Қонуни таълим тўғрисида


-модда. Якка тартибдаги педагогик фаолият (репетиторлик)



Download 81,4 Kb.
bet18/38
Sana22.02.2022
Hajmi81,4 Kb.
#106606
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38
Bog'liq
Таълим тўғрисидаги Қонун

27-модда. Якка тартибдаги педагогик фаолият (репетиторлик)
Махсус малакага эга бўлган шахслар якка тартибда педагогик фаолият (репетиторлик) билан шуғулланиши мумкин.
Якка тартибда педагогик фаолиятни амалга ошириш учун юридик шахс мақомига эга бўлиш ҳамда лицензия олиш талаб этилмайди.
Якка тартибда педагогик фаолият билан шуғулланувчи жисмоний шахслар, шу фаолият бўйича якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига олган даромадлари тўғрисида декларация тақдим этиш орқали солиқ тўлайди.
Якка тартибда педагогик фаолият билан шуғулланувчи жисмоний шахс пулли таълим хизматини кўрсатишни бошлашдан олдин таълим олувчиларга, уларнинг ота-оналарига (қонуний вакилларига) ўзининг касбий маълумоти, умумий педагогик иш стажи ва индивидуал педагогик фаолият билан шуғулланаётган муддати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.


28-модда. Таълим бериш тили
Таълим ташкилотларида таълим бериш тилидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни билан тартибга солинади.


29-модда. Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талаблари
Давлат таълим стандартлари умумий ўрта, ўрта махсус таълим, касбий таълим ва олий таълим мазмунига ҳамда сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Давлат таълим талаблари мактабгача таълим, олий таълимдан кейинги таълим, кадpлаpни қайта тайёpлаш ва улаpнинг малакасини ошиpиш ҳамда мактабдан ташқари таълим мазмунига, ва амалга ошириш шарт-шароитларига, тузилмасига ҳамда таълим олувчиларнинг интеллектуал, илмий, касбий сифатларига қўйиладиган меъёрлар ва талаблар мажмуига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Давлат таълим стандартларини ва давлат таълим талабларини бажариш тегишли равишда Ўзбекистон Республикасининг барча таълим ташкилотлари учун мажбурийдир.
Давлат таълим стандартлари (таълим стандартлари), давлат таълим стандартларининг асосий қоидалари тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бошқа вазирлик ва идораларга ҳам ваколат берилиши мумкин.
Давлат таълим талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки соҳанинг тегишли вазирликлари ва идоралари томонидан тасдиқланади.
Жисмоний ва руҳий ривожланишида нуқсони бўлган шахсларга таълим бериш махсус таълим дастурлари асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан олий таълим муассасаларига давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режаси ва дастурларни мустақил ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ваколати берилиши мумкин. Бунда ўқув режаси ва ўқув фани дастурлари, қоида тариқасида, таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан тасдиқланади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган таълим ҳужжатларига қўйиладиган талаблар умумий асосда ишлаб чиқилган шундай таълим ҳужжатларига қўйилган талаблардан паст бўлмаслиги керак.



Download 81,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish