Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника университети
Олмалиқ филиали
Кафедра:
« Кончилик иши »
Фан номи:
« Геомеханика »
Мустақил иш
Мавзу:
«Кон массивининг (тоғ жинсининг) кимёвий ҳолатининг ўзгариши»
Бажарди: 3БK-20KИ талабаси: Шарипова Диларам
Қабул қилди: _____________________
Олмалиқ 2021 йил
Мавзу: Кон массивининг (тоғ жинсининг) кимёвий ҳолатини ўзгариши.
Режа:
Кириш
1. Тоғ жинслари массиви ва карьерлари бортлари ва қияликларининг турғунлигини белгилаб берувчи омиллар ҳақида тушунча.
2. Тоғ жинсларининг массивидаги ҳаракатини белгилаб берувчи физикавий ва физика-кимёвий хусусиятлар.
3. Тоғ жинсларининг геологик ва физика-механикавий хусусиятлари - массив турғунлигини белгилаб берувчилар сифатида.
Ҳулоса
Фойдаланилган адабиётлар
Кириш
Муҳандислик геологиясида тоғ жинслари массивлари деб, ер қобиғининг геологик, гидрогеологик ва муҳандислик-геологик қонуниятлар билан тавсифланадиган, инсоннинг муҳандислик таъсирига дучор бўладиган қисмига айтилади.
Ер қобиғининг геологик қонуниятларини - геологик жинсларнинг шаклини ва фазовий жойлашувини, тоғ жинсларининг моддий таркибини ва тузилишини, уларнинг гравитацион тектоник майдонлар билан шаклланган табиий кучланган ҳолати белгилаб беради.
Очиқ усулда кон ишлари шароитларига нисбатан қўлланиладиган тоғ жинслари массив деганда эса, фойдали қазилмани фазиб олиш жараёни туфайли юзага келадиган барча муҳандислик-геологик ҳодисалар маҳаллийлаштириладиган, карьер, техноген уюмлар ва чегараланган зоналарни жойлаштирган ер қобиғининг бир қисми назарда тутилади.
Муҳандислик-геологик ҳодисалар – бу бортлар ва қазилмалар қияликларининг турли хил деформациялари (ўпирилишлар, кўчкилар, оқовалар, чўкишлар ва бошқалар).
Фойдали қазилмалар қазиб олинганда тоғ жинслари массивинингҳаракати, хусусан унинг турғунлиги табиий ва техноген каби икки гуруҳда бирлашиши мумкин бўлган кўп сонли омилларнинг қўшма ҳаракатига боғлиқ.
Омилларнинг табиий гуруҳи учта кичик гуруҳларга ажратилади:
1. Муҳандис-геологик – уларга тоғ массивининг кучланган ҳолати, тоғ жинсларининг табиий турлари ва хусусиятлари киради.
2.Гидрогеологик – гидростатик тортиш, гидродинамик босим, ғовакли босим, суффозия, эриш ва карст.
3.Физика-географик – об-ҳаво ёғингарчиликлари, ҳаво ва жинснинг ҳарорати, шунингдек жойнинг рельефи.
Юқорида қайд этиб ўтилган омилларнинг ҳар бири, қўшилувчан тоғ жинсларининг ички алоқалари табиатига қараб, қай даражададир массивнинг турғунлик шароитларини белгилаб беради. Ушбу аломатига қараб, тоғ жинслари учта асосий муҳандис-геологик турларга ажратилади:
Қаттиқ боғламали (тошлоқ ва ярим тошлоқ) тоғ жинслари;
Юмшоқ боғламали тоғ жинслари;
Боғланмас (алоҳида доначали, сочилувчан) тоғ жинслар.
Do'stlaringiz bilan baham: |