Омонат сақлаш шартномаси ва унинг турлари



Download 16,3 Kb.
Sana19.11.2022
Hajmi16,3 Kb.
#868646
Bog'liq
Omonat saqlash shartnomasi


Омонат сақлаш шартномаси ва унинг турлари
Омонат сақлаш шартномаси бўйича бир тараф (омонат сақловчи) унга иккинчи тараф (юк топширувчи) берган ашёни сақлаш ва бу ашёни тўла ҳолида қайтариш мажбуриятини олади.
Омонат сақлашни ўз касб фаолиятининг мақсадларидан бири сифатида амалга оширадиган ташкилот (профессионал омонат сақловчи) омонат сақлаш шартномасида сақловчининг юк топширувчидан ашёни шартномада назарда тутилган муддатда сақлашга қабул қилиш мажбурияти кўзда тутилиши мумкин.
Омонат сақлашни тадбиркорлик ёки бошқа профессионал фаолият сифатида амалга оширадиган омонат сақловчи омонат сақлаш шартномаси бўйича ўз зиммасига юк топширувчининг ашёларини сақлашга қабул қилиш ва юк топширувчи берган нарсаларни ушбу моддада назарда тутилган қоидаларга мувофиқ сақлаш мажбуриятини олиши мумкин
Омонат сақлаш шартномаси бўйича ашёни сақлашга қабул қилиш мажбуриятини олган омонат сақловчи бу ашёни сақлаш учун ўзига беришни талаб қилишга ҳақли эмас. Бироқ, ашёни омонат сақлаш шартномасида назарда тутилган муддатда сақлашга топширмаган юк топширувчи, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашёни сақлашга топширмаганлиги муносабати билан етказилган зарар учун омонат сақловчи олдида жавобгар бўлади.
Агар омонат сақлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё шартномада келишилган муддатда сақлашга топширилмаган ҳолларда, борди-ю, бу муддат белгиланмаган бўлса, шартнома тузилган кундан бошлаб уч ой ўтганидан кейин омонат сақловчи ашёни сақлашга қабул қилиш мажбуриятидан озод этилади
Омонат сақлаш шартномаси ёзма равишда тузилиши керак бўлган ҳолларда агар ашёнинг сақлашга қабул қилинганлиги омонат сақловчи томонидан юк топширувчига сақлаш тилхати, паттаси, гувоҳномасини, омонат сақловчи имзолаган бошқа ҳужжатни бериш йўли билан тасдиқланган бўлса, шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.
Агар ашё сақлаш учун фавқулодда ҳолатларда (ёнғин, табиий офат, тўсатдан касал бўлиш, ҳужум хавфи ва бошқалар) топширилган бўлса, шартноманинг ёзма шаклига риоя қилиш талаб этилмайди
Омонат сақловчи ашёни шартномада келишилган муддат давомида сақлаши шарт. Агар шартномада сақлаш муддати назарда тутилган бўлмаса ва уни шартноманинг шартларига қараб аниқлаш мумкин бўлмаса, ашё юк топширган шахс томонидан талаб қилиб олингунча сақланади.
Омонат сақловчи сақлашга топширилган ашёнинг тўлиқ сақланишини таъминлаш учун омонат сақлаш шартномасида назарда тутилган, шунингдек бошқа барча зарур чора-тадбирларни кўриши шарт
Агар шартномада эгасизлантириб сақлаш назарда тутилган бўлмаса, омонат сақловчи сақлаш учун ўзига берилган ашёни юк топширувчига ёки у олувчи сифатида кўрсатган бошқа шахсга топшириши шарт. Ашё сақлашга қандай ҳолатда топширилган бўлса, ўша ҳолатда, унинг табиий ёмонлашувини ёки табиий камайишини ҳисобга олиб қайтариб берилиши шарт
Омонат сақловчи ўзига сақлаш учун топширилган ашёдан юк топширувчининг розилигисиз фойдаланишга, шунингдек учинчи шахсларга ундан фойдаланиш имкониятини беришга ҳақли эмас, сақланаётган ашёдан фойдаланиш унинг тўлиқ сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно
Омонат сақловчи ашёни сақлаш шартларини ўзгартириш зарурлиги ҳақида дарҳол юк топширувчини хабардор қилиши ва унинг жавобини кутиши шарт.
Ашёнинг йўқолиши ёки шикастланиши хавфи пайдо бўлган тақдирда, омонат сақловчи сақлаш шартномасида назарда тутилган сақлаш усули, жойи ва бошқа шартларни юк топширувчининг жавобини кутмасдан ўзгартириши шарт.
Агар сақлаш вақтида ашёнинг бузилиш хавфи аниқ бўлиб қолса ёки ашё бузилган бўлса, ёки унинг тўлиқ сақланишини таъминлашга имкон бермайдиган вазиятлар вужудга келган бўлса, юк топширувчи эса ўз вақтида чоралар кўришини кутиш мумкин бўлмаса, омонат сақловчи ашёни ёки унинг бир қисмини сақлаш жойида амалда бўлган баҳода мустақил сотишга ҳақли. Агар мазкур вазиятлар омонат сақловчи айбдор бўлмаган сабабларга кўра вужудга келган бўлса, у сотиш учун қилган ўз харажатларини харид баҳосидан ундириш ҳуқуқига эга.
Агар юк топширувчи тез ёнадиган, портлаш хавфи бўлган ёки ўз табиатига кўра хавфли бўлган ашёларни сақлаш учун топшираётган вақтда сақловчини уларнинг хоссалари ҳақида огоҳлантирмаган бўлса, омонат сақловчи бу ашёларни кўрилган зиённи юк топширувчига тўламаган ҳолда истаган вақтда зарарсизлантириши ёки йўқ қилиб ташлаши мумкин. Юк топширувчи бундай ашёлар сақланиши муносабати билан сақловчига ва учинчи шахсларга етказилган зарар учун жавоб беради.
Агар қонун ҳужжатларида ёки омонат сақлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, омонат сақловчи юк топширувчининг розилигисиз ашёни сақлаш учун учинчи шахсга топширишга ҳақли эмас, башарти буни юк топширувчининг манфаатлари зарур қилиб қўйган ва омонат сақловчи унинг розилигини олиш имкониятидан маҳрум бўлган бўлмаса. Омонат сақловчи ашёни учинчи шахсга топширганлиги ҳақида юк топширувчини кечиктирмай хабардор қилиши шарт.
Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашёни сақлаш харажатлари тўланадиган ҳақ суммасига киритилади. Алоҳида харажатлар омонат сақлаш шартномасида назарда тутилган ҳақ суммасига ёки харажатлар таркибига киритилмаслиги назарда тутилади.
Агар омонат сақлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё текинга сақланганида юк топширувчи амалда қилинган зарур харажатларни омонат сақловчига тўлаши шарт.
Download 16,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish