Ҳимоялаш. Ихтиёрий фойдаланувчи ўз ишига бошқа фойдаланувчиламинг монелик қилишини хоҳламайди. Шу сабабли система фойдаланувчиларни дастур ва маълумотларини ўзгалар хатолари таъсиридан ҳамда аралашувидан ҳимоя қилиши лозим.
Самарадорлик. Одатда, операцион системанинг ўзи КОМПЬЮТЕР нинг катта ресурсини эгаллайди. Бу ресурслар фойдаланувчи ихти- ёрига берилмайди. Демак, системанинг ўзи анча ихчам болиши ва КОМПЬЮТЕР ресурсларини ҳар томонлама самарали бош- қариши лозим.
Қулайлик. Операцион системада кўп ҳолларда бир пайтда икки ва ундан ортиқ фойдаланувчи ишлайди. Улар операцион система орқали турли мақсадли ва турли алгоритмли масалаларни ҳал қилади. Равшанки, бундай ҳолда ҳар бир фойдаланувчига кенг қулайликлар яратилиши талаб этилади. Шу боис, мазкур хусусият операцион системанинг муҳим жиҳати ҳисобланади.
Ҳозирги кундаги операцион системаларнинг қуйидаги характерли томонларини ажратиш мумкин:
маълумотларни хотирада сақлашни ташкил этиш воситаси — файл системасидан фойдаланиш;
имкониятлари турлича чегараланган кўп фойдаланувчилик жиҳатининг мавжудлиги;
вақтни тақсимлаш асосидаги кўпмасалалилик.
Ҳар қандай операцион система, асосан, қуйидаги 3 та вазифани бажаради:
қурилмаларни (принтер, клавиатура, диск юритувчи ва бошқалар) бошқариш;
дастурлами бошқариш (юклаш, бажариш ва бошқалар);
буйруқлар ва кўрсатмалами бажариш.
ОТ ривожланиш босқичлари.
Биринчи давр (1945-1955 йиллар).
Ҳаммага маълумки, компьютер инглиз математиги Чарлз Бебич томонидан 18-аср охирида кашф этилди. Унинг “аналитик машина”си ҳақиқатда ишлай олмади, чунки у вақтдаги технологиялар ҳисоблаш техникаси учун зарур бўлган аниқ механика деталларини тайёрлаш бўйича зарур талабларни қондирадиган технологиялар мавжуд бўлмаган. Яна энг асосий нарса, у вақтда компьютер операцион тизимга эга бўлмаган.
Рақамли ҳисоблаш машиналарини яратишда, иккинчи жаҳон урушидан кейин маълум прогресс-ривожланиш юз берди. 40 йиллар ўрталарида 1-чи лампали машиналар яратилди. У вақтда айни бир гуруҳ мутахассислар ҳисоблаш машиналарини ҳам лойиҳалашда, ҳам эксплуатация қилишда ва дастурлашда ҳам шу гуруҳ мутахассислари иштирок этганлар. Бу жараён кўпроқ, компьютердан инструмент-ускуна сифатида турли амалий соҳалар масалаларини ечишда фойдаланиш эмас, балки ҳисоблаш техникаси соҳасидаги илмий-тадқиқот ишига яқинроқ эди.
Дастурлаш фақат машина тилида амалга оширилар эди. ОТ тўғрисида гап ҳам йўқ эди, чунки ҳисоблаш жараёни ташкил қилиш масалалари, ҳар дастурчи томонидан бошқарув пульти орқали “қўлда” ечилар эди.
Пульт олдида фақат битта фойдаланувчи ўтириш мумкин эди. Дастур машина хотирасига энг яхши холатда перфокарта колодасидан киритилар эди, одатда эса ўтказиш панели (панел переключателей) ёрдамида юкланар эди.
Ҳисоблаш тизими бир вақтнинг ўзида фақат битта операцияни (киритиш-чиқариш ёки ҳисоблашлар) бажарар эди. Дастурни созлаш бошқариш панелидан хотира ва машина регистри холатини ўрганиш ёрдамида олиб борилар эди. Бу давр охирида биринчи тизимли дастурий таъминот юзага келди; 1951-1952 йиллар символли тиллар (Фортран ва бошқ) дан биринчи компиляторлар версиялари юзага келди, 1954й эса ИБМ-701 учун Ассемблер ишлаб чиқилди.
Вақтнинг энг кўп қисми дастурни ишга туширишга кетиб қолди, дастурларнинг ўзи эса қатъий равишда кетма-кет ишлов бериш режими деб аталди.
Хулоса қилиб айтганда, биринчи давр, ҳисоблаш тизимларининг юқори нарҳи, уларнинг сони камлиги ва фойдаланишнинг паст самарали билан белгиланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |