг бошланиши милоддан аввалги 4-3 мингйилликларга тўғри келиб инсоннинг очиқ қароргоҳлари пайдо бўлди. Сунъий равишда суғориш иншоотлари-ариқлар қазила бошланди.
Бронза даврига мансуб ёдгорликлардан Олтинтепа, Сополлитепа ва Жарқўтонни алохида таъкидлаш жоиздир.
Олтинтепа (Каахка тумани, Меана қишлоғи) Ўрта Осиёдаги дастлабки шаҳарлардан хисобланади. Милоддан аввалги 5-4 минг йилликда бу ерда қароргоҳ бўлган. Милоддан аввалги ХХI-XVIII асрларда Олтинтепа шахар тариқасида ҳаёт кечиради. Шаҳарнинг майдони 60 г. дан ортиқ бўлган. Тархи доира шаклига якин. Кургон девори калинлиги 2 м ча булган. Беш минг атрофида алохи истикомат килган. Кучалари, мозорлари булган. Олтинтепада уч курилиш даврлари булган. Уйлар хом гишдан курилган эди. Деярли хар очилган уйдан мури, баъзан сандал ва суфа топилган. Шахар марказида ибодатхона курилган эди. Тузилиши жихатидан у Икки дарё оралигидаги ибодатхоналари-зиккуратлари билан ухшашлиги бор. Тадкикотчилар ибодатхонанинг икки курилиши даврлари булганлигини аниклашган.
Сополлитепа (Сурхандарё) уруг жамоасининг истехкоми саналади. Милоддан аввалги XVII-XIV асрларда хаёт кечирган.Умумий майдони 3 га жойни эгаллайди. Калъаси мурабба (квадрат) тархли бўлиб, томонлари 90 м ни ташкил килади. Кургон деворлари ташки ва ички йулаклари ажратиб турувчи мунтазам тартибда богланган уч катор деворлардан иборат. Дарвозаси жанубда жойлашган. Девор калинлиги-1.6 м. Сополлитепаликларнинг дини тотемизм булган деб тахмин килинади.
Жарқўтон (Сурхондарё) тузилиши нуқтаи назардан мураккаброқдир. Унда “Арки аъло” алоҳида ажралиб туради.



Download 64,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish