O’quv va tarbiya ishlari bo‘yicha direktor o’rinbosari V v. b



Download 2,61 Mb.
bet12/84
Sana24.02.2022
Hajmi2,61 Mb.
#210008
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   84
Bog'liq
УМК КФП

Аҳмад Дониш касб танлаш, касб йўналтириш касб эгалари хусусидаги фикрларини кўздан кечирар эканмиз, унинг ўқитувчилик касби хусусидаги қарашларида ахлоқ масаласига катта эътибор берганлигини кўрамиз. У ўқитувчини талабаларга кучли таъсир этувчи деб билади. Унинг таъкидлашича, ўқитувчилик касбини танлаганларнинг нопоклик ниятида бўлиши ғоятда зарарлидир, чунки улар ўзларидаги ахлоқий бузуқликни ёш авлод ўртасида тарқатадилар.Демак, Аҳмад Дониш ўқитувчининг ахлоқий қиёфасига катта эътибор беради. У ўқитувчидан ёш авлод манфаатини биринчи ўринга қўйишни талаб қилади. Ўқитувчи ўқувчи ва талабаларга кўп билим бериш ўз билимини ошириш ва чуқурлаштириш учун ўз устиларида кўп ишлашлари лозимлигини айтади. Бундан кўринадики, Аҳмад Дониш ўқитувчи касбига нисбатан жиддий талаб қўяди. У гўзал ахлоқлилик ва чуқур билимдонликни ўқитувчининг гўзал сифати деб билади. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, шарқ алломалари асарларидаги касб танлаш, касбга йўналтириш борасидаги фикрларни ўрганиш, уларни амалий ҳаётга тадбиқ этиш, ўсиб келаётган ёш авлодни онгли касб танлашга ёрдам беради. Бу эса болаларни ёшлигиданоқ касб-ҳунарга ўргатиш жамиятнинг асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Шунингдек, уларда касбга хос тушунча, тасаввур ва билимларини бойишига хизмат қилади.
касб психологиясини шаклланиши
Психологиянинг мустақил соҳаси сифатида касб психологиясини шаклланишида бир қанча сиёсий, иқтисодий ва илмий-тадқиқий сабабларнинг ўрни муҳим ҳисобланади. Улар сирасига қуйидаги сабабларни келтириб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Сиёсий вазиятнинг ўзгариши, мафкуравий қарашларнинг оммалашуви натижасида мустақил ишбилармонлик фаолияти билан шуғулланиш имкониятининг пайдо бўлиши- меҳнатга нисбатан онгли муносабатларни шаклланишига олиб келади. Бу эса ишчиларнинг касбини ўзгартиришга мажбур бўлганда янги иш жойини қидириш, ўзининг рақобатбардошлигини тасдиқлаш учун хулқ-атворининг ўзгаришига олиб келади.
Дунёдаги сиёсий ва мафкуравий эркинликлар ишчиларда иккиланиш ва психик зўриқишни келтириб чиқаради. Ишлаб чиқариш муносабатларининг тўғри йўлга қўйилмаганлиги, оғир шароитларни ўзгариши, ишчиларда стресс ҳолатини келтириб чиқаради. Чунки улар бирданига ўз касбий ҳаётлари учун маъсул бўлиб қоладилар. Меҳнатга лаёқатли аҳоли учун долзарб масалалардан бири бу касбий ҳаёт ценарийсини танлаш, касбий ривожланиш, ишсизлик муаммоси бўлиб қолди. Аммо бу муаммоларни ечимини топишнинг имконияти йўқ эди. Ўз навбатида бу кишиларда бир-бирини психологик қўллаб-қувватлаш ва бир-бирига кўмаклашиш эҳтиёжини юзага келтиради. Шуниси аҳамиятлики, психологиянинг ҳеч бир йўналиши бу муаммолар билан шуғулланмайди, бу эса ўз навбатида мазкур муаммоларни ўрганиш учун янги бир соҳага, яъни касб психологиясининг шаклланишига олиб келади.
Бозор иқтисодиётига ўтиш ва ундаги ўзгаришлар, яъни дастлабки пайтларда иқтисодий вазиятлар бир маромда кечаётган эди. Бозор иқтисодиёти шароитида юқори малакали касбий жиҳатидан етук рақобатбардош ишчиларга зарурият сезилмоқда. Бу эса касб танлаш, касбий лаёқатни аниқлаш, кадрлар фаолиятини баҳолаш ва аттецасиядан ўтказиш, касбий ривожланиш йўлларини белгилаш, ишчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш масалаларига эътиборни қаратиш лозимлигини англатади. Шунинг натижасида корхона ва ташкилотларда ишчилар учун ривожланиш бўлимлари пайдо бўлади.
Психология фани доирасида шахснинг касб билан ҳамкорлиги юзасидан кўп томонлама тадқиқотлар олиб борилади. Асосан бу муаммолар меҳнат психологияси, педагогик психология ва ёш даврлар психологияси фанлари томонидан ўрганилган. Бу муаммолар ечимининг методологик жиҳатдан асосланиши психология соҳасида олиб борилган фундаментал ишларда акс этган;
Фаолиятнинг психологик назариясини яратилиши касбий фаолиятга доир тадқиқотлар учун назарий асос бўлади. Шахс борасидаги дифференциал психологик консепциянинг ривожланиши, касбий танлов, касбий маслаҳат, касбий мослашув профессионализацияга доир муаммоларни ҳал қилиш учун асос бўлди.
Касблар психологиясининг мустақил фан сифатида шаклланишини 3 босқичини ажратиш мумкин. ХIХ-асрнинг охирида меҳнатни илмий ташкиллаштиришнинг психологик масалаларини ҳал қиладиган психотехника йўналишини пайдо бўлиши, шунингдек, психотехника тараққиётининг асосий масалалари бу меҳнат шароитлари ва шу усулларини расионализация қилиш, авария ва шикастланишни камайтириш, ишлаб чиқариш таълимининг шаклланиши масалаларига эътиборнинг кучайишдир.
ХХ-аср бошларида мустақил илмий соҳа меҳнат психологиясининг ривожланиши ва бу борадаги касбий тадқиқот масалалари, инсон психологиясининг меҳнатда намоён бўлиши ва шаклланиши шунингдек, касбий танлов, касбий маслаҳат ва меҳнат экспертизаси масалаларига доир билимларни юзага келиши.
ХХ-асрнинг 70-йилларида инсон ва касб ҳамкорлиги муаммоларининг ҳал қилувчи меҳнат психологияси ва индустриал психологиядаги вазифаларнинг пайдо бўлиши, меҳнат психологиясининг бу соҳаси профпсихология ёки касблар психологияси деб номлана бошлади. Касб психологияси доирасида касбий маслаҳат, касб танлаш, ва касбшунослик бўйича тадқиқотлар бирлаштирилган. Мустақил илмий фан сифатида касб психологияси юзага келди ва бу АҚШлик олимлар Ж. Критес ва Д. Супер ишларида кўзга ташланган. Аммо чет эл тажрибаси асосида тўпланган маълумотлардан тўғридан-тўғри фойдаланиш имконияти бўлмайди. Ўзига хос ижтимоий-иқтисодий шароитлар ва ижтимоий маданий анъаналар юртимизда ўзимизга, миллатимизга хос миллий касб психологиясининг ривожланишига сабаб бўлмоқда.
Касб психологиясига тахминан ХХ-асрдан бошлаб асос солиниб келинган. Бунга кўпроқ инсонларни ўз қобилиятлари, эҳтиёжлари, ҳоҳиш, истаклари, имкониятлари, индивидуал хусусиятлари ва ҳоказоларни ҳисобга олмаган тарзда касблар олами ҳақидаги билимларга эга бўлмаганликлари натижасида қайсидир маънода онгсиз равишда касб танлашларига сабаб бўлган. Бироқ кейинчалик рус психологи Э. А. Климов ўз тадқиқот ишларида айнан шу масалага, яъни “касб танлаш”, “касбга йўналтириш” каби масалаларга эътиборини қаратиб, бу борада тадқиқот ишини олиб борган. Хусусан, мисол сифатида Дифференциал диагностик сўровнома (ДДС) методикасини ишлаб чиққан. Е.А.Климовдан ташқари ҳам кўп чет эл олимлари бу масала бўйича иш олиб борганлар. Жамиятда касб танлашга нисбатан онгли ёндошишлар кузатила бошланди. Яъни уларнинг барчаси касб психологиясининг шаклланишига олиб келади. Касб психологиясининг ажралиб чиқиши ҳозирги кунда шахснинг касбий меҳнатга ўрганиб кетиши эмас, балки алоҳида касбий билим, кўникма ва малака ҳамда умуман касблар оламига кириб боришига асосланади. Тадқиқот муаммосининг асослари шахснинг касбий хулқ-атворини, шунингдек, касбий тайёргарликни бошланқич ривожланишидан токи касбий ҳаётни тарк этгунга қадар бўлган жараёнлар очиб берган Касб психологияси масалаларини ўрганишга Г.В.Кудрявсев, Е.А.Климов, Б.Ф. Ломов, К.К.Платонов, К.М.Гуревич ва бошқалар ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Касбий шаклланиш муаммоси ХХ-аср бошларида долзарб масалалардан ҳисобланиб, лекин бу вақтгача касбнинг эркин танлови бўлмаган. Инсонларнинг касбий ҳаётидаги ўзгаришлар шунингдек, жамиятнинг патриархал тузуми, чегараланган саноат инқилоби ва меҳнат бозори, янги касбларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Кўпчилик одамларни топиш ва ишга касбий тайёрлаш муаммосига дуч келишди. Ўзгарган тарихий вазият касблар дунёсини кескин ўзгаришига олиб келди. Янги иш қуроллари ва воситаларини яратиш, кўп йиллар давомида меҳнат вазифаларини сифатли ва маҳсулдор бажара оладиган юқори малакали ишчиларга нисбатан эҳтиёжни кучайтиради. Меҳнатни ташкиллаштиришда Ф.Тейлор томонидан ишлаб чиқилган тизими кенг тарқалди. Меҳнат жараёнидан ташқари бу тизимда ишчининг касбий лаёқатига катта эътибор берилган.
Касбий ўзликни англаш ва касбий лаёқат масалаларини ечимини топилиши-психологиянинг янги соҳаси психотехниканинг ривожланишига олиб келди. 1920-йилларда эса меҳнат жараёни, инсон ва техниканинг ривожланишига туртки бўлди. Бу жараёнда инсоннинг психика ва ишлаб чиқариш технологиясига мослашуви жараёнига катта эътибор берилган. Ишлаб чиқаришни ташкил қилишда демократик тамойилларнинг ўрнатилиши шахснинг фаолиятида меҳнатнинг аҳамияти тўғрисидаги инсонпарварлик назариялар ривожланган мамлакатларда ХХ-асрнинг 70- йилларида пайдо бўлди ва шахснинг касбий жиҳатлари тўғрисидаги консепсияни бошқача англашларига олиб келди. Шахс ва касб ҳамкорлиги касбий шаклланишнинг ўзаги деб ҳисоблана бошланди. Касб эгаллаш ва айниқса касбий фаолиятни бажариш жараёнида ишчи шахсида ва фаолият тузилмасида ўзгаришлар бўлиб ўтади, яъни шахс ўз касбни устаси бўлиб касбнинг мазмуни ва хусусиятини ўзгартиради.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish