Оралиқ ёпмалар ва том ёпмаларида учрайдиган дефектлар, шикастланиш ва деформация турлари, уларнинг келиб чикиш сабаблари ва аниқлаш усуллари



Download 301,57 Kb.
bet1/2
Sana18.07.2022
Hajmi301,57 Kb.
#820518
  1   2

Оралиқ ёпмалар ва том ёпмаларида учрайдиган дефектлар, шикастланиш ва деформация турлари, уларнинг келиб чикиш сабаблари ва аниқлаш усуллари



Бинонинг умрбоқийлиги ва эксплуатация сифати кўп жиҳатдан унинг том қопламаси, ёмғиргарчилик сувларидан сақланиш тизимининг мукаммаллиги унинг иссиқлик ва сув ўтказувчанлигига ҳамда намликка бардошлилигига боғлиқдир. Том қопламасининг ишончлилиги ва умрбоқийлиги унинг ҳимоя қатламига ва қатламнинг қанчалик сифатли бажарилганлигига, булардан ташқари, фойдаланиш жараёнида таъмирлаш ишларининг ўз вақтида олиб борилганлигига боғлиқдир.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бино конструкциялари ичида том қопламаси жуда мураккаб шароитда ишлайди. У қуёш радиацияси таъсирига, ҳароратнинг катта диапазонда ўзгаришига, ёмғир, қор, турли агрессив муҳит ва механик таъсирларга учрайди.
Чордоқли томларнинг афзаллиги уларнинг нишаби катталигидадир. Бундан ташқари, бундай томларда ташқи сувларни қочириш жуда қулай. Уларнинг камчилиги - қурилиш материалларини кўп талаб этиши бўлиб, томнинг ўзи алоҳидаги конструктив тизим ҳисобланади. Ишончлилик назариясига кўра конструкцияда бирикмалар қанча кўп бўлса, унинг ишончлилиги шунча камаяди. Бу борада чордоқсиз текис том конструктив жиҳатдан ишончли том қопламаси ҳисобланади. Маълумки, чордоқсиз томларнинг шамоллатиладиган ва шамоллатилмайдиган турлари мавжуд. Шамоллатилмайдиган том қопламасининг асосий камчилиги шундан иборатки, иситиш қатламининг пастдан буғизоляцияси билан, юқори томондан эса бир ёки бир неча қават рубероид қопламаси билан чегараланганлигидир [3]. Тажрибалар шуни кўрсатадики, бундай турдаги томларда иситиш қатламидаги бошланғич намлик эксплуатация жараёнида жуда секинлик билан камаяди.
Иситиш қатламидаги намликнинг йуқолиши томдаги рубероидларнинг қаватлари сонига боғлиқ. Кузатувлар шуни кўрсатадики, иситиш қатлами сифатида қўлланилган керамзитбетонда намликнинг 20% дан 4 %гача камайиши учун бир қаватли рубероидли том қопламасида 10 йил, 4 қаватли рубероидли қоплама шароитида эса 20 йил вақт зарур бўлар экан [3].
Демак, қаватлараро ёпманинг шикастланиши мутаҳкамликнинг камайиши, ёриқбардошлилик, деформациянинг ривожланиши, товушдан ҳимоянинг бузилиши ва ҳ.к.ларга олиб келса, чордоқ ва ертўла ёпмаларининг шикастланиши ташқи сувларнинг ўтиши ва музлашига олиб келади.
Ёпма конструкцияларидаги дефектларга қуйидагилар киради:
1. Ортиқча юкланиш ёки хавфли таъсирлар натижасида юк кўтариш қобилиятининг камайиши.
2. Бикрликнинг камайишидан ёки плитанинг кўринмас дефектларидан дарак берувчи эгилиш. Эгилиш сабабларини аниқлаш учун унинг солқилиги ўлчанади, ёриқларнинг кенглиги ва йўналиши аниқланади, ишчи арматураларнинг ҳолати ва бетонниг мустаҳкамлиги ўрганилади, ортиқча юкланишни аниқлаш мақсадида плитанинг устки қисмлари текширилади. Эгилиш динамикасини ўрганиш мақсадида ҳар 6 ойда текширув ишлари такрорланади.
3. Ёриқлар пайдо бўлиши. Кенглиги 0.3мм дан ортиқ бўлган ёриқлар, айниқса юқори намликка эга хоналарда, бетон ва арматуранинг ҳолатига қараб баҳоланади ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабаблари аниқланиди.
4. Ёриқларнинг пайдо бўлиши ёки товушдан ҳимоя қатламининг бузилиши натижасида товушдан ҳимоя кўрсаткичининг пасайиши. Кўзатув-текширув ишларида дефектли конструкцияларни товушдан ҳимояланиш кўрстакичи бўйича зарбий товуш билан текширилади.
5. Том ёпмасининг музлаши ва сув ўтказиши. Бевосита кузатув ёрдамида нишабликлар ўлчанади, иссиқликни сақлаш қатламининг қалинлиги, зичлиги ва намлиги ўлчаш ёрдамида аниқланади.
Шу билан бирга темирбетон ораёпма плиталарда ёриқлар туфайли ҳимоя қатлами емирилиши, арматура занглаши, бетон мойга бўкиб қолиши мумкин. Темирбетон плиталарда қуйидаги деффектлар ва шикастланиш турлари кўпроқ учрайди:

  1. Чўзилиш зонасида нормал ва қия ёриқлар пайдо бўлиши. Бунинг сабаби - юкларнинг ортиб кетиши, бетон мустаҳкамлигининг етарли бўлмаганлиги ва арматуранинг коррозиясидир.

  2. Олдиндан зўриқтирилган плиталарнинг таянч зонасида пайдо бўладиган ёриқлар. Сабаби - олдиндан зўриқтирилган арматуранинг анкеровкаси нотўғри қилинганлиги ва арматурани бетондан суғурилиб чиқиши.

  3. Қовурғали ораёпма плиталарда ёриқлар пайдо бўлиши (1.13-расм). Сабаби - юкларнинг ошиб кетиши, бетон мустаҳкамлигининг етарли эмаслиги ва арматура коррозияси.

  4. Қовурғали плиталарда бўйлама ёриқлар пайдо бўлиши. Сабаби - плитанинг яхлит қисми билан қовурға арматуралари орасидаги бирикишнинг бузилганлиги.

  5. Ораёпманинг сиқилиш зонасида пайдо бўладиган ёриқлар. Сабаби - плитани ташиш ва тахлаш жараёнида йўл қўйилган хатолар.

  6. Ёриқлар орасидаги бетоннинг уқаланиб кетиши. Сабаблари - юқорида қайд этилган сабаблар.

  7. Йиғма ҳамда қуйма (монолит) ораёпмаларда арматуранинг очилиб қолиши. Бетон ҳимоя қатламининг кўчиб тушиши. Сабаби - ораёпма тайёрланишида бетон қоришмани нотўғри қуйилиши. Жумладан, йирик тўлдиргичли бетон арматура зич жойлашган жойларга қуйилса бетоннинг яхлитлиги бузилади.


1.13-расм. Қовурғали ораёпма плитада ёриқлар пайдо бўлиши.



  1. Ораёпмаларнинг агрессив муҳитли жойларда коррозияга учраши. Бундай жойларда металл конструкцияларнинг (1.14-расм) ҳамда темирбетон конструкциялар арматурасининг коррозияси (1.15-расм), яъни занглаши оддий шароитдагидан кўра тезроқ кечати. Занглаш жараёнида арматуранинг ҳажми 1,5-2 баробар ошади. Натижада бетон ичидан ёрила бошлайди (1.16-расм). Конструкцияда бўйлама ёриқлар пайдо бўлиб, ҳимоя қатлами ажралиб қолади.

  2. Саноат корхоналарида саноат жиҳозлари ишлатиладиган жойларда технологик мойлар, совутувчи суюқликлар ва бошқа мойсимон суюқликлар ораёпмага тўкилиши кузатилади. Натижада мой темирбетон ораёпманинг устки қисмидан тагигача ўтиб кетади (1.17-расм). Бундай ҳолатда мойлланиб колган бетон ўз мустаҳкамлигини йўқота бошлайди. Натижада конструкциянинг юк кўтариш қобилияти 20% гача камаяди. Мойли моддалар бетон таркибига салбий таъсир этади, бетон таркибидаги кристаллар бирикишини бузади. Бундан ташқари бетон ва арматураларнинг ўзаро ёпишувига ҳам путур етказади, бетон билан арматуранинг ўзаро бирикиши 30-40% га камаяди.




1.14-расм. Агрессив муҳитда металл ораёпма
конструкциянинг занглаши.



1.15-расм. Темирбетон ораёпмада ҳимоя қатламининг ажраши ва арматурани занглаши.

1.16-расм. Темирбетон конструкцияда арматуранинг нормал ҳолати (ўнг томонда) ва занглаб кенгайган ҳолати (чап томнда).



1.17-расм. Технологик мойлар темирбетон ораёпманинг устки қисмидан тагигача ўтиб кетиши.
Буларнинг ҳаммаси конструкцияни бузилишига ёки авария ҳолатининг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Download 301,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish