АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ BMM
6
баъзилари, масалан; жасурлик, бурчга содиқлик, адолатпарварлик асосий
аҳамиятга эга бўлади.
2) бу ерда яна фақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларига
хос ахлоқий норма ва принциплар амал қилади. Масалан, маълумотларнинг сир
сақланиши, бошлиқлар ва бўйсунувчилар ўртасидаги ўзига хос муносабатлар ва
шу кабилар.
3) Шу билан бирга ҳуқуқни муҳофаза қилишнинг фақат у ѐки бу
хизматига тааллуқли бўлган ахлоқий норма ва принциплардир. Мисол
тариқасида фуқаролар билан ишлаш жараѐнида қўлланадиган оператив хатти-
ҳаракатлар қоидалари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимларига конфиденциал
ѐрдам берган фуқароларнинг сирини сақлаш ва ҳоказо. Бу қоидалар шакл
жиҳатидан умуминсоний қоидалардан фарқ қилиши мумкин, лекин ўзининг
ахлоқий мазмунини сақлаб қолади.
Хулоса қилиб айтсак бўладики, ахлоқ ижтимоий-тарихий характерга эга.
Шу билан бирга у касбий хусусиятга ҳам эга.
Жамият маънавий ҳаѐтининг бир-бири билан боғлиқ бўлган икки соҳаси-
ахлоқ ва ҳуқуқнинг ўхшаш ва фарқли томонлари масаласи ҳозирги кунда
айниқса долзарб ҳисобланади.
Шахснинг маънавий дунѐси, онги ва маданияти шаклланишида ахлоқ ва
ҳуқуқ алоҳида ўринга эга. Чунки улар ижтимоий муносабатлар тизими
тараққиѐтига таъсир кўрсатадиган, шу орқали шахс онгини ривожлантирадиган
муҳим ижтимоий бошқарувчи ҳисобланади.
Ахлоқ ва ҳуқуқ - инсон муносабатининг ўзаро алоқадорликда бўлган
муҳим элементларидир. Уларнинг табиати жамиятдаги конкрет тарихий
шароит, социал-синфий структурага боғлиқ бўлади. Демократик фуқаролик
жамиятида ахлоқ ва ҳуқуқнинг ўзаро алоқадорлиги қуйидаги қонуният туфайли
объективлашади – умумхалқ ҳуқуқининг ахлоқий потенциали, қонунчиликнинг
ахлоқий асослари ўсиб боради.
Юқорида таъкидлаганимиздек, ахлоқ - инсон ва жамият ўртасидаги
объектив алоқадорлик туфайли келиб чиқадиган, ҳар бир шахснинг ҳаѐти ва
фаолиятини бошқарадиган, тартибга соладиган принцип ва нормалар
мажмуидир.
Шундай қилиб, ҳуқуқ – нафақат сиѐсий-юридик, балки ижтимоий-ахлоқий
ходиса. Жамиятнинг ҳуқуқий ҳаѐти инсонпарварлик, адолат, виждон ва бурч,
ор-номус, эркинлик ва масъулият каби ахлоқий ходисаларсиз ривожлана
олмайди.
Ахлоқ ва ҳуқуқ муносабатларига қадим даврлардан мутафаккирлар ўз
эътиборини қаратганлар. Суқрот, Афлотун, Арасту ҳуқуқий мафкурани ишлаб
чиқар экан, Этикани қонунчилик билан боғлашга ҳаракат қилганлар. Рим
юристлари: «ҳуқуқ урф-одатлар маъқуллаган нарсаларни тавсия қилади» деган
постулатни илгари сурганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |