КИРИШ
AKFA Medline – Марказий Осиёдаги юксак малакали тиббиёт ходимлари иштирокида диагностика, даволаш ва мураккаб кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, ортопедик операцияларни амалга ошириш учун зарур бўлган замонавий жиҳозларга эга хусусий кўп профилли тиббий марказдир.
AKFA Medline кўп тармоқли тиббиёт марказимизнинг расмий сайтида қутлашимдан хурсандман!
Марказимизнинг фаолияти ҳамкорлар билан ишончли муносабатлар, ўзаро ҳурмат, мажбуриятлилик ва, энг асосийси, мижозлар ва тиббиёт марказининг меҳмонларига бўлган ғамхўрликка асосланган.
тиббиёт марказимизнинг малакали ходимлари Сизнинг ҳар қандай истак ва илтимосларингизни бажаришга тайёр, чунки Сиз биз учун ҳар доим исталган меҳмонсиз.
Бизнинг сайтимизнинг вазифаси – ҳам мижозларга, ҳам ҳамкорларимизга тиббиёт марказимизнинг фаолиятидаги барча мавжуд бўлган ва яқин келажакдаги йўналишлари ҳақида максимал даражада батафсил маълумотни бериш, шунингдек, мижозларнинг қулайлиги учун онлайн хизматларни тақдим этиш.
Янада ривожланиш сари биз доим янги имкониятларни излаймиз ва етишган муваффақиятларимизда тўхтаб турмаймиз.
Поликлиника
Тор соҳа мутахассисларига ҳамда Европанинг етакчи ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилган ускуналарга, шунингдек, ултьратовуш текширувлар хонасига эга бўлган поликлиника. Ҳар бир хона кўп функцияли станциялар – комбайнлар билан жиҳозланган.
Операция блоки
Европадан келтирилган жиҳозлар билан тўла таъминланган 7 та хонадан иборат, видеотасвирни узоқ масофага узатиш имкониятига эга. Шунингдек, бу ерда ангио хирургик, нейрохирургик, кардиохирургик операцияларни ўтказиш мақсадида гибрид операцион хона жойлашган.
Стационар
Стационар 12 қаватдан иборат. Жонлантириш бўлимида 20 та ўрин ҳамда 4 та интенсив терапия хонаси мавжуд. 3-қаватдан 11-қаватгача барча қулайликларга эга бўлган шинам палаталар жойлашган бўлиб, уларнинг ҳар бири ходимларни шошилинч чақириш тугмалари, алоҳида санузел ва ювиниш хоналари, замонавий лед-телевизорлар билан жиҳозланган, чексиз интернет ва кўп функцияли кроватлар мавжуд
Лаборатория
AKFA Medline тиббиёт маркази ўзининг модернизацияланган лабораториясига эга бўлиб, жаҳонда етакчи бўлган ROCHE HITACHI компаниясининг замонавий COBAS 6000 автоматик модулли иммун-биокимёвий аппарати билан жиҳозланган, бу ерда биокимёвий ва иммунологик текширувлар ўтказилади.
Конференц-зал
Конференц-зал илмий-тиббий конференциялар ва телекўприклар ўтказиш учун замонавий JBL акустик тизим билан жиҳозланган.
Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Терапия ва тиббий реабилитация илмий-тадқиқот институти ҳамда Гастроэнтерология илмий маркази негизида терапия ва тиббий реабилитация соҳасида даволаш-профилактика, илмий-тадқиқот ва методик фаолиятни амалга оширадиган ҳамда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатадиган ихтисослаштирилган мустақил тиббиёт муассасаси сифатида ташкил этилган.
Марказ давлат муассасаси шаклида ташкил этилади, юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, Марказнинг номи тўлиқ кўрсатилган муҳрга эга бўлади.
Марказ терапия ва тиббий реабилитация соҳасида ихтисослашиш турлари бўйича тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича клиник ўқув базаси ҳисобланади.
4. Марказ фаолиятнинг барча соҳаларидаги ўз муносабатларини қонун ҳужжатлари доирасида, шунингдек Марказнинг мақсади ва фаолияти предметига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар билан белгиланган тартибда тузилган шартномалар асосида амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |