Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги “Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3589-сон қарори
|
11. Асосий фаолияти автобусларда йўловчи ташишни амалга ошириш бўлган умумий фойдаланишдаги шаҳар йўловчи транспорти ташкилотлари 2022 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга ер солиғи тўловларидан озод этилсин
|
Юридик шахслар
|
43.
|
Ўзбекистон республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПҚ-3662-сонли “Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори
|
181. Мультимедиа марказининг замонавий телестудиясини ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган телевизион ускуналар жамланмаси, учувчисиз учиш аппаратлари, компьютер техникаси, дастурий таъминот ва бошқа техника воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.
|
Юридик шахс
|
44.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
9. Чарм, мўйна хом ашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотларга 2023 йил 1 январга қадар муддатда қуйидаги кўринишдаги солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар берилсин:
фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш;
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, материаллар ва фурнитура учун божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод этиш;
юқоридаги тасдиқланадиган рўйхатларга киритилмаган, ўз ишлаб чиқариши учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашё, материаллар ва фурнитураларни импорт қилишда божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлаш муддатини қонунчиликда белгиланган тартибда кечиктириш.
|
Юридик шахс
|
45.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3698-сон “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори
|
8. 2022 йил 1 январга қадар муддатда:
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан олиб кириладиган илмий асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, сарфлаш материаллари, реактивлар, дастурий таъминот божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);
илмий-тадқиқот ташкилотлари уларнинг асосий фаолияти бўйича барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалардан озод қилинсин, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар бундан мустасно, бўшаётган маблағлар уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш учун мақсадли йўналтирилсин.
|
Юридик шахслар
|
46.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 8 майдаги
ПҚ-3701-сон “Ўзбекистон Республикаси президентининг туман (шаҳар)лардаги халқ қабулхоналари ҳузуридаги давлат хизматлари марказлари биноларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилишини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори
|
3. Тижорат банкларига инвесторларга Халқ қабулхоналари бинолари ва ажратилган ер участкаси доирасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида қўшимча объектлар қуриш учун 10 йил муддатга, жумладан 5 йиллик имтиёзли давр билан тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда кредитлар бериш тавсия этилсин.
|
Жисмоний ва юридик шахслар (инвесторлар)
|
47.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги ПҚ-3730-сон “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
7. 2023 йил 1 январгача бўлган муддатга:
маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар сотиб оладиган, мамлакатда ишлаб чиқарилган янги махсус автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғимлардан;
маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар бўшаётган маблағларни уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга мақсадли йўналтирган ҳолда ер солиғидан;
республикада ишлаб чиқарилмайдиган, товарларни қадоқлаш ва жойлаш-ўраш учун биологик чирийдиган полимер материалларни ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида фойдаланиш учун ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар асосида олиб кирилган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари);
маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар томонидан республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар асосида олиб кирилган махсус техника, технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод қилинсин.
|
Юридик шахслар
|
48.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 9 июлдаги
ПҚ-3841-сон “Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори
|
6. “Хавфсиз дарё” ДУК ҳарбий хизматчилари қонунчиликда белгиланган озиқ-овқат, пул, кийим-кечак, турар жой таъминоти билан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланиши, шунингдек, пенсия, тиббий таъминот ва бошқа ижтимоий кафолатлар хамда имтиёзлардан фойдаланиши белгилаб қўйилсин. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига офицер таркибига кирувчи иккита қўшимча ҳарбий хизматчилар штат бирлиги ажратилсин.
|
Жисмоний шахслар (“Хавфсиз дарё” ДУК ҳарбий хизматчилари)
|
49.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
6. Белгилаб қўйилсинки:
...
в) микрокредитлар:
базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваригача бўлган миқдорда 3 йилгача муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан;
2019 йил 31 декабрга қадар — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизига тенг ставкада;
2020 йил 1 январдан — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида;
2022 йил 1 январдан бошлаб — тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратилади.
|
Жисмоний ва юридик шахслар (кичик тадбиркорлик субъектлари, фермер ва деҳқон хўжаликларига, оилавий тадбиркорлик субъектлари)
|
7. Белгилансинки:
қишлоқ туманларида, бундан аҳоли сони 5 минг кишидан кўп бўлган аҳоли пунктлари мустасно, сартарошхона хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматларини, пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этган, шунингдек, жамоат ҳаммомларини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилади;
якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар бир ёлланган ходимга тўланадиган қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод этилади;
юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъектлари 3 нафаргача доимий ишчиларни ёллашга, улар билан меҳнат шартномаси тузишга, шунингдек, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган бошқа яқин қариндошларини, шу жумладан, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган болалари ва невараларининг эр-хотинларини, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган ака-укалари ва опа-сингилларини, уларнинг эр-хотинларини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъекти иштирокчилари сифатида жалб қилишга ҳақли;
ушбу қарорнинг 6-бандига мувофиқ биринчи марта микрокредит олган якка тартибдаги тадбиркорлар уни олган санадан бошлаб 6 ой мобайнида қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод этилади;
якка тартибдаги тадбиркорлар 3 тоннадан ортиқ юк кўтарувчи автомобиль транспортида юкларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдоридаги ставка бўйича ташиш хизматларидан ҳар ойда олинадиган қатъий белгиланган солиқ тўлайди.
|
50.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3894-сон “Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
|
13. Миллий палата 2022 йил 1 январга қадар муддатда:
ягона ижтимоий тўловдан ташқари, барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан;
ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, компьютер техникаси, ўқитишнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари, қурилиш материаллари, инвентарь ва бошқа моддий-техника ресурслари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.
|
Юридик шахс
|
51.
|
|