Оралиқ назорат -1
Вариант №4
Бизнеснинг мақсади ва ижтимоий-иқтисодий аҳамияти.
бизнес бажарадиган вазифаларнинг асосийларидан бири шундан иборатки, бизнес жамиятда сиесий ва иктисодий баркарорлик таъминловчи урта синифни шакллантиради. Хар кандай жамиятда урта мулкдор синфи иктисодиет ривожланишида узига хос урин тутади.
Узбекистон республикаси президенти И.А.Каримов такидлаганидек, бизнес, жамиятда хам иктисодий, хам сиесий вазиятни мутадиллаштига ердам берадиган урта тадбиркорлар синфининг пайдо булиши демаклир. 1.
бизнеснинг яна бир мухим вазифаси истеъмол талабининг табакаланиши ва индивидуаллашуви шароитда кенг турдаги товар ва хизматлар ишлаб чикаришни амалга оширишдир
Бугунги кунда кенг ривожланмаган бизнессиз замонавий иктисодиетни тасаввур этиб булмайди. У бир томондан кандайдир даражада йирик корхоналар билан ракобатда булади ва шу нуктаи назардан иктисодиетни бозор конюнктураси узгаришларига, мода ва истемолчилар диди тез- тез алмашиб туришига иктисодиетни таркибий жихатдан кайта куришга ердам беради. Иккинчи томондан, корхоналарнинг катта кисми йирик бизнес билан хамкорлик килади, уларга хос булган техник консерватизмни бартараф этишга кумаклашади.
бизнесни ривожлантириш бозорни истеъмол товарлари ва худудий монополизмга бархам беришга, ракобот мухити вужудга келиши ва кенгайишига, илмий техника натижаларини ишлаб чикаришга жорий этишга, экспорт салохияти юксалишига ижобий таъсир курсатади.
бизнесни яна бир хусусияти нисбатан кам харажатлар эвазига янги иш уринлари яратиш ва шу оркали бандлик муамосини хал этишга хисса кушиши хисобланади.Шу билан бирга, бизнес турли ижтимоий гурухлар даромадлари уртасидаги тафовутларни кискартиришга, моддий, мехнат ва молиявий ресурсларни сармоядорлик даражаси юкори булган сохаларга йуналтиришга, иктисодиет турли секторлари уртасидаги иктисодий муносабатларни такомиллаштиришга уз хиссасини кушади.
бизнеснинг ижтимоий вазифалари хам мухим ахамиятга эга. бизнес кишиларнинг тадбиркорлик, ишбилармонлик, ижодкорлик салохиятларини намоиш этиш учун кулай шарт-шароит яратади.Унда йирик корхоналардан фаркли уларок, ишлаб чикариш натижалари ва ишловчилар манфаатлари уртасида богликлик яккол куриниб туради.
бизнеснинг яна бир мухим ижтимоий вазифаси шундан иборатки, уижтимоий жихатдан заиф ахоли катламлари аеллар ногиронлар, пенсионерлар ва бошкаларни иш билан таминлайди хамда уларнинг мехнатидан кенг фойдаланади. Еш мутаххассислар ишлаб чикариш тажрибаси ортишига шароит яратади.
Шундай килиб, юкорида такидлаб утганимиздек урта ва бизнес иктисодиетда мухим ижтимоий вазифаларни бажаради.
Таянч иборалар:
Бизнес, бизнесмен, тадбиркор, хусусийлаштириш, хиссадорлик жамияти, корхона, кушма корхона, тадбиркорлик тугрисидаги конун, хусусий тадбиркорлик субъекти микёси, хаётни таъминловчи корхоналар, тез усувчи корхоналар, бизнес ривожига таъсир этувчи омиллар, Узбекистонда тадбиркорликни ривожланиш боскичлари: инкилобгача, шуро даври, хозирги давр.
Бизнес фаолиятини ресурслар билан таъминланганлиги.
Ресурс – французча «ressources» сўзидан келиб чиқиб, восита, заҳира, имконият, бирор-бир нарсани, бойликларни манбааси мазмунини билдиради.
Бизнесда ресурслар ҳар хил турларга бўлинади.
Иқтисодиёт назариясида ресурсларга тегишли ишлаб чиқариш воситалари (меҳнат қуроллари ва меҳнат предметлари); ишлаб чиқариш кучлари (ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи); капитал (молиявий капитал), (асосий капитал, айланма капитал) каби тушунчалар ишлатилади.
Статистикада, бухгалтерия ҳисобида асосий фондлар (асосий воситалар), айланма фондлар, (айланма воситалари, айланма маблағлар), моддий активлар, номоддий активлар, ишчи кучи, моддий ресурслар, меҳнат ресурслари, молиявий ресурслар каби тушунчалар ишлатилади.
Умуман ресурслар тушунчасига келсак – улар жамият зарурияти учун моддий ва маънавий босқичларни ишлаб чиқаришга жалб қилиши мумкин бўлган табиий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий қудратларни мажмуаси бўлиб, улар жамият билан табиатни ўзаро алоқаси орқали инсоният жамиятини тараққиёт даражасини таъминлайди.
Жамият миқиёсида табиий ресурслар (ҳаво, ер, сув, ер ости ресурслари, ўрмонлар ва ҳ.к.) энергетик ресурслар, моддий ресурслар, меҳнат ресурслари, молиявий ресурслар ва маънавий ресурслар каби тушунчалар ҳам мавжуд.
Умуман олганда ресурслар ишлаб чиқариш омилларини ўзаро алоқаси, ўзаро таъсири орқали яратилади, шаклланади.
Ресурслар тушунчаси ишлаб чиқариш омилларидан кенгроқ. Чунки ресурслар ишлаб чиқаришга жалб қилиниши мумкин бўлган табиий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий қудрат мажмуаси бўлса, ишлаб чиқариш омиллари ишлаб чиқаришга жалб қилинган ресурслар мажмуасидир ва инсон учун зарур бўлган моддий ва маънавий бойликларни яратувчи омил бўлиб ҳисобланади.
Инсоният ҳаётида доимо чегараланган имкониятлар ва чегараланган ресурсларга дуч келади. ҳақиқатда ҳар бир инсонни алоҳида олиб қарасак уни имкониятлари чегараланганлигига гувоҳ бўламиз. Масалан шахснинг жисмоний, интеллектуал, макон ва замондаги имкониятлари чегараланган. Худди шундай, жамиятда, табиатда ва коинотдаги инсонлар фойдаланадиган (ҳаводан ташқари) барча ресурслар чегаралнган.
Бутун жамиятда ресурслар чегараланган, чунки табиий, моддий, меҳнат, молиявий ва бошқа ресурслар сон жиҳатидан ва сифат жиҳатидан чегарага эга.
Бежиз эмаски, иқтисодий фанлар, аввалом бор, иқтисодиёт назарияси учун чегараланган ресурслардан моддий бойлик яратиш, уни истеъмол учун аҳоли ўртасида тақсимлашда инсонларнинг ўзаро муносабатларини ўрганиш асосий вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Бизнесда, иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари қаторида, моддий, меҳнат ва молиявий ресурслари каби тушунчалар ишлатилади. Улар савдо корхоналарининг иқтисодий салоҳиятини ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |