Қонун устуворлиги – фуқаролик жамиятининг мухим омили Режа: I. Кириш II. Асосий қисм



Download 481 Kb.
bet8/10
Sana22.04.2022
Hajmi481 Kb.
#574538
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
onun ustuvorligi fuarolik zhamiyatin

Биринчидан, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар адолат принципига, инсон ҳуқуқи ва манфаатларидан келиб чиқиб, ижтимоий жиҳатдан асосланган бўлиши керак.
Иккинчидан, барча қонунлар ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар талаби барча давлат органлари, мансабдор шахслар, нодавлат ташкилотлари ва фуқаролар томонидан қатъий бажарилиши шарт7.
Учинчидан, барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституция ва қонунларга мос бўлиши шарт.
Демак, демократик жамиятнинг муҳим тамойили бўлган қонун устуворлиги мамлакатимизда барпо этилаётган фуқаролик жамияти қуришнинг асосидир.
5.Қонун устуворлиги инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати.
Истиқлол туфайли мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида юз берган кенг қамровли ўзгаришлар юртимизда янги демократик қадриятлар илдиз отганини, инсон ҳуқуқлари ва унинг эркини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий-демократик давлат ва фуқаролик жамиятига хос замонавий тузилмалар шакллангани билан характерланади.
Албатта, эркин ва адолатли жамият қуриш учун қонунга таянишимиз ва қонун устуворлигига эришишимиз лозимдир. Чунки ҳар қандай давлатнинг қудратли ва мустаҳкам бўлиши, халқининг тинч ва фаровон ҳаёти амалдаги қонунларнинг устуворлигига боғлиқдир.
Шундай қилиб, ҳуқуқ - давлат томонидан белгиланадиган ёки рухсат этиладиган ва унинг кучи билан ҳимоя қилинадиган умуммажбурий ҳулқ-атвор қоидалари тизимидир. Ҳуқуқ ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи регулятор бўлиб, унинг ушбу хусусияти ижтимоий муносабатлар билан бўладиган мунтазам алоқадорлигини таъминлайди.
Эркинлик – инсонга қонун билан рухсат этилган у ёки бу ҳаракатни амалга ошириши ва ҳаёт учун зарур бўлган неъматлардан фойдаланишда ижтимоий тўсиқларнинг бўлмаслиги тушунилади.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — жамият таянчи ва юртимиз тараққиётининг ҳуқуқий кафолати, давлатимиз мустақиллигининг ёрқин рамзи, кўп миллатли халқимиз хоҳиш-иродасининг қонуний ифодаси ҳисобланади. Конституциянинг Х боб 43-46 моддалари инсон ҳуқуқ ва эркинликларига бағишланган бўлиб, давлат фуқароларининг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлаши, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Президентимиз Ислом Каримов томонидан тақдим этилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, юртимизда ҳуқуқий давлат асосларини тобора такомиллаштириш ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш ҳал қилувчи вазифа бўлиб қолиши таъкидланган. Зеро, жамиятнинг демократия йўлидан жадал ривожланиши ва бу борадаги ислоҳотларнинг самараси кўп жиҳатдан одамларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти даражасига боғлиқ. Одамларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 23 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ вазирлик зиммасига аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари юклатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 июлдаги қарори асосида тасдиқланган Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисидаги низом бу борадаги фаолиятни тартибга солишда муҳим ҳуқуқий асос бўлади. Авваламбор одамларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти шакллантиришда инсонларга ўзларининг ҳуқуқ ва бурчларини, ўзлари яшаб турган жойда ўрнатилган қонунларга асосан уларнинг шахсий ва фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари кафолатлаб қўйилган асосий қонун, яъни конституция ва унинг нормалари таништирилиши керак.
Буни мазкур ҳужжатнинг биринчи моддасидан то охирги моддасигача инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, ватан равнақи ҳамда жамият тараққиётига хизмат қилиб келаётган умумбашарий ғоялар сингдирилганида ҳам кўриш мумкин. Асосий қонунимизда буюк неъматлар орасида энг улуғи - “инсон учун” деган ғоя илгари сурилиб, уни улуғлаш, унинг эркин камол топиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ўз аксини топган. Бошқача айтганда, “фуқаро - жамият - давлат” ўртасидаги изчил ҳамкорликнинг ҳуқуқий ечими асослаб берилган.
Демократик давлатда жамият аъзоларининг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати доимий ҳаракатдаги механизмга ўхшаши лозим. Конституциянинг 19-моддасида “ҳеч ким суд қарорисиз фуқароларни ҳуқуқ ва эркинликларидан маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳақли эмас”лиги белгилаб қўйилганки, бу қоида ҳуқуқбузар ким бўлишидан қатъи назар, жавобгарликка тортиш мумкинлигини билдиради. Кафолат тизимида иқтисодий омилга кенг ўрин берилган. Чунки иқтисодий ҳаёт қанчалик фаровон бўлса, ҳуқуқнинг амалдаги кафолат даражаси ҳам шунчалик юқори бўлади.
Бугунги Асосий қонунимизда эса давлат ҳам, жамият ҳам, аввало, инсон манфаатларига хизмат қилиши, унинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя этиши устувор тамойил сифатида аниқ белгилаб қўйилган. Президентимиз таъкидлаганидек, “Биз бошлаган ислоҳотларимизнинг пировард мақсади битта - адолатли жамият барпо этиш. Ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, инсон манфаатларини таъминлаш учун”. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини барпо этиш шароитида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги конституциявий кафолатлар тизимини ҳаётга татбиқ этишга қаратилган ислоҳотлар жамиятнинг шу мақсад йўлидаги вазифаларига тўлиқ мос келмоқда, инсон ҳуқуқларини кафолатловчи миллий механизм яратилмоқда. Инсон ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминловчи ва кафолатловчи давлат органлари тизими ташкил этилиб, ихтисослашган нодавлат ташкилотларининг пайдо бўлишига кўмаклашмоқда. Ҳозирги пайтда инсоннинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида инсон ва фуқаро ҳуқуқ ҳамда эркинликларининг кафолатлари тўғрисида қонун қабул қилиш мақсадга мувофиқдир. Инсон ҳуқуқлари ғояси миллий парламентимиз фаолиятида доимий ўрин эгаллаши даркор. Ҳар қандай қонун ишлаб чиқилаётган ва муҳокама этилаётган пайтда инсоннинг асосий ҳуқуқларига қанчалик мос келишига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Ана шу принципларга оғишмай риоя этилган тақдирдагина чинакам фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат барпо этиш мумкин.
Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида Президент И.Каримов: “...Қадимги дунёнинг буюк донишмандлари “Нимаики қонуний бўлса, у – адолатлидир”, деб таъкидлаганлари бежиз эмас. Улар шу тариқа айнан қонун адолат манбаи ва мезони эканини уқтирганлар, десак, ҳар томонлама ўринли бўлади. Ва аксинча, агар қонун бажарилмаса, қонунда бир нарса ёзилиб, ҳаётда ҳаммаси бошқача бўлса, одамларнинг Конституциямиз ва қонунларимизда муҳрлаб қўйилган адолат ва демократия нормаларига нисбатан ҳар қандай ишончи йўқолади. Бундай ҳолат барчамизга аён. Қонун ва қонун устуворлиги бўлмаган жойда аввало унинг ўрнини коррупция деган бало эгаллайди”, - деб таъкидлайди8.
Шунингдек, Геллап Институти (АҚШ) ижтимоий фикрни ўрганиш маркази томонидан «қонуний тартибларга итоат қилиш индекси» бўйича «Сиз ўзингиз яшаётган шаҳар ёки тумандаги маҳаллий полицияга ишонасизми?», «Сиз ўзингиз яшаётган шаҳар ёки туманда кечаси хавф-хатардан қўрқмасдан ёлғиз юра оласизми?» ва «Охирги ўн икки ойда сиз ва оила аъзоларингизнинг пул ва мол-мулки ўғирланган ҳолат содир бўлганми?» саволлари остида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Ўзбекистон 141 мамлакат орасида 2 (ижобий) ўринни эгаллагани таҳсинга сазовордир9.


Хулоса
Қонун устуворлиги - барча давлат ҳокимияти органлари фаолиятида конститутсия, қонунлар олий юридик кучга эга бЎлиб, уларнинг ҳокимият чиқарадиган бошқа ҳамма меʼёрий ҳужжатлар ва ёʻриқномалардан устун туриши. Қонун устуворлиги жамиятда демократия ва қонунчилик таʼминланишига хизмат қилувчи тамойилдир. Бу тамойил Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг 15-моддасида мустаҳкамланган: "Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конститутсияси ва қонунларининг устунлиги сЎзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конститутсия ва қонунларга мувофиқ иш кЎрадилар". Қонун устуворлиги тамойили биринчидан, жамият ҳаётининг барча жаб-ҳаларида қонунларнинг қатʼий ҳукмронлигини билдириб, юқорида таʼкидланганидек, барча давлат органлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг конститутсия ва қонунларга сЎзсиз итоат этишида; иккинчидан, ижтимоий муносабатларнинг жамият, фуқаро ва давлат манфаатларига мос тарзда тартибга солинганини англатиб, мамла-кат миқёсида барқарорлик, батартиблик ва қонуний тартибот муҳити Ўрнатилганида; учинчидан, ҳуқуқ бузилиши ҳолларининг олдини олиш, шунингдек, ҳуқуқий муносабат иштирокчилари қонунни бузган тақдирда қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун қонунларнинг ҳуқуқий асос вазифасини бажаришида намоён бЎлади.
Мамлакатда ҳокимиятлар бЎлиниши принсипининг реал жорий этилганлиги Ўзбекистонда конститутсия ва қонунлар устунлигини таʼминлашнинг муҳим кафолатидир. Унга кЎра, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти бЎгʻинлари Ўзларининг консти-тутсияда, қонунда белгиланган ваколатлари доирасида фаолият юритадилар. Улар Ўртасидаги муносабатларни уйгʻунлаштиришда энг олий ҳакам қонундир.
Ўзбекистон Республикасининг Конститутсиясига мувофиқ, мамлакат президенти фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Конститутсия ва қонунларга риоя этилишининг кафилидир (93-модда). Президентнинг бу борадаги фаолияти муҳим сиёсий-юридик аҳамиятга эга. У Ўз фармонлари, қарорлари билан конститутсиявий тамойилларнинг , қонунларда мустаҳкамланган қоидаларнинг ҳаётга тЎла жорий этилиши учун ёʻл очади, тегишли ҳуқуқий механизмларни яратади. Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг "Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясини Ўрганишни ташкил этиш тЎгʻрисида" фармойиш қабул қилганлиги (2001 йил 4 январ) жамиятда Кон-ститутсиянинг мавқеи ва нуфузини кЎтаришга қаратилган муҳим тадбир бЎлди. Гарчанд, фармойишнинг асосий мақсади аҳоли орасида конститутсиявий саводхонликни, ҳуқуқий маданиятни оширишдан иборат бЎлса ҳам, бу пировардида, Конститутсиянинг эʼзозланиши, унга устувор тарзда амал қилинишига пухта замин яратади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қЎмиталари ва идоралар меʼёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таʼминлаш чора-тадбирлари тЎгʻрисида"ги қарорида (1997 йил 9 окт.) умуммажбурий тусдаги идоравий норматив ҳужжатларнинг Конститутсия ва қонунларга мослигини таʼминлаш вазифаси Адлия вазирлигига юклатилиб, уларнинг давлат рЎйхатидан Ўтказилиши талаб этилган. Расмий тарзда рЎйхатдан Ўтмаган идоравий норматив ҳужжатлар юридик кучга эга бЎлмайди, уларни ҳаётга жорий этиш мумкин эмас. Конститутсия ва қонунларнинг устунлигини таʼминлашда прокурор назоратининг роли каттадир. Мазкур вазифа доирасида прокуратура идоралари муайян қонунлар ижросини бевосита бажарувчи вазирликлар, идоралар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассаса ва ташкилотларнинг масʼулиятини ошириш, қонун бузилишининг олдини олиш, унинг сабаблари ва шарт-шароитларини Ўз вақтида бартараф этиш чора-тадбирларини кЎрадилар. Қонунни қЎпол бузиш ҳоллари аниқланганда маʼмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари қЎлланилади.



Download 481 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish