Ўқитувчи педагогик фаолиятида касбий рефлексиянинг ўрни. Ўқитувчи меҳнатини илмий асосда ашкил этиш Режа: 1. Касбий рефлексия ва педагогик фаолият 2. Ўқитувчининг касбий маҳоратини ривожлантиришда педагогик рефлексиянинг аҳамияти 3. Педагогик ташхислаш асосида ўқитувчининг касбий ривожланишини таъминлаш усуллари 4. Ўқитувчи фаолиятини педагогик ташхислаш Касбий рефлексия ва педагогик фаолият - Рефлексия (лот. «reflexsio» - орқага қайтиш) – «ҳар томонлама баркамол ривожланган инсоннинг ўз ҳатти – ҳаракатлари ва уларнинг қонуниятларини англашга қаратилган назарий фаолият шаклидир; инсон маънавий дунёсининг ўзига хос яширин ҳислатларини очиб берадиган ўз–ўзини билишга ва англашга қаратилган фаолиятдир» .
«Рефлексия – бу инсоннинг узлуксиз ҳаёт жараёнини гўё бир дақиқага тўхтатиб, узиб қўяди ва инсонни хаёлан унинг сарҳадларидан олиб чиқиб кетади, шу вазиятда инсоннинг ҳар бир ҳаракати ҳаёт ҳақида фалсафий фикр мулоҳазалари муайян бир хaрактер касб этади». - «Рефлексия – бу инсоннинг узлуксиз ҳаёт жараёнини гўё бир дақиқага тўхтатиб, узиб қўяди ва инсонни хаёлан унинг сарҳадларидан олиб чиқиб кетади, шу вазиятда инсоннинг ҳар бир ҳаракати ҳаёт ҳақида фалсафий фикр мулоҳазалари муайян бир хaрактер касб этади».
- «Рефлексия ички тасаввурдан ташқи тасаввурга ва аксинча биридан бошқасига ўтиш, фикрлаш жараёнида ушбу жараёнларнинг интериоризация (ташқи омилларнинг ички омилларга ўтиши)си ҳақидаги фикрларни шакллантириш асоси… Рефлексия асосида нафақат психологик билимлар, балки хотира, малака ва кўникмалар шакллантирилади ва амалда қўллаш усуллари такомиллаштирилади»
Рефлексиянинг қуйидаги турларини мавжуд: 1. Муаммоларни фикрлаш асосида ижобий ҳал қилишни белгилайдиган интеллектуал рефлексия. 2. Низоли (конфликтлар) педагогик зиддиятлардан жанжалсиз чиқишни фикран изланиш асосида бартараф қилишни таъминлайдиган шахсий рефлексия. 3. Мулоқот жараёнида шерикларининг ўзаро бир-бирларини тушунишни таъминлайдиган коммуникатив рефлексия. 4. Жамоа аъзоларининг биргаликдаги ўзаро мунтазам меҳнат фаолиятларини мувофиқлаштириш билан боғлиқ бўлган кооператив рефлексия. Ўқитувчи ўз фаолиятида педагогик маҳоратни ўзлаштиргани сари ҳамкасблари ва ўқувчилар у ҳақида нима ўйлашларини анча яхши тушуна бошлайди, чуқур ўзлаштирилган билим ва педагогик маҳорат туфайли ўқитувчи ўз–ўзини баҳолашга киришади. - Ўқитувчи ўз фаолиятида педагогик маҳоратни ўзлаштиргани сари ҳамкасблари ва ўқувчилар у ҳақида нима ўйлашларини анча яхши тушуна бошлайди, чуқур ўзлаштирилган билим ва педагогик маҳорат туфайли ўқитувчи ўз–ўзини баҳолашга киришади.
- Коммуникатив рефлексия шахсий рефлексиянинг мазмунини, тизимини ва айнан бир хиллигини белгилайди.
- рефлексия – ўқитувчининг ўз-ўзини англаши ўзининг камчилиги ва заиф томонларини билиб ўз-ўзини такомиллаштиришга интилиши, ўз тарбияланувчиларининг ҳамда ўз – ўзини такомиллаштиришга зарур шарт-шароитлар яратиши учун мавжуд ички имкониятларини кашф этишидир.
Ўқитувчининг касбий маҳоратини ривожлантиришда педагогик рефлексиянинг аҳамияти - ўқитувчининг педагогик фаолияти барча қирралари билан рефлексив ҳодиса бўлса, демак бу педагогик рефлексия.
- касбий рефлексия жараёнида ўқитувчи ўзи танлаган педагогик касби талаб қиладиган даражада ўз имкониятларини, у ҳақдаги мавжуд тасаввурларини педагогик тажрибасининг муҳим жиҳатлари билан нисбатлайди, ва «ихтиёрий равишда шахсий педагогик маҳорат занжири»ни ҳосил қилади.
Ўқитувчининг касбий рефлексиясига педагогик фикрлашнинг зарур таркибий қисми сифатида қараш мумкин, у ўқитувчига ўз касбий фаолиятига таҳлилий ёндашишни, ўзининг педагогик фаолиятдаги ўрнини аниқлаш ва режалаштирилаётган ишларда ижобий натижаларга эришиш учун педагогик фаолиятни мақсадли ўзгартиришнинг оптимал йўллари ва конструктив воситаларини топиш имкониятини беради. - Ўқитувчининг касбий рефлексиясига педагогик фикрлашнинг зарур таркибий қисми сифатида қараш мумкин, у ўқитувчига ўз касбий фаолиятига таҳлилий ёндашишни, ўзининг педагогик фаолиятдаги ўрнини аниқлаш ва режалаштирилаётган ишларда ижобий натижаларга эришиш учун педагогик фаолиятни мақсадли ўзгартиришнинг оптимал йўллари ва конструктив воситаларини топиш имкониятини беради.
Etiboringiz uchun raxmat
Do'stlaringiz bilan baham: |