Операцион тизимларнинг архитектураси
Замонавий ОТ асосий ташкил этувчилари – бу ядро, киритиш-чиқариш тизими, команда процессори, файл тизими. Ядро масалалар ва ресурсларни бошқариш, синхронлаштириш ва ўзаро боғланиши бўйича асос функцияларни таъминлайди. Команда процессори, командаларни қабул қилиш ва уларга ишлов бериш, фойдаланувчи талаби бўйича мос хизматларни чақиришни таъминлайди.
Киритиш ва чиқариш тизими, ташқи қурилмалар билан маълумотларни киритиш ва чиқариш масаласини таъминлайди.
ОТ кутубхоналарида бу функцияларнинг мавжудлиги, ҳар бир уларни дастурлаш тизими воситалари билан ҳар бир дастурга қўшмаслик имконини беради. Дастурлаш тизимлари фақат, киритиш-чиқариш тизими кодларига мурожаатни генерация қилади ва катталикларни тайёрлайди. КЧ тизими, киритиш-чиқариш қурилмалари турлари кўп бўлгани учун энг мураккаб ҳисобланади. Бунда, нафақат самарали бошқариш, балки амалий дастурчиларга қурилмалардан абстрактлаштиришга имкон берадиган қулай ва самарали виртуал интерфейсни таъминлайди. Бошқа томондан, параллел бажариладиган талай масалаларни киритиш-чиқариш қурилмаларига мурожаатни таъминлаш талаб қилинади. Баъзи КЧ дастурчиларидан баъзилари қурилмалардан мустақилдир, уларни КЧ кўпгина қурилмаларига, қўллаш мумкин.
Файл – бир хил тузилишга эга бўлган ёзувлар мажмуаси кўринишида ташкил этилган маълумотлар тўпламидир.
Файл тизими, фойдаланувчига маълумотлар тузилишининг мантиқий даражаси ва амаллар билан иш кўриш имконини беради. Файл тизими, маълумотларни дискда ёки бошқа маълумот жамламасида ташкил қилиш усулини белгилайди.
Барча замонавий ОТ лар ўз файл бошқарув тизимига эга. Улар замонавий ОТ ларнинг аксарият кўпчилигида асосий ҳисобланади. ФБТ и диск соҳасини марказлашган ҳолда тақсимлаш ва маълумотларни бошқариш муаммосини ечади.
ФБТ, фойдаланувчилардан киритиш-чиқариш қурилмалари ва диск хусусиятларини яширган ҳолда, файл ва каталоглар билан ишлаш учун кенг хизмат (сервис) имкониятларини беради. UNIX да дискларда файл тизими ва асос файл тизими алоҳида-алоҳида мавжуддир ва улар бир-бирига боғлиқ эмас. UNIX да йўлга диск номи ёки унинг номерини қўшиш имконини бермайди, чунки бу ОТ учун қурилмаларга қатъий боғланишни келтириб чиқаради. “Mount” тизими чақириғи юмшоқ диск тизимини асос файл тизимидаги кўрсатилган жойга қўшиш (монтировка) имконини беради. UNIX да яна бир тушунча- махсус файллар тушунчасидир.
1-расм. ОТ ни синфларга ажратиш.
ОТ тизимли бошқарувчи ва ишлов берувчи дастур мажмуасидан иборат бўлиб, булар дастур модуллари ва маълумотлар тузилмаларининг ўзаро боғланган мураккаб тузилмасидир, улар ҳисоблашларнинг ишончли ва самарали бажарилишини таъминлаши зарурдир. ОТ нинг кўпгина потенциал имкониятлари, унинг техник ва истеъмол параметрлари – буларнинг ҳаммаси, тизим архитектураси ОТ нинг структураси, қурилиш принциплари билан белгиланади.
Шу вақтгача биз ОТ ларга ташқи тарафдан назар солдик, яъни ОТ қандай фукнцияларни бажаради. Энди эса, ОТ ларни ички қисмини ва уларни қуришда қандай ёндашишлар мавжудлигини кўриб чиқамиз.
Замонавий ОТ ларга қўйиладиган талабларни қондиришда унинг структурали қурилиши (тузилиши) катта аҳамиятга эгадир, ОТ лар ўз ривожланиш босқичларида, монолит тизимлардан то яхши структуралаштирилган, ривожланиш хусусиятига эга бўлган, кенгайтириш ва янги платформаларга ўтказувчанлик хусусиятига эга бўлган тизимларгача бўлган йўлни босиб ўтдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |