1-Mavzu: БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ИНТЕГРАЦИЯ
Режа.
1. Бошланғич мактабни интеграция килиш.
2. Интеграцияланган дарсларнинг самарадорлигини ошириш
омиллари.
3. BOSHLANG’ICH TA’LIMNING DOLZARB MUAMMOLARI
1.Бошланғич мактабни интеграция килиш.
Ҳозирги кунда бошланғич мактаб таълимини интеграция қилиш ҳақида кўп гапирилаяпти. Бу тушунарли - кичик мактаб ўқувчиси атрофдаги оламни бир бутунлигича қабул қилади. Унинг учун табиатшунослик, рус тили, мусиқа ва бошқа ўқув предметларини номи эмас, балки атрофидаги олам объектларининг товушлар, ранглар, ҳажмларнинг турли-туманлиги мавжуддир. Болаларнинг табиат ва кундалик ҳаётдаги барча нарсаларнинг боғлиқлигини кўришга ўргатиш кераклигини ў қитувчи сезади, билади. Шундай экан таълим интеграцияси ҳозирги замон талаб. Бу савол қандай ечилиши керак, унинг моҳияти нимада?
Таълимни интеграциялаш фикри халқ таълимида табақалаштириш ва индивидуаллаштириш билан бирга муҳокама қилина бошлади. Агар кичик мактаб таълимини табақалаштириш асосида китоб, дарслик ва бошқа адабиётлар билан мустақил ишлашга тайёргарлик даражаси ҳамда кичик мактаб ёшида қизиқишларни фаол шакллантирилса, интеграциянинг асоси қилиб турли фанларни ўрганиш объектлари бўлган баъзи умумий тушунчаларни чуқурлаштириш, аниқлаштириш ва кенгайтириш мумкин.
Таълимни интеграциялашнинг асосий мақсади бошланғич мактабдаёқ табиат ва жамият ҳақида яхши тасаввур асосларини қўйиши ва уларнинг ривожланиши қонунларига ўз муносабатларини шакллантиришдир. Мана шунинг учун кичик мактаб ўқувчиси предмет ёки воқеалик ҳодисаларнинг бир неча томондан кўриш муҳимдир: мантиқий ва эмоционал томондан, бадиий асарда ва илмий оммабоп ма қолада, биолог, сўз устаси, рассом, мусиқачи нуқтаи назардан ва бошқалар.
Асосий фанларни ўзлаштириш ва оламдаги бор нарсаларнинг қонуниятларини тушунишда предметлар ичидаги ва предметлараро алоқаларини ўрнатиш таълимга интеграциялашга ёндошувнинг методик асосидир. Бунга турли дарсларга тушунчаларга кўп маротаба қайтиши, уларни чуқурлаштириш ва бойитиш, шу ёшга тушунарли бўлган муҳим белгиларни аниқлаш орқали эришиш мумкин. Шундай қилиб яхши шаклланган тузилиш ва ўтказиш тартибига эга бўлган, таркибига шу ўқув предметига тегишли бўлган тушунчалар гуруҳи киритилган ҳар қандай дарс интеграцияга асос қилиб олиниши мумкин. Лекин интеграцияланган дарсга бошқа фанлар, бошқа ўкув предметлари билан боғлиқ тушунчалар таҳлил қилишнинг натижалари киритилади. Масалан, «қиш», «совуқ», «бўрон», кабитуш унчалар ўқиш, рус тили, табиатшунослик мусиқа, тасвирий санъат дарсларида кўриб чиқилади. Тушунчаларнинг таҳлил қилиш бошқа ўқув дарсларида ўзлаштирилган билимларга мурожаат қилинадиган дарслар интеграцияланган ҳисобланади. Дарс ижодий, эркин бўлиши билан бирга, яхлит, мантиқан кетма-кет, ўзига хос ўтиш методикасига эга бўлади.
Умумий таълимнинг пойдеворини қўядиган бошланғич мактабдаги кўп тушунчалар табиатшунослик, рус тили, мусиқа, тасвирий санъат ва бошқалар учун умумийдир.
Ҳозирги кунда бир қатор ўқув предметлари учун умумий бўлган тушунчалар орасидаги алоқаларни ўрнатиш психологик ва методик асосий бўлган интеграцияланган дарслар тизимини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш лозим. Ш у билан бирга предметлараро алоқалар дарс таркиби даражасида ўргатилиши ва зарур ўқитиш воситалари билан таъминланиши керак.
Текшириш давомида ўқув предметларини интеграциялаш жараёнида фаол ақлий фаолиятга ёрдам берувчи омиллар; интеграциялаш учун фанларнинг маъқул бирлашиши, ўқитувчи ва ўқувчи харакатларининг мос келиши, болаларнинг ёш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда мазмун, метод, усулларни танлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |