Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзагросаноатмашхолдинг” ва “Ўзқишлоқмашлизинг” компаниялари раҳбарларининг қишлоқ хўжалиги комплекс мехнизациясинин таъминлашда маъсулиятини ўрганиш


II. Таълим тизимини янада ривожлатириш бўйича зарур бўлган чора-тадбирларни таъминлаш тўғрисида



Download 89,5 Kb.
bet2/3
Sana14.06.2022
Hajmi89,5 Kb.
#667309
1   2   3
Bog'liq
2. Саволнома

II. Таълим тизимини янада ривожлатириш бўйича зарур бўлган
чора-тадбирларни таъминлаш тўғрисида

Таълим тизимини янада ривожлатириш бўйича Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Давлат тест маркази, Олий аттастация комиссияси ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилган ишлар бўйича:
инвестиция дастурларини бажарилиши ҳолати;
таълим тизими раҳбар ва педагог ходимларининг сони, салоҳияти, раҳбар
ва педагог ходимларни малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш кўрсаткичлари;

мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ўқув дастурлари ва фанларнинг узлуксизлигини таъминлаш чоралари;
таълим тизимида замонавий ўқитиш шакллари, янги педагогик ва ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда халқаро стандартлар ва талаблар асосида таълим тизими самарадорилигини янада ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар;
умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларнинг дарс машғулотларига қатнашиши ҳамда уларнинг таълим олишидаги мавжуд муаммолар;
таълим соҳасида ахборот бошқарув тизимини узлуксиз таълим тизимининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;
ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўришлари, шунингдек мустақил таълим олиши учун етарли шарт-шароитларни яратилганлиги.
3-7 ёшдаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича кўрилаётган чоралар ва натижадорлиги;
болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлаш ҳамда бошланғич таълим ўқув дастурларининг ўзаро узвийлиги таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар;
6-7 ёшли болаларни мактабга тайёрлашни ташкил этиш ва сифатини ошириш бўйича кўрилган чоралар;
Давлат-ҳусусий шерикчилик доирасида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ҳолати;
оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича яратилаётган шарт-шароитлар, керакли жихозлар билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар;
умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синф битирувчиларининг ўқишини келгусида ихтисослаштирилган синфларда давом эттириш мақсадида уларни саралаб олиш тизимини жорий этилганлиги;
профессионал таълимнинг таълим дастурлари ва ўқитиш материаллари тўпламларини меҳнат бозорининг талаблари, тармоқ малака рамкалари
ва профессионал стандартлар асосида иш берувчилар билан биргаликда ишлаб чиқилганлиги ва ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилганлиги;
касб-ҳунар мактабларини ҳудудлар бўйича жойлашуви ҳамда тайёрланадиган ишчи касблардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш учун иш берувчиларга бириктирилиши ҳолати;
профессионал таълим тизимида фаолият юритаётган педагог кадрларнинг методик таъминотини мустаҳкамлаш, уларни янги таълим ресурслари билан таъминлаб бориш имкониятини берадиган алоҳида электрон платформани ишлаб чиқиш ва таълим дастурлари, ўқитиш материаллари ҳамда бошқа услубий қўлланмалардан масофавий тарзда фойдаланиш имкониятининг яратилганлиги;
профессионал таълим муассасаларида дуал таълимни жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар;
профессионал таълим муассасаларига 2021/2022 ўқув йили қабулида амалга оширилган ишлар ва 2022/2023 ўқув йили қабулига тайёргарлик ҳолати;
профессионал таълим муассасалари гуруҳ раҳбарларини тайёрлаш учун ўқувчилар билан ишлаш, улар психологиясини ўрганиш ва методик таъминлашга қаратилган қисқа муддатли малака ошириш курсларининг ташкил этилганлиги;
барча олий таълим ташкилотларида ахборот-ресурс марказлари базасида мавжуд дарслик, ўқув-услубий ва бошқа қўлланмалар рақамли форматга ўтказилиб, уларнинг электрон платформаси шакллантирилиши ҳолати ҳамда улар бўйича рақамли ягона ахборот қидирув тизимининг жорий қилинганлиги;
ҳар бир фан кесимида маъруза, амалий (семинар) ва лаборатория машғулотлари, мустақил ишлар бўйича электрон модулларни ишлаб чиқиш
ва амалиётга жорий этиш;
давлат олий таълим ташкилотларига хорижий талабаларни жалб этиш имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида таълим хорижий тилларда олиб бориладиган гуруҳлар салмоғини босқичма-босқич ошириб бориш чораларининг кўрилиши ҳолати;
“Олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш мақсадида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар кўламини кенгайтириш” бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилганлиги ва ижроси ҳолати;
олий таълим ва илмий ташкилотлар буюртмасига мувофиқ илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасидаги тематик грантлар кўламини кенгайтириш, докторантурага қабул квотасини босқичма-босқич ошириб бориш юзасидан белгиланган топшириқ ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳолати;
олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини замон талаблари асосида такомиллаштириш, ўқув дастурлари ва стандартларини оптималлаштириш;
профессор-ўқитувчиларнинг илмий ва педагогик салоҳиятини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги;
хорижий олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма таълим дастурларида таълим сифати ҳолати;
олий таълим муассасаларининг академик, ташкилий-бошқарув
ва молиявий мустақиллиги бўйича амалга оширилган ишлар;
10 та олий таълим муассасаларини дунёнинг етакчи олий таълим муассасалари қаторига киритиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлиги;
олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини янада ривожлантириш мақсадида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар кўламини кенгайтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати.


Download 89,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish