№
|
Бажариладиган ишлар
|
Муддати
|
Амалга оширилган ишлар
|
1
|
Ота-оналари фарзандлар тарбиясидаги ўрни мажбурияти ,маъсулияти ва фарзандлар билан ўзаро муносабатларни мустахкамлашга доир тавсиялар бериш
|
Йил давомида
|
Мактаб Психологи Х.Хакимова ноябрь ойида “Фарзандлар тарбиясида ота-оналар ўрни ва мажбуриятлари” мавзусида ота-оналар иштирокида сўровномалар ўтказди.
|
2
|
Мактабда 1-4-синфларда “Бола тарбияси-келажак меваси,5-7-синфларда “Илм ол ҳунар ўрган!”8-9-синфларда “Танлаган касбинг –сенинг келажагинг” мавзуларида оталар мажлисини ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.
|
Хар чоракда
|
Мактабда 3.11.2019-йил бошланғич синф ўкувчилари ўртасида “Бола тарбияси-келажак меваси”мавзусида,
4.11.2019-йил куни, 5-7-синфларда “Илм ол ҳунар ўрган!” мавзусида, 5.11.2019-йил куни, 8-9-синфларда “Танлаган касбинг-сенинг келажагинг” мавзуларида ота-оналар йиғилишлари ўтказилди.
|
3
|
Ёшларнинг психологик хусисиятларидан келиб чиққан ҳолда,педагоглар,психологлар ва ҳуқуқшунослар ҳамкорлигида ўқувчиларнинг билимларини мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий ахборотларни ўз ичига олган буклет,маълумотнома ва тарқатма материаллар ишлаб чиқиш.
|
Ноябрь ойида
|
Мактабда октябрь ойида 8-9-синф ўқувчилари ўртасида психолог Х.Хакимова билан биргаликда тренинг машғулоти ўтказилди. 10-20-октябргача “Мен пухта билим эгасиман” мавзусида буклет ва расмлар кўрик танлови ўтказилди.
9-Б синф ўқувчиси Д.Ғаниева ғолиб ўқувчи деб аниқланди ва мактаб маьмурияти томонидан эсдалик совгалар билан такдирланди.
|
4
|
Қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,соломатлик масалалари ва балоғат даври ўзгаришлари тўғрисидаги маълумотлар етказиб бориш мақсадида “Ораста қизлар” кулби фаолиятини янада кучайтириш.
|
Доимий
|
Мактабда ўтказилган “Ораста қизлар” клуби аъзоси
8-Б синф ўқувчиси Х.Ортикова туман, вилоят босқичида қатнашиб, фахрли уринларни эгаллаб кайтди.
|
|
“Оила-маҳалла- таълим муассасаси” жамоат кенгашини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш
|
5
|
Мактабда “Оила-маҳалла- таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгашини тузиш.
|
Август
|
Мактабда “Оила-маҳалла- таълим муассасаси” ҳамкорлиги жамоат кенгашини тузиш учун мактабнинг 35 -сонли буйруғи чиқарилди, 18-нафардан иборат ишчи гурух тузилди.Чора- тадбир ишлаб чиқилди. Кенгаш аъзолари билан ҳар ойда бир маротаба йиғилиш ўтказилмоқда.
|
6
|
Жамоат кенгаши,ота-оналар томонидан мактабдаги таълим –тарбия сифатини ўрганиш ва уларни янада такомиллаштиришга доир тадбирларни амалга оширишдаги фаоллигини ошириш.
|
Йил давомида
|
Мактабда кенгаш ишчи гурух таркиби билан 5.12.2019-йил куни ота-оналар йиғилиши ўтказилди. Ўқувчилар давоматлари ,ўқув қуроллари ва дарсликлар билан таъминланиши кенгаш томонидан рейд қилинди. Ўқувчилар давомати 95,6 % ташкил этди.
|
7
|
Мактабдаги таълим –тарбия жараёни самарадорлигини ошириш,ўқувчилар давоматини яхшилаш билан боғлиқ масалаларда жамоат кенгаши ва маҳалланинг ўрнини кучайтириш.
|
|
Ўқувчилар давоматини яхшилаш мақсадида ишчи гурух таркиби билан ҳар ойда ўтказиладиган йиғилишдан олдин ўқувчилар давомати ўрганилади. Ва йиғилишда муҳокама этилади. Йиғилиш баённомалари мавжуд.
|
8
|
Мактабда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 371-сонли қарори бўйича Вояга етмаганлар ишлари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини таъкомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори фаолияти самарадорлигини янада яхшилаш.
|
Ўқув йили давомида
|
Мактабда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 371- сонли қарори бўйича Вояга етмаганлар ишлари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини таъкомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори бажариш мақсадида17.10.2019-йил куни«Диний экстремизм ва терорризмга қарши курашиш» мавзусида учрашув ,17.11.2019-йил куни «Диний ақидапарастлик ва миссионерликнинг олдини олишнинг хуқуқий асослари» мавзусида давра суҳбати,10.12.2019-йил куни “Диний экстремизмнинг қуйи ячейка билан ноқонуний ҳужралар ташкил этиш фаолиятига барҳам бериш йўналишида тарғибот ташвиқот ишларини янада жадаллаштириш”ҳақида учрашув, 26.09.2019-йил куни«Жиноятчиликка кириб кетишни олдини олиш ҳамда ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш»мавзусида учрашув, 14.11.2019-йил куни«Гиёҳвандлик умр –заволи» мавзуси асосида давра сухбати, 4.12.2019-йил куни«Гиёҳвандликка қарши курашиш ишлари бўйича ўтказилаётган «Қора дори» тадбирида фаол иштирок этиш» мавзусида тадбирлар ўтказилди.
|
9
|
Мактабда таълим тизимидаги ютуқлар ва ислоҳатлар ҳақида ота-оналарнинг кенг маълумотга эга бўлишларини таъминлаш мақсадида “Ота-оналар университети” фаолиятини кучайтириш.
|
Хар ойда
|
Мактабда Ота-оналар университети фаолиятини кучайтириш мақсадида мактабнинг 43-сонли буйруғи
чора –тадбири ишлаб чиқилган, ўтказилган йиғилишлар баённомалари ва маърузалари мавжуд. Ҳар ойда бир маротаба “Бола тарбиясида оиланинг ўрни”, “Оилада фарзандлар билан мулоқотни йўлга қўйишнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари”, “Оилада фарзандлар билан мулоқотни йўлга қўйишни педагогик-психологик жиҳатлари”,”Оилада фарзандлар билан мулоқотни йўлга қўйишни тажриба-синов натижалари” мавзусида йиғилиш ўтказилган
|
10
|
Мактабда “ Оила-муқаддас тушунча”, “Оилавий анъаналар”, “Маҳалла ва оила маънавиятининг мустахкамлиги”, “Ота-она-оила таянчи”, “Оилада шарқона садоқат” мавзуларида сухбалар ва савол-жавоб кечаларини ташкил этиш.
|
Режа асосида
|
Мактабда 26.09.2019-йили куни “Оила-муқаддас тушунча”, 24.10.2019-йил куни “Маҳалла ва оила маънавиятининг мустаҳкамлиги”, 7.11.2019-йил куни “Ота-она-оила таянчи”, мавзуларида суҳбалар ўтказилди.
|
|
Ўқувчи-ёшлар ўртасида ғайри ижтимоий харакатларнинг вижудга келиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш,уларни бетаъраф этишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш.
|
11
|
Мактабда ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва уларни қизиқишлари бўйича касб-ҳунарга йўналтириш.
|
Хар чоракда
|
Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун 50 кунли зарбдорли эълон қилинган. Режа асосида бир қатор ишлар олиб борилган.Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун кузги таътил режаси ишлаб чиқилган режа асосида спорт,фан тўгараклари ўз вақтида бўлиб ўтди. Режа асосида Олтиариқ туманидаги музейга 5-6-синф ўқувчиларидан 20 нафарини олиб борди.
|
12
|
Мактабда вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик жиноятчилик,ҳуқуқбузарлик ёки бошқа ноижтимоий ҳаракатлар содир этишининг олдини олиш бўйича кенг тушунтириш ишларини амалга ошириш.
|
Доимий
|
Мактабда ҳар ойда бир маротаба ўқувчилар ўртасида назоратсизлик жиноятчилик,ҳуқуқбузарлик ёки бошқа ноижтимоий ҳаракатлар содир этишининг олдини олиш бўйича кенг тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида турли учрашувлар ,тадбирлар,давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
|
13
|
Мактабда эрта турмуш қуриш ҳамда яқин қариндошлар ўртасида никоҳни олдини олиш,бу ҳолатларнинг инсон соғлигига зарарлари,ҳуқуқий жавобгарликлари мавзуларида ўқувчи қизлар ва ота-оналар ўртасида мутахассислар иштирокида тушунтириш ишларини амалга ошириш.
|
Доимий
|
Мактабда 5.05.2019-йил куни Журак ҚВП врачи Р.Болтабоев, Фаровон МФЙ маслахатчиси Д.Муйдинжонова ,хотин-қизлар раисаси М.Корабоева,Ёшлар етакчиси Ф.Нажимовалар ҳамда 7-8-9-синф ўқувчи қизлари билан репродуктив саломатликни сақлаш ва соғлом оилани шакллантириш мақсадида “Соғлом она-соғлом авлод” мавзусида йиғилиш ўтказилди.
9.04.2019-йил куни Соғлом авлод асослари фани ўқитувчиси Д.Файзиева “Шахсий гигиена ” мавзусидаги дарсини ИБМ ҳамда ММИБДЎ биргаликда кузатдик. Дарс намунали деб топилди. Мактаб ҳамшираси Ф.Орипова томонидан “Саломатлик бурчаклари” ташкил этилди .Бурчак мунтазам бойитиб борилмоқда. 13.04.2019-йил куни мактаб ўқувчиларининг мобил телефонлардан фойдаланишлари ва турли таъмаки (нос ва сигарет) маҳсулотлари олиб келганликларини аниқлаш мақсадида рейд ўтказилди. Ўқувчиларда бундай тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланмади.
|
14
|
Мактабда ўқувчи-ёшларорасида турли миллий менталитетимизга зид бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича давра сухбатилари ташкил этиш.
|
Хар ойда
|
Мактабда 19.09.2019-йил куни “Огоҳлик давр талаби”,
17.09.2019-йил куни “ Ўз уйингни ,ўзинг асра”,
28.11.2019-йил куни “ Энг катта бойлигимиз-тинчлик ва барқарорликдир”, 5.12.2019-йил куни
“Диний экстремизм ва терроризм инсоният душмани” мавзусида йиғилишлар ўтказилди.
|
15
|
Ўқувчи-ёшларнинг зарарли одатлар йўлига киришига сабаб бўлаётган омилларга қарши манзилли профилактик тадбирларни амалга ошириш.
|
Хар ойда
|
Туман ИИБ ходимлари ва участка нозири ҳамда Фаровон МФЙ ИИБ ёрдамчиси Х.Назаров билан биргаликда“Уяли алоқа воситаларининг зарарлари”,”Компьютер ўйинларини зарарлари”,”Одам савдосига қарши курашиш”,”Норкамания ва гиёхвандлик аср вабоси” мавзусида турли тадбирлар ва давра суҳбатлари ўтказилди.
|
|
Баркамол авлодни тарбиялашга доир маънавий-маърифий тадбирларни самарадорлигини ошириш ва уларни мазмунан янада такомиллаштириш
|
16
|
“Бир болага етти қўшни ота-она” маънавий-маърифий тадбирларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш
|
Режа асосида
|
Мактабда “Бир болага етти қўшни ота-она” мавзусида ота-оналар ўртасида йиғилиш ўтказилди.
|
17
|
Ёш авлодга халқимизнинг кўп асрлар давомида шаклланган қадриятларини,эзгу орзуларини, жамиятимиз олдига қўйилган олий мақсад ва вазифаларни сингдириш.
|
Доимий
|
Ўқувчи ёшларимиз ўртасида миллий кадриятларимиз, урф одатларимиз, ватанпарварлик рухида тарбия топишлари учун турли хил кўнгил очар тадбирлар, диний ва дунёвий сухбатлар, турли хил спорт мусобакалар, мунтазам равишда ўтказиб келинмокда.
|
18
|
Мактабда “Ёшларни маънавий оламини бойитишда адабиёт ва санъатнинг ўрни” мавзусида туркум маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш
|
Доимий
|
Мактабда 2.09.2019-йил куни мустақиллигимизнинг
28-йиллиги байрами, 1-октябрь “Устоз ва мураббийлар куни”,21-октябрь “Ўзбек тилига далат тили мақоми беррилган кун”,10 -ноябрь “Давлатимиз байроғи қабул қилинган кун”, 1-декбрь ОИТС,3-декбрь Ногиронлар куни ,8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конститиутцияси қабул қилинган кун муносабати билан турли тадбирлар ташкил этилди.
|
19
|
Мактабда ўқувчи –ёшларни ғоявий таҳдид ва раст савияли “Оммавий маданият” ва бошқа турдаги ёт ғояларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган маърифий тадбирлар ташкил этиш.
|
Доимий
|
Мактабда миллий истиқлол фани ўқитувчиси М.Исакова томонидан 12.12.2019-йил куни “Кўзга кўринмас хатарлар” мавзусида конфренция бўлиб ўтди. 24.10.2019-йил куни ўқувчилар ўртасида “Мобил телефонлардан фойдаланиш тартибини тўғри йўлга қўйиш” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.
|
20
|
Баркамол авлодни тарбиялашда оила,маҳалла ва таълим муассасалари ҳамклорлигида амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиш.
|
Доимий
|
Баркамол авлодни тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамклорлигида амалга оширилаётган ишлар юзасидан “Ораста қизлар” кўрик танловида 9-Б синф укувчиси Анваржонова Малика мусобакада қатнашганлигини ҳамда фахрли ўринга эга бўлганлигини айтиб ўтишимиз лозим.
|
21
|
“Оила-маҳалла –таълим муассасаси” ҳамкорлик механизимини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси бажарилиши бўйича ахборот тайёрлаш ва кейинги йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
|
Доимий
|
|
Мактаб директори: Р.Валихонов.