ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ФАКУЛЬТЕТИ
II-БОСҚИЧ МАГИСТРИ МУМИНОВ ФЕРУЗЖОН ИЛХОМОВИЧнинг
“Оммавий соғломлаштириш методикалари ва тизимлари характеристикаси” МАВЗУСИДА ЁЗГАН
МУСТАҚИЛ ИШИ
Бажарди_________________Муминов Ф.И
Текширди________________Салимов Г.М
БУХОРО- 2020 й.
Мавзу : Оммавий соғломлаштириш методикалари ва тизимлари характеристикаси
Режа:
1. Кириш
2. Оммавий соғломлаштириш жараѐнини табақалаштириш ва тадқиқ қилишнинг илмий ва амалий аҳамияти
3. 2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида
жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш
КОНЦЕПЦИЯСИ
4. Хулоса
5. Фойдаланилган адабиётлар
КИРИШ
Истиқлолга эришишимиз шарофати билан спорт соҳасига бўлган эьтибор шунингдек, мамлакатимиз аҳолисини спорт муассасаларида доимий равишда шуғулланиши ҳамда оммавий соғломлаштириш жараѐнини амалиѐтга кенг тадбиқ этиш
борасидаги муҳим аҳамиятга эга бўлган чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президент И.А. Каримовнинг шарофати билан янгидан-янги спорт муассасаларининг ташкил этилиши спортга бўлган аҳамиятнинг юқорилиги билан тавсифланади. Оммавий соғломлаштириш борасида Президентимизнинг қуйидаги фикрларига эътиборни қаратишимиз мақсадга мувофиқдир “Ҳар юз минг кишига ҳисоблаганда, ижтимоий хавфи катта бўлган касалликларга чалиниш ҳолатлари, жумладан, туғма нуқсонлар билан туғилиш - 32,4 фоизга, юқумли касалликлар - 40 фоизга, юқори нафас органларининг ўткир инфексиялари билан оғриш - 4,2 баробар камайди. Дифтерия, паратиф, полиомиелит, безгак касалликларига чалиниш ҳолатларига бутунлай барҳам берилди”.
Республикамизда оммавий соғломлаштириш жараѐнини
табақалаштириш мақсадида спорт муассасалари фаолиятини
ахборотлаштириш ва ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш соҳа олдида турган ва ўз ечимини кутаѐтган долзарб масалалардан биридир. XXI асрни интеллектуал аср сифатида эьтироф этилганлигини ҳисобга олиб оммавий соғломлаштириш жараѐнида ахборот тизимини жорий этиш янги инновацион технологияларни спортга олиб кириш, спорт соҳаси ривожида интернет маълумотларидан кенг фойдаланиш
муаммолари бугунги кундаги ўз ечимини кутаѐтган ва бу борада илмий тадқиқотлар олиб боришдаги муҳим вазифалардан биридир.
Барча хизмат кўрсатиш соҳаларида ахборот коммуникация
воситаларидан фойдаланиш ҳар соҳада мавжуд ва бундан узлуксиз равишда фойдаланиб келинмоқда. Оммавий согломлаштириш
мажмуаларидан бири булган, хусусан сув спорт мажмуаларида ўзига хос муаммолар мавжуд бўлиб, мисол тарзида, у ердаги фақат-гина керакли бўлган ахборот маълумотларини ҳисобхонада ѐки кадрлар бўлимида учратиш мумкин. Шунга кўра, маьлум обьектни ўрганиб чиққан ҳолда ахборот коммуникация воситаларини оммавий соғломлаштириш жараѐнига ҳам тадбиқ қилиниши истиқболда тренер кадрларга, бошқа ишчи ходимларга ишлаши учун қулайлик ва енгиллик яратилган бўларди. Ҳозирда маьлум соғломлаштириш масканларида спорт мижозлари
учун ҳаттоки ахборот маълумотларининг етарли эмаслиги, аниқ ва тўғриҳисоб маълумотларининг юритилмаслиги, аниқ кетма-кетлик ѐки рақамлаш йўқлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Асосан, сув ҳавзаларга келадиган мижозларни кетма-кет равишда турли қоғозларга қайд қилиб борилиши ахборот маълу -мотларининг аниқликдан четда қолаѐтганлиги турли муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.Ахборот ва коммуникация технологияларини ҳар соҳада тадбиқ этилиши ва бундан узлуксиз равишда фойдаланиб келиниши турли соҳаларга
ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Шу боис, спорт мажмуаларида факат келиб-кетувчилар ҳисобининг юритилиши ва аниқ ахборот маълумотларининг мавжуд эмаслиги турли спорт мажмуаларидан фойдаланувчиларга ноқулайлик туғдирмоқда.
Шунга кўра, маьлум обьектни ўрганиб чиқиб ахборот
коммуникацияларини соғломлаштириш жараѐнига ҳам тадбиқ қилишнидолзарб масала сифатида эътироф этган ҳолда сув хавзалари ва бошка спорт мажмуалари ҳақидаги ахборот тизимини яратилмаганлиги ѐки ундан нооқилона фойдаланиш эвазига ундан фойдаланувчилар сони камайишига сабаб бўлмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |