52.
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 февралдаги
72-сон “Республика онкология ва радиология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази эҳтиёжлари учун ионлаштирувчи нурланиш манбаларининг олиб кирилиши ва олиб чиқиб кетилишини узлуксиз таъминлаш тўғрисида”ги қарори
|
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сон Фармонига мувофиқ, тиббиёт буюми сифатида «O‘zmedimpeks» ДУК томонидан олиб кириладиган ИНМ божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) 2023 йил 1 январгача озод этилган.
|
Юридик шахс
|
53.
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги
212-сон қарори билан тасдиқланган
Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги
Низом
|
17. Халқаро олимпиадалар, танловлар, мусобақалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ташкил этилган фан олимпиадалари III босқичида 1 — 5-ўринларни эгаллаган 9-синф ўқувчилар саралаш имтиҳонидан озод этилади ва академик лицейларнинг тааллуқли таълим йўналишига белгиланган қабул квотасидан ташқари қабул қилинади.
|
Жисмоний шахслар
|
54.
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги
244-сон қарори билан тасдиқланган
“Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш”нинг Маъмурий регламенти
|
18. Болаларнинг қуйидаги контингенти сўровномалари имтиёзли рўйхатга киритилади:
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
кўп болали оилаларнинг болалари;
етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
“Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
талабалар ва педагогларнинг болалари;
акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.
Болаларни имтиёзли рўйхат бўйича қабул қилиш давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.
Имтиёзли рўйхатга киритиладиган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болаларнинг ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болаларининг сўровномалари давлат хизматлари марказларига бориб, устунлик ҳуқуқини ёки тегишли контингентга киришини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини нусхасини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади. Бунда давлат хизматлари маркази директори тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг текширилиши ва сўровномада ишончли маълумот кўрсатилишини назорат қилиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ариза берувчиларда ушбу бандга мувофиқ устунлик ҳуқуқининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот сўровномада кўрсатилади.
Имтиёзли рўйхатга киритиладиган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болалар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларига берилган йўлланмалар ҳамда уларнинг устунлик ҳуқуқини ёки тегишли контингентга киришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари болаларни ташкилотга қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
|
Жисмоний шахслар (боғча ёшидаги болалар)
|
|