SGL (Skia Graphics Engine)
|
- 2D-графика билан ишлаш учун очиқ сурилгич. График кутубхона Google маҳсулоти ҳисобланади ва кўпинча бошқа дастурларда ишлатилади.
|
SSL
|
- бир хил номли криптографик протоколни қўллаш учун кутубхона.
|
Libc
|
- С тилнинг стандарт кутубхонаси, айнан Linux асосидаги қурилмаларда ишлаш учун созланган унинг BSD ишлатилиши.
|
Бажарилиш муҳити Java тили ядроси кутубхоналарига мумкин бўлган паст даражали функционалликнинг катта қисмини таъминлайдиган ядро кутубхонаси ва иловани ишга туширишга имкон берадиган Dalvik виртуал машинани ўз ичига олади.
Ҳар бир илова ўз виртуал машинаси нусхасида ишга туширилади, бу билан ишлаётган иловаларни ОТдан ва бир-бирларидан изоляцияланиши таъминланади. Dalvik виртуал машинада бажарилиши учун Java-синфлар .dex кенгайтиришли бажариладиган файлларга Android SDK таркибига кирадиган dx инструмент ёрдамида компиляцияланади. DEX (Dalvik EXecutable) бу минимал хотира ҳажмидан фойдаланиш учун оптималлаштириган Dalvik виртуал машина учун бажариладиган файллар формати ҳисобланади. IDE Eclipse ва ADT (Android Development Tools) плагиндан фойдаланишда Java-синфларни .dex форматга компиляциялаш автоматик бўлиб ўтади.
Android Runtime архитектураси шундайки, дастурларнинг ишлаши виртуал машина доирасида қатъий амалга оширилади, бу унинг бошқа ташкил этувчиларидан бўлиши мумкин зарардан ОТ ядросини ҳимоялашга имкон берадиган виртуал машина тевараги доирасида қатъий амалга оширилади. Шунинг учун хатоликларли код ёки зарарли ДТ Androidни ва унинг асосидаги қурилма ишлаганида буза олмайди.
Янада юқори даражада иловалар каркаси (Application Framework) жойлашади, унинг архитектураси исталган иловага уланиш рухсат этилган ишлатилаётган бошқа иловаларнинг имкониятларидан фойдаланишга имкон беради. Каркаснинг таркибига қуйидаги компонентлар киради:
бой ва кенгайтириладиган тақдим этишлар тўплами (Views), у иловаларнинг визуал компонентларини, масалан, рўйхатлар, матн майдонлари, жадваллар, тугмалар ёки ҳатто ўрнатилган web-браузерни яратиш учун ишлатилиши мумкин.
контент-провайдерлар (Content Providers), улар битта иловалар бошқалар ўзларининг ишлаши ишлай олиши учун очадиган маълумотларни бошқаради;
ресурслар менежери (Resource Manager), у функционалликли ресурсларга (кодни ташимайдиган), масалан, сатр маълумотлари, графика, файллар ва бошқаларга уланишни таъминлайди;
огоҳлантиришлар менежери (Notification Manager), у иловаларга ҳолатлар сатрида фойдаланувчи учун ўз билдиришларини акс эттиришга имкон беради;
амаллар менежери (Activity Manager), у ҳаракатлар бўйича навигация тизимини тақдим этадиган амаллар билан ишлаш тарихини сақлайдиган иловалар ҳаёт циклларини бошқаради;
жойлашиш ўрни менежери (Location Manager), у иловаларга қурилманинг жорий географик ҳолати ҳақида янгиланган маълумотларни даврий олишга имкон беради.
Application Framework Android ОТ иловалари ихтиёрига ёрдамчи функционални тақдим этади, бу туфайли иловалар ва ОТнинг компонентларидан кўп каррали фойдаланиш принципи ишлатилади. Табиийки, хавфсизлик сиёсати доирасида.
Ва ниҳоят, энг юқори, фойдаланувчига энг яқин бўлган иловалар даражасига келдик. Айнан бу даражада фойдаланувчи Android ОТ бошқарадиган ўз қурилмаси билан ўзаро таъсирлашишади. Бу ерда Android ОТга олдиндан ўрнатилган асосий иловалар тўплами берилган. Масалан, браузер, почта мижози, SMS жўнатиш учун дастур, хариталар, тақвим, контактлар менежери ва ҳ.к.. Интеграцияланган иловалар рўйхати қурилманинг модели ва Android версиясига боғлиқ равишда ўзгариши мумкин. Бу даражага барча фойдаланувчилар иловалари ҳам киради.
Ишлаб чиқувчи одатда янги иловаларни яратиш учун Android архитектурасининг иккита юқори даражалари билан ўзаро таъсирлашишади. Кутубхоналар, бажарилиш тизими ва Linux ядроси иловалар каркаси ортига яширилган.
Бошқа иловаларнинг компонентларидан такроран фойдаланиш Androidда масалалар ғоясига олиб келади. Илова бошқа Android илова компонентларини масалани ечилиши учун ишлатиши мумкин, масалан, агар ишлаб чиқиладиган илова фотосуратлардан фойдаланишни кўзда тутса, у фотосуратларни бошқарадиган ва тизимида рўйхатдан ўтган иловани чақириши, у ёрдамида фотосуратни танлаши ва у билан ишлаши мумкин.
Ўз мобил қурилмаси иловалар жамланмасини тўлдириш учун фойдаланувчи Google Play иловасидан фойдаланиши мумкин, у Google Play сервисидан иловаларни сотиб олиш ва ўрнатишга имкон беради. Ишлаб чиқувчилар, ўз навбатида, ўз иловаларини бу сервисга қўйишлари мумкин, Google Play иловалар янгиланишларининг пайдобўлишини кузатиб боради, бу иловаларнинг фойдаланувчиларига янгиланиш ҳақида хабар қилади ва уни ўрнатишни таклиф қилади. Шунингдек Google Play ишлаб чиқувчиларга хизматлар ва кутубхоналарга уланишни, масалан, Google Mapsдан фойдадалниш ва акс эттиришга уланишни тақдим этади.
Android ОТли қурилмаларга иловаларни ўрнатиш учун *.apk (Android package) кенгайтиришли файл яратилади, у бажариадиган файллар, шунингдек ёрдамчи компонентлар, масалан, маълумотларли файллар ва ресурслар файлларига эга бўлади. Қурилмага ўрнатилганидан кейин ҳар бир илова Dalvik виртуал машинанинг ўз изоляцияланган нусхасида “яшайди”.
Do'stlaringiz bilan baham: |