Олмалиқ филиали Кафедра


Кон жинсларининг биринчи тури



Download 47,28 Kb.
bet2/5
Sana21.03.2022
Hajmi47,28 Kb.
#504836
1   2   3   4   5
Bog'liq
kon massivi tushunchasi

Кон жинсларининг биринчи тури алоҳида заррачалар (доначалар) ўртасида қаттиқ кристаллизацион алоқали магматик, метаморфик ва чўкиндили жинсларни бирлаштиради. Ушбу боғлиқликнинг табиати кимёвий (ковалентли), бунинг натижасида эса жинслар сув таъсири остида кам ўзгарадиган юқори пишиқликка эга бўлади. Шартли равишда ушбу турга музлаб қоладиган кон жинсларини киритиш мумкин. Бундай жинсларнинг тузилмавий боғлиқлиги музнинг мавжудлиги билан белгиланади, улар массивларда қандайдир даражада тошлоқ жинслар каби туришларидан қатъий назар, пишиқлиги анча паст бўлади.
Биринчи турдаги кон жинсларидан иборат бўлган массив турғунлигининг ҳолати баҳоланганда, тузилишининг турли-туманлигиги, яъни сланецлигининг сустлашган пишиқлиги, дарзлар ва тектоник бузилишларининг мавжудлиги, муҳим аҳамиятга эга бўлмайди. Ушбу юзалар кон жинслари массивини алоҳида блокларга ажратади, унинг пишиқлигини ва турғунлигини сусайтиради. Массивнинг сув ташувчанлиги ҳам кон жинсларининг майдаланганлигига боғлиқ.
Иккинчи турдаги кон жинсларига 5 % кам бўлмаган лойли заррачалардан таркиб топган юпқа дисперсли чўкинди ҳосилалар киради. Таркиби бўйича улар лойларга, қумоқ тупроққа, қумлоқ тупроққа, соғ тупроқсимон лойларга ва қумоқ тупроқларга бўлинади. Ушбу жинсларга, пишиқлигининг заррачалар ўртасидаги сув-коллоидли боғланиш тавсифини белгилаб берувчи сувнинг мавжудлигига боғлиқлиги хосдир. Қуруқ ҳолатда боғланма жинслар нисбатан юқори пишиқликка эга бўлади. Намлигининг ортиб бориши билан, пларнинг пишиқлиги пасаяди (сув миқдори кўп бўлганда улар уни умуман йўқотиб қўйишлари ва жорий ҳолатга ўтиб қолишлари мумкин).
Кўплаб юмшоқ боғлама жинслар намланганда бўртиб кетади, қуритилганда эса ҳажмини 25---30 % ўзгартириб, киришиб кетади. Бунда ошадиган бўртиш босимс
1.0---1.5 Мпа етиши мумкин, ва бу кўпинча карьер бортларидаги массивнинг деформацияланишларига олиб келади.
Боғланмас (алоҳида доначали, сочилувчан) турдаги кон жинслари чақиқ кон жинсларини: йирик блокли , қумли чўкинди жинсларни бирлаштиради. Ушбу жинслар агрегатларининг алоҳида минерал доначалари ўзаро ишқаланиш кучлари орқаи боғланади, ва натижада уларнинг деформацияланиш табиати сочилувчан жисмлар деформациясининг моделига мос келади.
Алоҳида доначали жинслар йирик ҳоваклар устунлик қилганда сезиларли пишиқликка эга бўлади, бу эс сув ўтказувчанигини ва сув узатилишини оширади. Массивларда жинсларнинг пишиқлиги ички ишқаланиш бурчаги (табииқ қиялик бурчаги), статик ва динамик кучланишлар остида паст зичланиши билан тавсифланади. ички боғланишлар (ишқаланиш кучларидан ташқари) ва сувли муҳитда майда заррачаларнинг юқори ҳаракатчанлиги бўлмаган тақдирдаМазкур жинслардан таркиб топганмассивлар, ҳар хио турдаги фильтрацион деформацияларга дучор бўлади, ҳамда оқма хусусиятларини намоён қилишга қодир бўлади.
Фойдали қазилмалар конлари, очик кон ишлари пайтида бир массив доирасида бўлиши мумкин бўлган турли муҳандис-геологик турдаги кон жинсларини бирлаштиришлари мумкин. Шунинг учун ишларни олиб бориш ва алоҳида усоатткалардаги конструктив элементлар параметрларининг маълум шароитларини белгиланган пайтда конларнинг муҳандис-техник хусусиятлари ўрганилганда, массив доирасида кон жинсларининг муҳандис-геологик комплексларини ажратиб олиш мақсадга мувофиқ саналади.
Г.Л.Фисенко жинслар комплексларининг уч гуруҳини кўриб чиқади:

  • Мустаҳкам қиялик (пишиқлиги намунада ):

- ўзгартирилган тошлоқ ва яримтошлоқ

  • Суст жинслар ( )

Ҳар бир груҳ доирасида жинслар жойлашувининг мураккаблиги шароитлари бўйича ғовакли, ўртача мураккаб ва мураккаб шароитли уч кичик гуруҳларга бўлинади. Оддий шароитлар жинсларнинг горизонтал ва қиялама жойлашуви, уларнинг фациал ўзгарувчанлиги ва тектоник бузилганлигига боғлиқ. Ўртача муракабликдаги шароит учун тектоник бузилишлари ва дарзларининг тавсифимураккаб бўлган кон жинсларининг қиялама ва тик жойлашуви хосдир. Мураккаб шароитлар кон жинсларининг бурмаланиш жадаллигига, дарзсимонлиги ва тектоник бузилишига, кучли фациал ўзгарувчанлиги хосдир.



Download 47,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish