Ўрта гуруҳда декоратив расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари. Декоратив расм чизиш болаларга 4 ёшдан бошлаб ўргатилади. Ўрта гуруҳда декоратив расм чизишга ўргатишнинг вазифалари қуйидагилар:
чизикда, квадратда, доирада шаклларни ритмик жойлаштиришнинг композицион малакасини ривожлантириш;
ранглар ҳиссини ривожлантириш, яъни контраст, ёрқин рангларни чиройли мослаштириш;
турли йирик ва майда шаклларни - нақшнинг содда элементларини чиза олиш малакасини ривожлантириш;
мўйқаламдан фойдаланишнинг техник кўникмаларини ривожлантириш, қоғозга енгил текказиб, нуқталар ҳосил қилиш;
мўйқаламнинг бошчасидан тўғри чизиқлар ўтказишда, ҳамда доғчалар ҳосил қилиш усулида мўйқаламдан тўлиқ фойдаланиш;
ўрта гуруҳда декоратив расм чизишнинг композицион вазифаси тайёр шаклларни елимлашга ўхшашдир. Бошланғич машғулотларда, болалар мўйқалам билан текис чизиқлар чизиб, уларнинг орасида мўйқалам ёрдамида доғчалар ҳосил қилишни, нуқталар ҳосил қилишни ўрганадилар. Бунда
доғчаларнинг рангларини ва нақш мураккаблашган сари, ўрнини ўзгартирадилар. Мўйқалам ёрдамида доғчалар ҳосил қилиш усули (мазок) бажариш учун енгил бўлган декоратив элементдир. Бу аниқ бир ҳаракатни талаб қилмайди ва мўйқаламни қоғозга ботириб олишдан ҳосил бўлади. Шунинг учун нақш чизишда аввал ботириб олиш усули киритилади, сўнг нуқта ҳосил қилиш усули киритилади. Нуқта ҳосил қилиш мўйқалам билан ишлашда янги усулни талаб қилади: мўйқаламни вертикал ҳолатда ушлаш лозим, шу билан бирга болада координацион ҳаракат етарлича ривожланган бўлиши керак, чунки мўйқалам қоғозга фақатгина учи билангина теккизилади. Бошланғич расмларнинг композицияси ҳам соддадир: биргина элементни ритмик қайтариб, нақш чизиш. Фақатгина инсонлар учун хос бўлган қўлнинг ритмик ҳаракати ана шу машқларни қайтаришни енгиллаштиради ва тасвирий шаклдаги ритмни етказиб беришга ёрдам беради.
Алмашинув - композициянинг мураккаблашган усулидир. Чунки у бир нечта шаклларнинг ўзаро мослашувига асосланади. Ўрта гуруҳдаги болалар учун иккитагина элементни шакли ва ранги билан навбатма-навбат алмаштириш етарли бўлади. Дастурдаги материалнинг
мукаммаллашиб бориши мураккаброқ композиция билан нақшда янги тасвирий элементларни киритиш ҳисобидан ҳосил бўлади. Нуқталар чизиш ва мўйқаламни ботириб олиш усулидан ташқари, болалар нақшда доирачалар, халқалардан фойдаланиб чизишни ўрганадилар. Бу элементларни болалар кичик гуруҳларда тасвирлашни ўрганганлар. Декоратив расмда бу шаклларни чизиш анча ўзгаради: улар анча кичик ҳажмда, чизаётганда шакллар бир-бирига ҳажми жиҳатдан мос бўлиши керак; ундан ташқари, бу шакллар предмет образи билан боғлиқ эмас, бу албатта бола учун тасвирий жараённи мураккаблаштиради. Болалар яна нақшни фақат бир чизиқда эмас, балки тўртбурчак шаклида, доирада ҳам жойлаштиришни ўрганадилар. Бу шакллар нақшда бошқа композицияни талаб қилади. Квадратда, тўғри чизиқда
жойлаштирилган на.ктни чизиш ярамайди, чунки квадратнинг тўртта томони, бурчаги, маркази мавжуд; доирада эса марказ билан чекка айлана чегараси бор.
Қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |