1.1. Органик бирикмаларнинг хом ашё манбалари
Органик бирикмаларнинг асосий хом ашё манбалари бўлиб табиий газ, нефт, тошкўмир ва тошкўмир қатрони, торф, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотлари ҳизмат қилади.
Табиий газлар. Табиий газларнинг асосий таркибини (92 – 96% гача) метан ташкил этади. Уларнинг таркибида 6% гача бошқа углеовдородлар (этан, пропан, бутан ва олтингугурт биркмалари ҳамда углерод-(IV)-оксиди) бўлади. Саноатда метандан ацетилен, водород, қоракуя, хлорли эритувчилар ва бошқалар олинади. Метан асосида юзлаб органик бирикмаларни ҳосил қилиш мумкин. Табиий газларни қазиб олиш вақтида газ конденсати ҳам ажралиб чиқади. Газ конденсат суюқ углеводородларнинг аралашмаси бўлиб, ундан жуда кўп алоҳида углеводородларни ажратиб олиш мумкин. Ўзбекистон табиий газларнинг катта миқдори Газли, Шўртон, Сурхандарё вилояти, Муборак ва бошқа районлардан қазиб олинмоқда. Ўзбекистонда ҳар йили 55 млрд кубометрдан ортиқ табиий газ, 3,5 млн. тоннагача газ конденсати қазиб олинади.
Нефт. Нефт углеводородларнинг аралашмасидан ташкил топган бўлиб, ниҳоятда мураккаб таркибга эга. Унинг таркиби ўзгарувчан бўлиб, унга углеводородлардан ташқари, азотли, кислородли ва олтингугуртли бирикмалар ва бошқа бирикмалар ҳам киради.
Нефтнинг келиб чиқиши тўғрисида ҳозирги кунда икки хил қараш мавжуд. Кўпчилик олимларнинг фикрига кўра, нефт ўтмишда мавжуд бўлган ҳайвонот ва ўсимлик оламининг геокимёвий ўзгариши натижасида ҳосил бўлган. Нефтнинг органик бирикмалардан ҳосил бўлиши тўғрисидаги бу назария таркибида азотли, олтингугуртли бирикмалар бўлиши билан исботланади. Бу бирикмалар ҳайвон тўқималарида ва ўсимликларда мавжуд бўлган оқсил ва бошқа органик бирикмалар парчаланишидан ҳосил бўлган деб фараз қилинади. Бошқа гуруҳ олимлари эса нефтни ноорганик бирикмалар, яъни металл карбидларидан пайдо бўлган деган фикрдалар.
Нефтнинг энг катта миқдори (бутун дунёдаги нефтнинг тахминан 65 % дан ортиғи) Саудия Арабистонида жойлашган.
Нефтнинг катта конлари Тюмень, Бошқирдистон, Кавказ ва Марказий Осиёдадир. Нефт газлар, сув, механик аралашмалардан (қум, тупроқ ва бошқалар) тозалангандан сўнг асосан уч қисмга ҳайдаб ажратилади: бензин (30-1800С гача қайнайдиган бўлак), керосин (180-3000С гача қайнайдиган бўлак) ва мазут (қолдиқ): нефтнинг бу асосий бўлакларидан яна петролей (нефт) эфири (30-800С), лигроин (110-1400С), уайт спирт (150-2000С), газоил (270-3000С) кабилар ажратиб олинади. Мазутни паст босимда ёки сув буғи билан ҳайдаб соляр мойлари, сурков мойлари, вазелин, парафин ва бошқалар олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |