Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳокими
Қ А Р О Р И
|
|
Қарақалпақстан Республикасы Тақыятас районы ҳәкими
Қ А Р А Р Ы
|
«____»-___________ 2020 йил № ___________ Тахиатош тумани
Кичик саноат зоналарига «Танлов» ғолиби деб эътироф этилган жисмоний ва юридик шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиб бериш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 июндаги «Кичик саноат зоналарини фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4363-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашининг 2020 йил 18 август кунги 01-08/9-08/256-сонли мажлиси баённомасига мувофиқ, Тахиатош тумани ҳокими
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашининг 2020 йил 18 август кунги 01-08/9-08/256-сонли мажлиси баённомаси ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Юқорида кўрсатиб ўтилган баённомага мувофиқ 1-лот бўйича «Ёғ-мой ишлаб чиқариш»ни ташкил қилиш учун умумий 2,73 га, «Пахта қабул қилиш пункти»ни ташкил қилиш учун умумий 4,86 га, «Пахта тозалаш заводи»ни ташкил қилиш учун умумий 1,63 га, ер майдони умумий 8,563 гектар ер майдони «TAQIYATAS TEX KLASTER» МЧЖга Тахиатош тумани кичик саноат зонасини ўзга тегишли бўлган ҳудудидан ажратиб берилсин.
3. «TAQIYATAS TEX KLASTER» МЧЖга:
Танлов ғолиби билан танлов предмети нархи ва бошқа тўловларни тўлаш, шунингдек объектнинг техник бўлими талабларига мувофиқ қурилиш мажбуриятлари ижросини таъминлаш бўйича шартнома тузиш;
Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майдаги «Экологик экспертиза тўғрисида»ги 73-II-сонли Қонунига мувофиқ экологик экспертиза хулосасини олиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарори дойирасида Давлат хизматлари маркази орқали қурилишни лойиҳалашга архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун буюртма бериш;
Ўзбекистон Республикаси «Ер кодекси» 36-моддасининг 10-бандига мувофиқ мазкур ажратилган ер участкаси 2 йил давомида ўзлаштирилмаган ва белгиланган мақсадларда фойдаланилмаган холларда қарор бекор қилиниб ер майдони туман заҳира фондига қайтариб олиниши тўғрисида огоҳлантирилсин.
4. ҚР «Ермулккадастр»ДК Тахиатош тумани филиалига (Б.Джумамуратов) «Танлов» ғолибларининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқини давлат рўйҳатидан ўтказиш топширилсин.
5. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига (Ж.Чимбаев) ер ҳисоботига тегишли ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш, туман ҳокимининг ўринбосари З.Сабиров ва З.Джиемуратовлар зиммасига юклатилсин.
Тахиатош тумани ҳокими: И.Маткаримов
Келишилди:
Туман ҳокимининг
ўринбосари: З.Сабиров
Туман ҳокимининг
ўринбосари: З.Джиемуратов
Туман ҳокимининг
маслаҳатчиси: Н.Атиязова
Ташкилий-назоарт
гуруҳи рахбари: Ф.Уразимбетов
Туман ҳокимлигининг
бош юрист-консультанти в.в.б.: П.Мангитов
Тайёрлаган: С.Машарипов
Do'stlaringiz bilan baham: |