1-жадвал. Дарснинг технологик харитаси.
Мавзу
Полимер материаллар тўғрисида маълумот. Полимерлаш,
штамплаш, пресслаш.
Ўқувчиларга
полимер
материалларини
полимерлаш,
148
Мақсад,
вазифалар
штамплаш ва пресслаш тўғрисида билимларни ўргатиш,
хавфсизлик
техникаси
қоидалари,
санитария-гигиена
талабларига риоя этишга полимерлаш, штамплаш, пресслаш
ҳақидаги кўникма ва малакаларини шакллантириш, илмий
изланишга, ижодкорликка йўналтириш ҳамда ҳозиржавоблик,
ишчанлик, фаоллик ва муомала маданиятига, ўқув-амалий
топшириқларни тизимли, тартиб-интизом асосида бажара
оладиган, касбий одоб-ахлоқ қоидаларини эгаллай олишига
ўргатиш.
Ўқув
жараёнининг
мазмуни
Полимер ҳақида тушунча. Табиий полимерлар. Сунъий
полимерлар.
Синтетик
полимерлар.
Полимерлаш.
Поликонденсация. Термопластик полимерлар. Термореактив
полимерлар. Хоссалари ва вазифасига қараб полимер турлари.
Штамплаш. Пресслаш.
Ўқув
жараёнини
амалга
ошириш
технологияси
Метод: мавзуга оид интерфаол методлар ва турли график
органайзерлар.
Шакл: янги билимлар бериш.
Восита: компьютер, проектор, экран, флипчарт доска ва б.
Усул: тайёр ясалган полимер буюмларининг намуналари ва
электрон материаллар асосида.
Назорат: мактаб устахоналарида ишлашдаги хавфсизлик
техникаси қоидаларига риоя қилишни назорат қилиш,
кузатиш, мустақил бажараётган топшириқларни назорат
қилиш.
Баҳолаш: рағбатлантириш, 5 баҳолик тизим асосида.
Кутиладиган
натижалар
Ўқитувчи: Мавзуни қисқа вақт ичида барча ўқувчилар
томонидан
ўзлаштирилишига
эришади.
Ўқувчилар
фаоллигини оширади, уларнинг полимер материаллар
ҳақидаги тасаввурини кенгайтиради. Ўқувчиларда дарсга
нисбатан қизиқиш уйғотади. Бир вақтнинг ўзида кўпчилик
ўқувчиларни баҳолайди. Ўз олдига қўйган мақсадларига
эришади.
Ўқувчи: Янги билимларни эгаллайди. Якка ва гуруҳ бўлиб
ишлашни
ўрганади.
Полимер
материаллар
ҳақида
маълумотларга эга бўлади ва эслаб қолиш қобилияти кучаяди.
Топшириқларни мустақил бажаришни ва ўз-ўзини назорат
қилишни ўрганади. Қисқа вақт ичида кўп маълумотларга эга
бўлади ва тасаввури кенгаяди.
Келгуси
режалар
(таҳлил,
ўзгаришлар)
Ўқитувчи: Янги интерфаол методлар ва педагогик
технологияларни ўзлаштириш ва дарсга татбиқ этиш,
такомиллаштириш. Ўз устида ишлаш. Мавзуни ҳаётий
воқеалар билан боғлаш. Қўшимча материаллар йиғиш.
Қўшимча адабиётлар ўқиш. Педагогик маҳоратни ошириш.
Ўқувчи: Мустақил ишлашни ўрганиш. Дарсда ўтилган янги
149
мавзуни такрорлаш. Полимер материаллар тўғрисида ўз
фикрини равон баён қила олиш. Шу мавзу асосида қўшимча
маълумотлар топиш, уларни ўрганиш. Ўз фикри ва гуруҳ
фикрини таҳлил қилиб бир ечимга келиш малакасини ҳосил
қилиш. Уйга берилган топшириқни бажариш.
Технологик хариталарнинг турли кўринишлари ва шакллари мавжуд
бўлиб, технология фани ўқитувчиси ўз тажрибаси, қўйган мақсади ва
кутилаётган натижага боғлиқ ҳолда улардан бирини танлаши мумкин.
Масалан, биз келтирилган намунадан ташқари технологик хаританинг
бошқача кўринишидан фойдаланишни тавсия этамиз (2-жадвал).
2-жадвал қуйидаги тартибда тўлдирилади:
1.
Жадвалнинг биринчи сатрида ўқитилаётган фаннинг номи ва синфи
ёзилади. Масалан, “Технология” 7-синф.
2.
Кейинги сатрда аниқ бир дарс мавзуси, тақвим-мавзу режадаги тартиб
рақами ёзилади.
3.
“Дарс мақсади” сатрида эса ўқитувчи томонидан олдиндан
режалаштирилган натижа, яъни ўқувчи ва ўқитувчи томонидан дарс якунида
эришиладиган натижа ёзилади. Дарс мақсади (дарсга қўйилган мақсад) 45
дақиқа давомида бажариладиган, аниқ, ҳаётий ва дарс якунида
баҳоланадиган бўлиши мақсадга мувофиқдир. Дарснинг таълимий мақсади
дарс жараёнида ўқувчиларда шакллантириладиган компетенциялар асосида
белгиланади. Масалан, ўқувчилар каучук, полимер ва металларнинг
бирикмаларидан ҳосил бўлган конструкциялар бўйича умумий ва асосий
тушунчаларни айтадилар. Дарснинг тарбиявий мақсади дарс жараёнида
ўқувчиларда
қайси
ахлоқий
сифатлар
шакллантирилиши
асосида
белгиланади. Масалан, хавфсизлик техникаси қоидалари, каучук тўғрисида
умумий маълумотларни, полимер ва металларнинг бирикмасидан ҳосил
бўлган конструкцияларнинг ҳалқ хўжалигидаги аҳамиятини, санитария
гигиена талабларига риоя этишга ўрганадилар. Дарснинг ривожлантирувчи
мақсади дарс натижасида ўқувчиларда қайси билимлар ва ахлоқий
фазилатлар
ривожлантирилиши
асосида
белгиланади.
Масалан,
ўқувчиларнинг каучук тўғрисида умумий маълумотлар. Полимерлар ва
металларнинг бирикмаларидан ҳосил бўлган конструкциялар ҳақидаги
кўникма ва малакаларини шакллантириш, илмий изланишга, ижодкорликка
йўналтиришдаги самарали усулларини излаб топадилар.
4.
“Ресурслар” сатрида дарс учун зарур бўлган материаллар ва жиҳозлар
ёзилади. Масалан, “Технология” фанининг “Полимер материалларга ишлов
бериш технологияси” бўлимидаги ўқув қўлланмаси ҳар бир ўқувчи учун,
слайдларни намойиш қилувчи мультимедиа проектори, “Каучук тўғрисида
умумий маъумотлар. Полимерлар ва металларнинг бирикмаларидан ҳосил
бўлган конструкциялар” мавзуси бўйича 10 та слайд, ақлий ҳужум учун 1 та
ўқув плакати, тест учун карточкалар (25-30 та 4 хил вариантда) ва бошқалар.
150
5.
“Дарс режаси” сатрида дарс мақсадига эришиш учун бажариладиган
ишлар кетма-кетлиги ва уларга ажратиладиган вақти ёзилади.
Масалан:
a)
“Ақлий ҳужум”ни ўтказиш учун муаммоли вазият ўртага ташланади.
Масалан, “Полимер материал бу-…”, ажратиладиган вақт 10 дақиқа.
b)
“Каучук тўғрисида умумий маъумотлар. Полимерлар ва металларнинг
бирикмаларидан ҳосил бўлган конструкциялар” мавзусида маъруза (10-
дақиқа).
c)
Кичик гуруҳларда ишлаш: “Резюме” технологияси асосида каучук,
полимер ва металлардан тайёрланган бирикмалар ва конструкцияларининг
афзалликлари ва камчиликларини аниқлаш, тахлил қилиш ва хулосалар
чиқариш (15 дақиқа).
d)
Дарсга якун ясаш:
-тест билан ишлаш (5 дақиқа).
-ўқувчилар тўплаган балларни эълон қилиш (5 дақиқа).
6.
“Дарснинг ташкилий тузилиши” қисмида дарснинг ҳар бир босқичида
амалга ошириладиган фаолият мазмуни ёзилади.
Бунда дастлаб ҳар бир босқич мақсади ёзилади. Масалан, “Мотивация”
босқичининг
мақсади
ўқувчиларни
мавзуни
ўрганишга
бўлган
қизиқишларини ошириш.
Сўнгра босқични амалга оширишга кетадиган вақт кўрсатилади. Шуни
эсда тутиш лозимки, мавзуни эълон қилиш ва мотивация учун ажратиладиган
вақт умумий вақтнинг 10% ини, мавзу бўйича ахборот бериш учун 10% ини,
ўқувчиларнинг мустақил иши учун 60% ини, дарсни умумлаштириш ва
якунлаш учун 20% ини ташкил қилиши керак.
Шундан сўнг ўқувчилар фаолияти турлари саналади. Масалан,
“Полимер материал бу-…” мавзуси бўйича иштирок этадилар. Ўқувчилар
полимер материаллар ҳаётимизнинг бугунги кундаги ўрни ва аҳамияти
ҳақидаги фикрларини билдирадилар. Масалан, полимер материаллардан
тайёрланган, хўжаликда ишлатиладиган буюмлар, асбоб-ускуналарнинг
бугунги кундаги ҳаётимиз учун зарурлигини ва бошқалар.
Бу босқичда ўқитувчи томонидан амалга ошириладиган вазифалар санаб
ўтилади. Масалан, ўқитувчи “Ақлий ҳужум”ни ташкил этади ва қуйидаги
ишларни амалга оширади:
a)
“Ақлий ҳужум” мавзусини қоғозга ёзади;
b)
“Ақлий ҳужум”ни ўтказиш қоидасини тушунтиради;
c)
Ўқувчиларнинг жавобларини қоғозга ёзиб боради;
d)
Ёзилган сўзларни ўқиб, хулоса чиқаради.
“Ахборот” босқичининг мақсади ўқувчиларга янги билимлар бериш ва
уларни ўзлаштиришларини таъминлашдан иборат. Бу босқичда ўқитувчи
янги билимни ўрганишда ҳал қилиниши керак бўлган муаммони айтади,
мавзу номи ва кутилаётган натижаларни санаб ўтади. Шу тариқа ўқувчилар
диққати дарсга жалб қилинади. Ўқитувчи томонидан “Каучук тўғрисида
умумий маъумотлар. Полимерлар ва металларнинг бирикмаларидан ҳосил
151
бўлган конструкциялар” мавзусида кичик маъруза баён қилинади.
Шунингдек, ўқувчилар томонидан берилган саволларга жавоб берилади.
“Интерфаол машқлар” босқичининг мақсади янги ўтилган мавзуни
мустаҳкамлаш ва ўқувчилар фаоллигини оширишга қаратилади. Бу босқичда
ўқувчилар билан “Резюме” технологияси асосида кичик гуруҳларда ишлаш
жараёни амалга оширилади. Ўқувчилар ўқитувчи томонидан берилган
тарқатма материалларга каучук, полимер металлардан тайёрланган
бирикмалар ва конструкцияларининг афзалликлари ва камчиликларини
аниқлаб ёзадилар, таҳлил қилиш асосида хулоса чиқарадилар ҳамда уларни
баён этадилар. Сўнгра ҳар бир гуруҳдан вакиллар чиқиб, гуруҳ томонидан
тақдимот ўтказадилар. Ўқитувчи эса гуруҳларнинг тақдимотини таҳлил
қилиб, уларнинг ютуқ ва камчиликларини ёритиб беради ҳамда ўз
тавсияларини баён этиб, якуний хулосани чиқаради.
“Дарсга якун ясаш” босқичининг асосий мақсади ўқувчиларнинг
мавзуни қандай ўзлаштирганлигини аниқлаш, текшириш, дарсга хулоса ясаш
ва ўқувчиларнинг балларини эълон қилишдан иборат. Бу босқичда аввал
ўқувчиларга тест ечиш учун назорат карточкалар тарқатилади. Ўқувчилар
тест назорат карточкаларига ўз жавобларини белгилаб чиқадилар. Ўқитувчи
уларнинг жавобларини текшириб, йўл қўйилган камчиликларни таҳлил
қилади ҳамда баҳолайди.
Технология фани ўқитувчиси ўқувчиларнинг фаолиятига баҳо беради,
берилган жавобларга ўз фикрини билдиради ва қуйидаги саволлар билан
уларга мурожаат қилади:
-бугунги дарсдан нималарни билиб олдингиз?
-нималарни ўргандингиз?
-нималар сизлар учун янгилик бўлди?
-яна нималарни билишни истар эдингиз?
Технология фани ўқитувчиси ўқувчиларнинг жавобларини диққат билан
тинглаб, уларга миннатдорчилик билдиради ва дарсни якунлайди.
7.
Технология фани ўқитувчиси жадвални тўлдириб бўлгандан сўнг
олдинга қайтиб, жадвалда тушириб қолдирилган сатрлар йўқлиги текшириб
кўрилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |