Oliy va o‘rta maxsus taʹlim vazirligi qo‘qon davlat pedagogika instituti



Download 4,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/158
Sana27.05.2022
Hajmi4,38 Mb.
#611480
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   158
Bog'liq
Anjuman toplam Qoqon DPI

Парадоксаллик
– инсоннинг рефлексив ижодий турмушини изоҳлаб 
бўлмаслигини ҳамда унинг тақдирини олдиндан башорат қила олмаслигини 
моделлаштиришга имкон беради. Бу шарт мактаб ўқувчиларида ўзининг 
ички ва ташқи турмушининг ўзаро қарама-қарши, турли-туман ва кутилмаган 
жиҳатларини уйғун яхлитликда тутиб туриш қобилиятини шакллантириш 
учун имкон беради.
Муаммолилик
– бу шартда ўқувчилар кичик “илмий кашфиётлар” қилиб 
бориш билан таълим олишади. Бу таълим беришнинг анъанавий таълимдан 
фарқи шундаки, ўқувчиларга янги атамаларнинг таърифлари, тасвирий 
воситалари ҳамда машғулотларда қандай материаллар билан ишлаш 
усуллари тайёр ҳолда берилмайди. Энг асосийси, ўқувчилар томонидан 
таклиф этилган мумкин бўладиган ечимларнинг ҳеч қайсиси инкор 
этилмайди, балки ўқитувчи томонидан назорат қилинган ҳолда таклиф 
этиладиган кейинги ва навбатдаги масаларни келтириб чиқаришларини 
назорат қилиб борилади.
Технология машғулотларида ўқувчиларнинг креативлигини самарали 
шакллантириш учун зарур яна бир педагогик шарт – ёшни ва шаклланаётган 
қобилиятларнинг ўзига хос ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда 
фойдаланиладиган вариативликдир.
Мактабда ўқувчиларнинг кретивлик қобилиятларини шакллантириш 
мақсадида технология фанига ўқитиш ўзининг ички динамикасига эга бўлган 
ижодий жараён мантиқида олиб борилиши лозим. Бу жараённи тўртта 
босқичга ажратиш мумкин. Бунинг асоси бўлиб, маълум бир қобилиятни 
муҳимлаштириш ва устун бўлиш назарда тутилади.
Креативликни ташкил этувчи қобилиятларни шакллантириш кетма-
кетлиги 
Ўзини ривожлантиришга
Инвестицион + 
Тадқиқотчилик + 
Коммуникатив + 
Психология ва педагогикага оид адабиётларни ўрганиш шуни 
кўрсатдики, турли ёш тоифаларига (мактаб ўқувчилари, ишчилар, 
пенсионерларга) ўқитиш бўйича шахсий тажриба асосида мазкур кетма-
кетликни истаган ёшда ҳам мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаш мумкин. Бироқ 
бу ҳолатда энг қулайи мактабда ўқиш даври ҳисобланади. Бу кўпгина 
сабабларга боғлиқ бўлиб, улардан асосийлари – мактаб ўқувчиларининг ёш 
ҳусусиятлари (6-16ёш) ҳисобланади.

6-8 ёшдаги давр – ижодий фаолликни шакллантиришда интуициянинг 
ривожлантириш учун энг қулай давр;
 


191 

8-11 ёшдаги давр – янги ижтимоий ролларни ва фаолиятларни 
ўзлаштиришга интилиш аниқ ифодаланган давр;
 

11-13 ёшда тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра “фалсафий” 
абстракт категориал тафаккурни шакллантириш, фикрлашда, ғояларда, 
мулоҳазаларда қатьийлик ва мустақилликни шакллантириш даври; 

13 ёшдан бошлаб ҳаётнинг маъноси ва уни онгли англаш, қадриятларни 
тушуниб етиш ҳамда тақлид қилиш учун намуналарни излаш 
бошланади. 
Шаклланаётган қобилиятлар кетма-кетлигининг мактаб даврининг ёш 
босқичлари билан бирлаштириш, бирга қўшиш, креативлик қобилиятарини 
шакллантириш янада сасарали бўлади. Чунки мактаб ўқувчиларининг ёш 
ҳусусиятлари бу жараёнда қулай омил бўлиб ҳисобланади.
Бундай ҳолатда ўқувчилар креативлик қобилиятларини шакллантириш 
бўйича педагогик шароитларни яратиш билан биргаликда уларнинг ёш 
ҳусусияти ҳамда билимларни ўзлаштириш даражаси ҳар хиллигини ҳисобга 
олиш зарур.
Педагогик шарт - технология машғулотларининг фан мазмунида 
эстетик, гуманитар ва табиий-илмий билимлар интеграцияси – коммуникатив 
қобилиятларни 
шаклантиришда 
ва 
тадқиқотчилик 
қобилиятларини 
шакллантиришда турли воситалар билан амалга оширилади. Биринчи ҳолда 
ўқувчиларнинг ифодалаш имкониятларини бойитиш воситаси сифатида 
турли кўринишдаги санъатлар интеграциясидан фойдаланиш зарур. Иккинчи 
ҳолда (тадқиқотчилик қобилиятларини шакллантиришда) бадиий ва илмий 
ижоднинг интеграциясини киритиш мақсадга мувофиқ. Амалда инсон 
фаолиятининг 
турли 
соҳалари 
технологияларни 
ўрганиш, 
оддий 
предметларнинг кўп функционал фойдаланишнинг усулларини ихтиро 
қилиш ва бошқаларни ўз ичига олади. Бу эса ўқувчиларнинг интеллектуал-
тадқиқотчилик фаолиятини фаоллаштириш воситалари бўлиб хизмат қилади.
Дастлабки шарт – ўқувчиларнинг технология машғулотларига 
қизиқишларини рағбатлантиришда ҳам уларнинг ёшига боғлиқ ҳолда 
ўзгартириш зарур. Мактабда ўқувчиларнинг қизиқишларини уйғотиш ва 
шакллантириш қуйидаги бўйича қурилади: “ҳайрон бўлиш-қизиқиш-қувонч”, 
яъни табиий қизиқишнинг мақсадга мувофиқ модификациясида асосланса, у 
ҳолда VI-VII синфларда ўқувчиларнинг машғулотларга қизиқишларини 
шакллантиришнинг воситаси ўқитувчи томонидан бу машғулотларда 
эгаллаган билимлар, малакалар ва қобилиятларнинг ижтимоий аҳамиятини 
намойиш қилиш ҳисобланади. Ўқувчиларнинг креативлик қобилиятларини 
самарали шакллантириш учун педагогик шароитларни қараб чиқишга якун 
ясаб, қуйидагиларни ажратиш мумкин: 
1.
Умумтаълим 
мактабларида 
технология 
машғулотларида 
ўқувчиларнинг креативлик қобилиятини шакллантиришда ижодий муҳит ва 
ўқувчиларнинг психофизиологик ривожланишини ҳисобга олиш.
2.
Ўқув 
тарбиявий 
жараённинг 
барча 
иштирокчиларини 
машғулотлар мазмунига ва натижаларига ижобий кайфиятини таъминлаш 


192 
ҳамда 
ўқувчиларининг 
креативлик 
қобилиятларини 
самарали 
шакллантиришнинг педагогик шартлари қуйидагилар ҳисобланади: 

технология машғулотларининг предметли мазмунида эстетик, 
гуманитар ва табиий-илмий билимлар интеграцияси; 

ўқув материалини баён қилишда ва таклиф этилаётган (ўқувчиларга) 
ижодий топшириқларда муаммолилик ва парадоксаллик; 

шакллантирилаётган қобилиятлар ўқувчи ёши ва ўзига хос ҳусусиятини 
ҳисобга олиб, фойдаланилаётган педагогик воситаларнинг хилма-хиллиги 
(вариантлилиги).

Download 4,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish