Оралиқ назорат иши



Download 16,99 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi16,99 Kb.
#56967
Bog'liq
Исматуллоев Жобир


Оралиқ назорат иши
Замонавий ўзбек насрининг забардаст вакилларидан бири Назар Эшонқул ўзининг “Уруш одамлари” “Шамолни тутиб бўлмайди”, “Маймун еткалаган одам”, “Қора китоб”, “Ғўрўғли” сингари асарлари билан китобхонлар эътибори, адабиётшунос олимлар эътирофига сазовор бўлган носирдир. Адибнинг “Ижод фалсафаси”, “Мен”дан менгача” сингари асарларида унинг олам ва одам, ижод ва ижодкор шахсияти, адабий эстетик қарашлари, башарият маънавияти тараққиётида муҳим омил бўлган китоб ҳақида фикр мулоҳазалари инекос этган. Муаллиф китобнинг аввалида, –Китобсиз миллат –жаҳолатга ғарқ бўлаётган миллат, жаҳолатга ғарқ бўлаётган халқ. У қанчалик тараққий этган бўлмасин, китоб ўқимай қўйса, унинг таназзули бошланади. Агар динлар тарихига назар солсангиз, инсониятни жаҳолатдан, жаҳолатга ғарқ бўлган қавмлар каби яшашдан қутқариш учун китоблар тушган. Бошқа нарса эмас. Бу ерда рамз, тимсол ишора бор. Инсонни фақат китоб, китбга асосланган маънавият қутқариши азалдан пешанасига битиб, ёзиб қўйилган. Фақат китоб одамзодни биологик жонивордан идрокли мавжудодга айлантира олади, –дея таъкидлайди.
Дарҳақиқат Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг “Қутатғу билик” асарида таъкидлаганидек танни эмас руҳни бойитишими лозим. Бу йўлда бизга фақат китоб илм нажот бўлади. Ҳар бир даврнинг илғор зиёлилари буни англаб етиб ўз замондошларини илм-маърифатга чорлайди. Буни биз ўтган асрнинг бошларида вужутга келган жадидчилик ҳаракти мисолида ҳам кўришимиз мумкин.
Бу дунёда ҳар бир онгли инсон ўзини ислоҳ этишга, ўзлигини англашга интилади. Ушбу хусусият инсоннинг ҳаётий эҳтиёжи, чунки инсоннинг биринчи аждоди бўлмиш Одам Атони Оллоҳ ўзининг нафаси билан тирилтирган яъни жон ато этган. Одамзоднинг ўзини танишида тарбия ва китоблар уларда жо бўлган ҳикматлар асос бўлади. Яратган Ер юзига ўзининг Расулларига бир неча бор муқаддас китоблар юборди. Мақсад жаҳолатга эврилган халқларни тўғри йўлга бошлаш. Бир ҳадиси шарифда келтирилишича пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) Олимлар менинг издошларимдир деган эканлар. Дарҳақиқат олимлик, ижод ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Бунинг учун истеъдод, илмга изланишга бўлган иштиёқ зарур. Йиллар давомида эгалланган илм тажриба маҳсули бўлган олим ва адибларнинг асарлари ҳам ўз замоношлари ва келгуси авладлар тафаккурини юксалтирига, имон-эътиқодининг мустаҳкамланишига хизмат қилади. Назар Эшонқулнинг “Мен”дан менгача” асари ҳам адиб ўзи таъкидлаганидек узоқ йиллик эгалланган билимлар асосида шаклланган хулоса ва қарашлардир.
Адибнинг “Мен”дан менгача” асарининг иккинчи китобида Артур Шопенгауэр, Зигмунд Фрейд, Карл Юнг, Гёте, Г.Мистал, Жонаттан Свифт, Данте Алигери, Пол Сезан, Ван Гог, Салвадор даали, Клод Моне, Рембрант, Пабло Пикассо, Рафаэл Санти, Кандинский, Рубенс, Анри Матисс, Делакруа Иерамен Босх каби файласуф, ижодкор, рассомлар ҳақидаги фикр мулоҳазалар баён этилган. Юқорида таъкидланганидек улар турли соҳа вакиллари бироқ уларни бирлаштирби турадиган жиҳат руҳият яънинг онг остида кечадиган ўзгаришлар ва уларнинг инсон ҳаётига таъсири ташқи оламда намоён бўлиши билан боғлиқлик касб этади. Бу борада Зигмунт Фрейд, Карл Юнглар бевосита бу мураккаб хусусиятни тадбиқ этганлар. Уларнинг тадқиқотлар натижасида чиқарган хулосалари ХХ аср адабиёти ижтимоий фанлари санъатшунослиги ва кино соҳасида улкан таъсир кўрсатди. Яъни янги даврда санъат асарлари орқали инсон психологиясини таҳлил қилишда янги ёндошув вужудга келди.
Фрейд онгли фаолиятдан кўра инсон мазмуи онг ости ҳиссиётларида яққолроқ кўзга ташланади дейди. Онг ости тасаввурлари ва кечинмалар эса ўзини рамзлар орқали тез-тез кўрсатиб туради. Аммо онгли фаолият бу рамзларга эътибор бермайди. Оқибатда у онг ости фаолияти ўзини кўрсатиш учун бетиним туйнуклар излайди. Руҳий зўриқишлар, дпрессиялар асаббийликларнинг асосида ана шу ҳолат –онг ости майллари инсон руҳида ўзини намоён қила бошлаганини билдиради.
Ушбу ҳолатга тушган инсонларни атрофдагиларнинг ҳар доим ҳам тўғри қабул қилавермайдилар. Бу эса уларни янада хароб аҳволга солади. Шундай тақдир эгаларидан бири машҳур голланд рассоми Винсент Ван Гог эди. Унинг ўттиз етти йиллик қисқа умри фожия билан якун топди. Бироқ шу ўтган умри ҳам ҳавас қиларли даражада эмас эди. Рассомнинг бир неча бор руҳий касаллар шифохонасида даволангани маълум. Аммо уни “жинни” деб аташ мумкинми?
Н.Эшонқулнинг “Мен”дан менгача” асарида Ван Гог ҳақидаги мақола ҳам мавжуд. Машхур ёзувчи Ирвинг Стоун Ван Гог ҳақида “Ҳаётга чанқоқлик” номли биографик роман ёзган. Адиб Францяга ташриф буюради. Унинг дўсти кўргазмага таклиф этади. И.Стоун унчалик унамай дўстининг таклифига рози бўлади. Аммо кўргазма унинг руҳиятида катта из қолдиради. Ван Гог асарларини кўргач икки уч ой бу асарлар таъсирида юради ва ёзмасликка ҳеч бир чора тополмайди. АҚШдан Европага келиб Ван Гог ҳаётини обдон ўрганишга киришади, рассом устахонасида бўлади, у ётган касалхонада бир муддат яшайди. Ван Гог яшаган ва оламдан ўтган хонада бир кеча тунайди. Импрессионисит рассом Ван Гог ва уга замондош бўлган айрим рассомларни асарларини уларнинг тириклигида қадр топмади. Онг ости кечинмаларини маҳсули бўлган бундай асарларни англашга замондошлари тайёр эмас эди. Бу хусусида рассом укаси Теога ёзган мактубларидан бирида: Жиддий истеъдодга эга рассом меҳнатлри самарасини кўришга умид қилиши шарт эмас Афсуски, импрессинонистларни тушунишга ва суйишга қодир даражада ақлли бўлган мухлисларнинг салмоқли қисми ҳаддан ташқари камбағал, – деб ёзган эди.
Хулоса қилиб айтганда Назар Эшонқулнинг “Мен”дан менгача” китоби қўлига қалам олиб ижод майдонига кираётган ёш ижодкорлар ва ижод аҳли янатган асарларни анализ ва синтез этадиган адабиётшунослар учун айниқса фойдали асардир.
Download 16,99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish