III. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан амалга оширилган ишлар: инвестиция дастурларини бажарилиши ҳолати; 6-7 ёшли болаларни мактабга тайёрлашни ташкил этиш бўйича ажратилган бинолар, яратилган қўшимча шаротилар;
оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича яратилаётган шарт-шароитлар, керакли жихозлар билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар;
хусусий сектор томонидан ташкил этилаётган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда давлат-ҳусусий шерикчилик доирасида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ҳолати;
ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўқитишнинг шакллари, методлари ва технологияларини янгилаш ва ўқитувчиларнинг бу борада хабардорлигини ошириш, тайёргарлигини кучайтириш бўйича малака ошириш курсларини ташкил этилганлиги;
таълим тизимида таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Давлат тест маркази ҳудудий бўлимларига кўрсатилаётган амалий ва услубий ёрдамлар;
ўқувчиларнинг қобилиятини юзага чиқариш, бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган беш муҳим ташаббус доирасида ахборот технологиялари тўгараклари фаолиятини янада ривожлантириш, уларни зарур восита ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминланлиги ҳолати;
умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синф битирувчиларининг ўқишини келгусида ихтисослаштирилган синфларда давом эттириш мақсадида уларни саралаб олиш тизимини жорий этилганлиги;
профессионал таълимнинг таълим дастурлари ва ўқитиш материаллари тўпламларини меҳнат бозорининг талаблари, тармоқ малака рамкалари
ва профессионал стандартлар асосида иш берувчилар билан биргаликда ишлаб чиқилганлиги;
профессионал таълим тизимида фаолият юритаётган педагог кадрларнинг методик таъминотини мустаҳкамлаш, уларни янги таълим ресурслари билан таъминлаб бориш имкониятини берадиган алоҳида электрон платформани ишлаб чиқсин ва таълим дастурлари, ўқитиш материаллари ҳамда бошқа услубий қўлланмалардан масофавий тарзда фойдаланиш имкониятининг яратилганлиги;
профессионал таълим муассасаларида дуал таълимни жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар; профессионал таълим муассасаларига 2021/2022 ўқув йили қабулида амалга оширилган ишлар ва 2022/2023 ўқув йили қабулига тайёргарлик ҳолати; профессионал таълим муассасалари гуруҳ раҳбарларини тайёрлаш учун ўқувчилар билан ишлаш, улар психологиясини ўрганиш ва методик таъминлашга қаратилган қисқа муддатли малака ошириш курсларининг ташкил этилганлиги;
профессионал таълим хизматларини кўрсатиш бўйича хусусий секторнинг салмоғини кенгайтириш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида профессионал таълим ташкилотларини ташкил этиш чораларини кўриш.