Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
“Она тили ва адабиётўқитиш методикаси” фанини ўқитишда ўқувчиларни таълим кечимининг субъектига, яъни ижрочисига айлантириш учун зарур бўлган барча замонавий методлардан фойдаланиш кўзда тутилади. Айни вақтда, таълим жараёнида қатнашиши зарур бўлган талабаларга технологиялашган педагогика, таълимнинг интерфаол усуллари тўғрисида муайян тушунчалар берилади. Шунингдек, методика фани бўйича ўтказилган маъруза, амалиёт ва семинар машғулотларида бугун урф бўлган интерфаол усуллардан фойдаланилади. Лекин янгича усулларнинг ўзигина ютуқни таъминлайдиган ягона омил эмаслигидан келиб чиқиб, асрлар синовидан ўтиб келаётган усуллар ҳам четга суриб қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |