ИКМ30/32 тузилмаси ва параметрлари Телекоммуникация тармоқларида фойдаланиладиган рақамли узатиш тизимлари маълум иерархия асосида ташкил қилинади, у қуйидаги асосий талабларни қаноатлантириши керак:
-аналог, дискрет ва рақамли сигналларнинг барча турларини РУТнинг каналлари ва тактлари орқали узатилишини;
-сигналларга иерархиянинг турли босқичларида ишлов бериш ва уларни узатиш тезлигининг тегишли карралилигини;
-узатилаётган рақамли оқимларни энг оддий ҳолда бирлаштириш, бўлакларга бўлиш, ажратиб олиш ва транзитлашнинг мумкинлигини;
РУТ нинг параметрларини мавжуд бўлган ва келажакда бўладиган йўналтирувчи тизимларнинг тавсифларини ҳисобга олган ҳолда танланишини;
РУТ нинг аналог узатиш тизимлари ва турли коммутация тизимлари билан ўзаро таъсирлашиши мумкинлигини.
Бир турдаги маълумотларнинг сигналлари узатилаётганда РУТ нинг ўтказиш қобилятидан энг яхши ҳолда фойдаланиш кераклигини. РУТ иерархиясининг шаклланиши компонентлар деб аталувчи паст тартибли рақамли оқимларни ягона рақамли оқимга бирлашиши асосида амалга ошади, буни гуруҳли ёки агрегат рақамли оқим дейилади.
РУТларининг иерархия усулида тузилиши, канал ҳосил қилувчи қурилмаларни такомиллаштириш, тайёрлаш жараёнини енгиллаштириш, техникасидан фойдаланувчи қурилмаларни яратиш имконини беради. Ҳозирги пайтда РУТларнинг уч иерархия тури кенг тарқалган: Европа ва Шимолий Америка ва Япония. Европа иерархияси ИКМ-30 туридаги бирламчи рақамли узатиш тизимларига асосланган. Бунда аналог-рақамли қурилма ҳар бирининг ўтказувчанлик қобилияти 64 кбит/с га тенг бўлган 30 та канални шакллантиради.
Плезиохрон рақамли иерархия 80-йилларнинг бошида таркиб топган тезликларнинг уч стандартини ўз ичига олади. Шимолий Америка стандарти деб аталувчи биринчи стандартда (АҚШ ва Канадада қабул қилинган) БРО бирламчи рақамли оқим (ёки DS1-Digital Signal of Level 1) тезлиги 24 DSO (АРК) нинг тезлигига мос бўлган 1544 кбит/с га тенг қилиб танланган.