Онанинг ўз чақалоғини туғиш вақтида ёки туғилиши ҳамон қасд



Download 9,44 Kb.
Sana26.10.2022
Hajmi9,44 Kb.
#856662
Bog'liq
1.3. Онанинг ўз-WPS Office


1.3. Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши (ЖК 99-м.)

Онанинг ўз чақалоғини туғиш вақтида ёки туғилиши ҳамон қасд-

дан ўлдириши мазкур жиноятнинг тушунчасини ифодалайди. Одам

ўлдиришнинг бу тури ҳам қасддан одам ўлдириш жиноятига нис-

батан енгиллаштирувчи ҳолат ҳисобланади, чунки таҳлил этилаёт-

ган жиноят туғаётган аёлнинг туғиш пайтидаги ёки бевосита туғиш-

дан кейинги алоҳида руҳий-жисмоний ҳолати натижасида содир

этилади. Бундай ҳолат туғиш пайтидаги оғриқлар, азият туфайли

пайдо бўлиши ва бу кўзи ёриётган аёлда чақалоққа нисбатан салбий

туйғуни келтириб чиқариши ёхуд бу исталмаган (номусга тегиш

натижасида ҳомиладор бўлиш ёки уйланишга ваъда қилиб алдаб

кетиш) туғиш бўлиши мумкин.

Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши жиноятининг бево-

сита объекти янги туғилаётган чақалоқнинг ҳаёти ҳисобланади.

Объектив томондан мазкур жиноят онанинг ўз чақалоғини туғиш

вақтида ёки туғилиши ҳамон қасддан ўлдиришида ифодаланади.


Жиноят кодекси 99-моддасида онанинг ўз чақалоғини қасддан

ўлдириши ҳолати бўйича жиноий жавобгарлик келтириб чиқариш-

нинг икки ҳолатини назарда тутган. Биринчи ҳолат – онанинг ўз

чақалоғини туғиш вақтида қасддан ўлдириши, иккинчи ҳолат – она-

нинг ўз чақалоғини туғилиши ҳамон қасддан ўлдириши ҳисобланади.

Биринчи ҳолатда чақалоқнинг туғиш жараёнида ўлдирилиши

ҳақида, яъни она танасидан чақалоқнинг ажралиб чиқиш вақти ҳақи-

да сўз боради. Тиббиётда чақалоқнинг туғилиш вақти бир суткагача

бўлган вақтни ўз ичига олиши кўрсатиб ўтилган. Суд амалиёти чақа-

лоқнинг бундай ўлдирилишида онанинг ўз хулқ-атворига совуққон-

лик билан қараши, олдиндан тайёрланиш ва режалаштириши, айрим

ҳолатларда ҳомила тушириш учун жарроҳлик операциясини амалга

оширишни хоҳламаслиги ниятларида содир этилганлигини кўрсата-

ди. Бунда, албатта, чақалоқнинг ўлдирилиши қонун нормасида назарда

тутилган муайян вақт оралиғида содир этилганлигини аниқлаш керак.

Қонун чиқарувчи онанинг ўз чақалоғини туғиш вақтида қасддан

ўлдиришини жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат сифатида баҳо-

лашда, аёл томонидан туғилаётган болани ўзининг тана аъзоси сифа-

тида қараши, туғиш вақтида оғриқлар бўлиши ва унинг азоб чекиши

мумкинлигини инобатга олган.

Иккинчи ҳолатда онанинг ўз чақалоғини туғилиши ҳамон қасд-

дан ўлдиришида чақалоқнинг она танасидан ажралган вақт, яъни

бундай ҳолатда онанинг чақалоқ туғилгандан сўнг унинг ўлдирили-

шида онанинг ақли норасолигини инкор этувчи руҳий ҳолати ино-

батга олинади. Бунда жиноятни квалификация қилиш учун онанинг

руҳий жароҳатлари (тиббий ходимлар, яқин қариндошлари ёки яқин

кишиларининг унга нисбатан бўлган хулқ-атвори натижасида ва

бошқ.) ёки объектив ва субъектив сабаблар натижасида келиб чиққан

руҳий ҳолатини (исталмаган чақалоқни туғиш, номусга тегиш нати-

жасида ҳомиладор бўлиш ва бошқ.) аниқлаш катта аҳамият касб

этади. Чунки, онанинг ўз чақалоғини уни туғишидан муайян вақт ўт-

ганидан сўнг, яъни онада алоҳида руҳий-жисмоний ҳолат, аёлнинг

туғиш пайтида ёки бевосита туққанидан сўнг юзага келган вазиятлар

ўтганидан сўнг ўлдириши Жиноят кодекси 99-моддаси билан жавоб-

гарликни келтириб чиқармайди. Бундай ҳолат Жиноят кодексининг

97-моддаси билан квалификация қилиниши керак.



Аёлнинг руҳий ҳолатини аниқлаш учун ҳар бир ҳолатда суд-

психиатрия экспертизасини тайинлаш талаб этилади.
Download 9,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish