Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Талабаларнинг олган назарий билим ва кўникмаларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш, яъни ўрта мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини ўқитишнинг замонавий ва самарали усуллари билан таништириш “Она тили ва адабиётўқитиш методикаси” фанининг мақсадидир.
“Она тили ва адабиётўқитиш методикаси” фанининг вазифалариўқувчиларни таълимнинг субъектига айлантириш йўллари, уларни фаоллаштириш усулларини ўргатиш; она тили ва адабиёт бўйича дарсликлар мазмуни билан таништириш; таълим методлари ва улардан фойдаланиш бўйича тушунча ҳосил қилиш; она тили ва адабиёт предметларидан йиллик ва бир соатлик режалар тузиш; ёзма ишларни текшириш ва баҳолаш ҳамда ўқувчилар билимини аниқлаш ва баҳолаш йўлларини ўргатиш; она тилидан фонетик, грамматик таҳлилни, адабиёт бўйича ўқув таҳлилини ўргатиш йўлларини сингдиришдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |