Тақдим этиладиган ҳужжатлар 3.1. Ҳужжатлар тўплами
- қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи)нинг паспортини асл нусхаси (филиал ходими томонидан паспортдан нусха олинади);
- бошланғич бадал маблағларини шакллантирилганлиги тўғрисида банк
маълумотномаси;
- қарз олувчи билан пудрат ташкилот ўртасида (Якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишда) тузилган шартномаси;
- сотиб олинадиган уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- якка тартибдаги уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) учун ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқига ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳасмета ҳужжатларига эга бўлиши;
- қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) томонидан охирги 12 ой мобайнидаги
(12 ойдан кам ишлаган тақдирда–ишланган давр учун, бироқ 4 ойдан кам бўлмаган муддатда) олган даромадлари тўғрисидаги маълумотномалари.
Молиялаштириш босқичлари Кредит маблағини ишлатиш жараёни
Якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш)ни молиялаштиришда қуйидаги тартибда пудрат ташкилотининг хисо рақамида ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган шахслар ёки бевосита ўзи томонидан (хўжалик усулида) бажарилган ишлар далолатномаси асосида мижознинг пластик карта ҳисоб рақамига ўтказиб берилади, бунда кредит шартномасидаги суммасининг:
1-босқич: 30 фоизигача;
2-босқич: 60 фоизигача;
3-босқич: 95 фоизигача;
4-босқич: якка тартибдаги уй-жой қуриш (реконструкция) ишлари якунлангандан сўнг 5% миқдоридаги қолган қисми бек офис бошлиғи (банк ходими) томонидан жойига чиқиб, ипотека кредитини тўлиқ ажратиш тўғрисида хулоса берилгандан сўнг молиялаштирилади.
(Ҳар бир босқичда бажарилган ишлар ўрганилиб, далолатнома тузилади ҳамда жами бажарилган ишлар қийматига қараб кредит маблағлари ажратилади)
Turli pul o’tkazmalari
O’zbekiston bo’ylab milliy valyutadagi pul o’tkazmalari O’zbekiston hududida Mikrokreditbank filiallari orqali milliy valyutadagi pul o’tkazmasi amaliyotga joriy etildi.
Pul o’tkazmasining eng kam miqdori va eng yuqori qiymati belgilanmagan. Ushbu o’tkazma naqd pul shaklida amalga oshiriladi. O’tkazilgan pul mablag’idan 0,5 % miqdorida xizmat haqi olinadi. Mijoz ushbu o’tkazma orqali bankning istalgan filialidan mablag’larni jo’natishi hamda istalgan filialdan olishi mumkin.
Pul jo’natish shartlari:
– bankning istalgan filialiga murojat qiladi;
– shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim etadi;
– pul jo’natishning minimal miqdori cheklanmagan;
– mablag’lar naqd pul ko’rinishida topshiriladi;
– oluvchining F.I.O. ma’lumotlari va telefon raqami bank xodimiga taqdim etiladi (jo’natuvchi hamda oluvchining telefon raqamiga 10 ta raqamdan iborat SMS boradi).
Pul olish shartlari:
– bankning istalgan filialiga murojaat qilinadi;
– shaxsini tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim etiladi;
– bank xodimiga 10 talik raqam va qancha mablag’ kelgani aytiladi (jo’natuvchiga pul mablag’i olinganli to’g’risida SMS boradi).