Она бор, дунёда яшаш бошқача,
Онанинг тафти- ю, меҳри бошқача.
Кирсаҳамки ҳатто тўқсон ёшгача,
Онасиз ҳаётда яшаш бошқача.
Яшайди онамиз бизларни ўйлаб,
Туну кун Худодан бахтимиз сўраб.
Онасиз қолганлар тўймайди йиғлаб,
Онасиз ҳаётда яшаш бошқача.
Одамда мартаба обрў бўлса ҳам,
Қўлида миллионлаб пули бўлса ҳам,
Ёнида отаси ҳаёт бўлса ҳам,
Онасиз ҳаётда яшаш бошқача.
Оналар доимо ҳурматда бўлсин,
Фарзанди бахтини албатта кўрсин.
Етимлик дардини азоби қурсин,
Онасиз ҳаётда яшаш бошқача.
Етимлик дардини етим билади,
Унинг бу дунёси бир кам бўлади.
Ўзидан ўтганни ўзи билади,
Онасиз ҳаётда яшаш бошқача.
Онангиз умрига умр тилайман,
Бир умр тугалмас бахтни тилайман.
Онаси йўқлардан узр сўраяман,
Онасиз ҳаётда яшаш бошқача.
Бу шеърни онамга атаб ёзаман,
Онасиз ҳаётда яшаш бошқача!
Do'stlaringiz bilan baham: |