Машғулот шарти:
Машғулотни гуруҳ хонасида ўтказилади. Қатнашувчилар сони 6-8 дан 10-15 тагача бўлиши мумкин. Машғулот давомийлиги 7-10 дақиқадан 15 дақиқагача.
Машғулотнинг бориши:
Ҳозир биз сизлар билан “Касблар занжири”ни ҳосил қиламиз. Мен биринчи касбни айтаман, сиз эса, ўхшашлик томони бор бўлган навбатдаги касбни айтиб ўйинни давом эттирасиз.
Масалан: металлург касбига ўхшашлик томони бўлган ошпаз касби, энг асосийси, иштирокчилар касблар ўртасидаги ўхшашликларни айтиши ва бошқалар уни тушуниши керак. Мисол учун, металлург билан ошпаз касбининг ўхшашлик томонлари, иккаласи ҳам юқори ҳароратли печларда, ўт билан ишлайди.
Олиб борувчи навбат билан қуйидаги йўналишда аниқловчи саволларни ўртага ташлайди:
“Сизлар айтаётган касбларнинг, олдинги айтилган касблар билан ўхшашлик томонлари борми?” Бунда шу нарса кўзда тутиладики айтилган касбнинг тўғрилигига, гуруҳ қатнашчилари томонидан ишонч ҳосил қилиниши керак.
Ўйинни муҳокама қилиш вақтида, қатнашувчилар диққатини турли хил касблар ўртасида умумий ўхшашликлар учраши мумкинлиига жалб қилиш керак.
Мисол учун; ўйиннинг бошида металлни қайта ишлаш бўйича касб айтилган бўлса (юқоридаги мисол), ўйин ўртасида – автотранспорт билан боғлиқ бўлган касб, ўйин охирида балет билан боғлиқ бўлган касбга боғланади. Буни тасдиқлаш учун “Касб занжири” ўйинидан мисол келтирамиз:
металлург – қассоб – слесарь (булар ҳам – кесади, лекин металлни эмас)- автослесарь – таксист –эстарада жанри бўйича қизиқчи (булар ҳам бошқалар каби жамоа билан муомала мулоқотида бўлади)– драма театри артисти – балет артисти ҳ.к.зо). Турли хил касблар ўртасидаги ўхшашликни бошқа касбларда ҳам кўриш мумкин. Сиз танлаган касбингиз орқали бошқа касбларни ҳам, ўрганиш имконияти туғилади.
Ўйин юмор кўринишида ҳам бўлиши мумкин. Мисол учун троллейбус ҳайдовчиси билан Олий таълим муассасидаги профессорнинг ўхшашлик томонини олиб кўрадиган бўлсак, ҳар иккаласи ҳам жамоатчилик жойида чиқиш қилади, ҳатто троллейбус ҳайдовчиси кўп одамлар жамоаси билан мулоқот қилади. Агар ўқувчилар касблар ўртасидаги ўзаро ўхшашликни таҳлил қилишни ўрганишса,бу ўйиннинг натижалари бўлаётганидан далолат беради.
Тренинг қаттиққўллик
Мақсад: Иштирокчиларда, педагог ота оналарда қаттиққўлликнинг меъёрига солинишига олиб келиш. Болани қаттиққўллик билан тарбиялашнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунча шакллантириш.
Керак бўладиган ашёлар: 1) иккита арқон. 2)иккита шарф
Машғулотнинг бориши.
Иштирокчилар қатор бўлиб ўтиришади. Битта хохловчи иштирокчи танланади. Стулга ўтқазилиб, тўртта иштирокчи навбати билан ушбу сўзлар билан “Хар қаерга қарайверма” деб кўзини, “Хар нарсани гапираверма” деб оғзини, “Хар нарсага тегаверма” деб қўлини, “Хар қаерга бораверма” деб оёғини боғланади. Кейин иштирокчини ўрнидан тургазилиб “Ўзингизни қандай ҳис қилаяпсиз” деб сўралади. Иштирокчи ўзини қандай ҳис қилаётганини айтади. Ҳеч қаерга қимирлай олмаётгани ўзини сиқилган холатда хис қилаётганини айтади. Ва ҳар бир тингловчига қаттиққўллик билан тарбияланаётган, таълим олаётган боланинг нималарни ҳис қилиши хақида тушунча берилади. Тарбияда ўта қаттиққўллик ва бўш қўйиш нималарга олиб келиши ҳақида тушунча берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |