Вилоят бандлик бошқармаси (Нурматов), вилоятдаги ташкилотлар ҳамда шаҳар, туман ҳокимликлари билан биргаликда, ҳар ҳафта якуни билан, яратилган янги иш ўринлари ҳамда бандлиги таъминланган фуқароларнинг манзилли рўйхатларини умумлаштирган ҳолда ёзма ахборот киритиб борсин.
11. Котибият мудири Э.Холмирзаев, Ёшлар агентлиги (О.Юлдашев), бир кун муддатда, 300 нафар ёшларни Андижон вилоятига олиб келиш ва соғломлаштириш бўйича рўйхатни охирига етказсин.
12. Вилоятдаги корхона ва ташкилот раҳбарлари Кегейли туманида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳар ҳафта якуни бўйича вилоят ҳокимига ахборот киритиб борсинлар.
13. Кегейли тумани ҳокими Д.Утемурадов ва сектор раҳбарлари, маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларни жойига чиққан ҳолда, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан билан биргаликда ўрганиб, “Ҳокимлик соат”ларида ахборот бериб борсинлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |