2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида
жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш
КОНЦЕПЦИЯСИ
Ривожланишнинг барча жиҳатларида глобал рақобат кучайиши шароитларида жаҳондаги ҳар бир мамлакат олдида бугунги кунда инсон капитали сифатини ошириш зарурлиги юзага келади. Бу миллатнинг саломатлигини - барча ёшдаги аҳолининг соғлом дунёқарашини, жисмоний, маънавий-интеллектуал саломатлигини асраш, жисмоний саломатлигини мустаҳкамлаш тўғрисида доимий ғамхўрлик қилиш масалаларига ёндашувларни тубдан қайта кўриб чиқишни талаб этади.
Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбиянинг юқори даражасига ва аҳолининг ҳаёти сифатига эришиш стратегик
вазифани - мамлакатни барқарор ривожлантиришни амалда рўёбга чиқариш доирасида муҳим шарт ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида мамлакат аҳолисининг барча қатламлари бутун ҳаёти давомида жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш ушбу вазифани ҳал этишнинг асосий омилларидан бири бўлади.
Жамият олдида турган ўртача ва узоқ муддатли стратегик вазифаларни самарали амалга ошириш учун инсоннинг бутун ҳаёти давомида соғлом турмуш тарзини ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан узлуксиз шуғулланишнинг фойдасини тарғиб қилишга барча саъй-ҳаракатлар ва ресурсларни биргаликда йўналтириш, ушбу жараёнга барча давлат муассасалари, нодавлат муассасалар ва хўжалик юритувчи субъектларни жалб этишни таъминлаш талаб этилади.
Шу билан бирга, жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасини тўлиқ кўламда ривожлантириш йўлидан бориб ҳозирги пайтда мамлакатда бунга тўсқинлик қилувчи бир қатор жиддий камчиликлар мавжудлигини англаш муҳимдир. Жумладан:
аҳолини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш, ўсиб келаётган авлодни уйғун равишда маънавий ва жисмоний камол топтиришни таъминлаш учун шарт-шароитларни шакллантириш ишларини ташкил этишнинг паст даражаси, натижада - жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишни истовчиларнинг етарлича қамраб олинмаслиги;
жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш тизимининг қизиқишни қўллаб-қувватлашга, шахснинг профессионал ва амалий кўникмаларига суст йўналтирилганлиги;
соҳада методик таъминлашнинг даражаси етарли эмаслиги, бу аҳолида жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга кучли ва амалий ижобий қизиқишни шакллантириш ва ривожлантиришни давом эттиришда тўсиққа айланмоқда;
олий маълумотли мутахассислар тақчиллиги жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини пасайтирибгина қолмасдан, балки уларнинг доирасини торайтиради;
кам комплектли спорт муассасаларининг машғулотлар ва машқлар сифатининг зарур даражасини таъминлаш имконини бермайдиган кадрлар таркиби ва моддий-техник жиҳозланиши салоҳияти паст, спортнинг айрим турлари бўйича спорт кадрлари, тренерлар ва педагог кадрлар етишмайди, бир қатор энг малакали кадрлар, яъни олий ва биринчи тоифали спорт кадрлари, тренерлар ва педагог кадрлар қисқариши тенденцияси кузатилмоқда, ходимларнинг умумий касбий савияси пасаймоқда;
спорт факультетлари талабалари контингентининг сифати ва тузилмаси талаб даражасида эмас. Спорт мутахассислигига кириш учун уларда салоҳият мавжудлигини ва танланган касбда ишлашдан манфаатдорлигини, болалар ва катта ёшдагилар билан умумий тил топиш қобилиятини, руҳий барқарорлик ва муомала қила билишнинг етарли даражасини аниқлаш юзасидан кирувчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини, руҳий-ҳиссий маълумотларини баҳолашнинг аниқ тартиботлари ва холисона механизмлари мавжуд эмас;
спорт муассасалари тренерлари ва ходимлари учун улар салоҳияти ўсишига нималар тўсқинлик қилаётганлигини билиши керак бўлган мезонлар ва талабларнинг аниқ тавсифи мавжуд бўлган миллий стандартларнинг йўқлиги, бунинг натижасида спорт муассасалари раҳбарларини танлаш ва тайинлашнинг мавжуд тартиботи самарасиз бўлиб қолмоқда;
спорт муассасаларини бошқариш жараёнига ишни режалаштириш ва ташкил этишнинг замонавий инновацион усулларини, илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишнинг мавжуд даражаси қабул қилинаётган қарорлар амалга оширилиши ташкил этилишини тезкор таъминлаш ва бир вақтнинг ўзида уларнинг
самарадорлигини кузатиш имконини бермайди;
спорт муассасалари айрим раҳбарларида зарур масъулият ва ташаббускорликнинг йўқлиги олдинга қўйилган вазифалар ва мақсадли кўрсаткичлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишига салбий таъсир кўрсатмоқда;
спорт муассасалари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилувчи ижро этувчи ҳокимият органлари ишининг очиқлиги ва шаффофлигининг даражаси етарли эмаслиги, жамоатчилик назоратининг заифлиги, баъзан эса мутлақо мавжуд эмаслиги ҳаддан ташқари бюрократияга ва коррупциянинг ҳар хил шаклларда намоён бўлишига олиб келмоқда;
спортчиларни ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчи шахсларни тиббий хизматдан тўлиқ фойдаланиши ва тиббий хизматнинг зарур сифати амалда таъминланмаган, аҳолини соғломлаштириш учун жисмоний тарбиянинг мавжуд имкониятларидан самарасиз фойдаланилмоқда;
жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш соҳасига замонавий ахборот технологияларини ва мультимедиа маҳсулотларини жорий этишга зарур даражада эътибор берилмаяпти;
спорт муассасалари бир қисмининг моддий-техника базаси ҳолати, уларнинг ортиқча юкламага эга эканлиги, айрим ҳолларда фаолиятни ташкил этиш учун зарур бўлган тегишли ускуналар, кўргазмали қўлланмалар билан етарлича таъминланмаганлиги уларга юкланган функциялар етарлича самарали бажарилмаслигига олиб келмоқда;
жисмоний тарбия ва оммавий спортни оммалаштириш, шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш соҳасига инновацион технологияларнинг пассив қўлланилиши.
Юқорида санаб ўтилган ва ушбу соҳада йиллар давомида тўпланиб қолган бошқа муаммолар, айрим раҳбарлар тафаккурининг заифлиги ва ташаббус кўрсатмаслиги республикада жисмоний тарбия ва оммавий спорт тизимини замонавий талабларга мувофиқ янада такомиллаштириш йўлида тўсиқ бўлувчи омилларга айланмоқда.
Шу муносабат билан 2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантиришнинг янги концепциясини шакллантириш алоҳида аҳамият касб этади. Концепция қуйидаги асосий йўналишларни назарда тутади:
1. АҲОЛИНИНГ БАРЧА ҚАТЛАМЛАРИНИ,АЙНИҚСА, ЁШЛАРНИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА ОММАВИЙ СПОРТ БИЛАН КЕНГ ҚАМРАБ ОЛИШНИ ТАЪМИНЛАЙДИГАН ИННОВАЦИОН ШАКЛЛАР ВА МЕХАНИЗМЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
2. ИЛҒОР ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ АСОСИДАЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА ОММАВИЙ СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ИЛМИЙ-МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
3. ЯНГИЧА ФИКРЛАЙДИГАН ТРЕНЕР КАДРЛАРНИТАНЛАШ ВА ТАЙЁРЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
4. ИННОВАЦИОН ФИКРЛАЙДИГАН МАЪМУРИЙ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ТАНЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
5. СПОРТ ТИББИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ВА СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ ИШЛАБЧИҚИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ
6. СЕЛЕКЦИЯ, СЕЛЕКЦИОНЕР ТРЕНЕРЛАР ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ КУЧАЙТИРИШ ЙЎЛИ БИЛАН ИСТЕЪДОДЛИ СПОРТЧИЛАРНИ ТАНЛАШ
7. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА ОММАВИЙ СПОРТНИ, СОҒЛОМТУРМУШ ТАРЗИНИ ОММАЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ ЖАРАЁНИДА ЮҚОРИ ДАРАЖАЛИ АХБОРОТЛАШТИРИШНИ ВА МУЛЬТИМЕДИА МАҲСУЛОТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ
8. ЭНЕРГИЯ ВА РЕСУРСЛАРНИ ТЕЖАЙДИГАН
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ФАОЛ ЖОРИЙ ЭТИШ АСОСИДА
ДАВЛАТ СПОРТ МУАССАСАЛАРИНИНГ МОДДИЙ-
ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ
9. ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА ОММАВИЙ СПОРТНИ, ШУНИНГДЕК, СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ОММАЛАШТИРИШБЎЙИЧА ИННОВАЦИОН ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА АМАЛГА ОШИРИШ
10. 2019-2023 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА ОММАВИЙ СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ДОИРАСИДА МУАММОЛИ МАСАЛАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
11. 2019-2023 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА ОММАВИЙ СПОРТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР
2019-2023 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш:аҳолини, айниқса, ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга;аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спорт машғулотлари билан қамраб олиш тизимини бошқаришнинг инновацион усуллари жорий этилишини тезлаштиришга;замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган инновацион қурилиш технологияларини жорий этиш, янги технологияларни ҳисобга олган ҳолда спорт объектлари ва инфратузилмасини жиҳозлаш ва тўлиқ жиҳозлаш асосида умумтаълим ва спорт муассасаларининг бинолари ва спорт иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни кенгайтиришга;спортнинг оммавий турларини, шунингдек, бошқа қўшимча омиллар ва йўналишларни (тиббий, психологик ва шу кабилар) ривожлантиришга;аҳолининг барча қатламлари учун кўрсатиладиган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт хизматларининг сифати, долзарблиги ва хилма хиллигини, манзиллилигини оширишга кўмаклашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |