Oliy va o‘rta maxsus taʹlim vazirligi qo‘qon davlat pedagogika instituti



Download 4,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/158
Sana27.05.2022
Hajmi4,38 Mb.
#611480
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   158
Bog'liq
Anjuman toplam Qoqon DPI

 
 
 
 


156 
БЎЛАЖАК ТЕХНОЛОГИЯ ТАЪЛИМИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ 
ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
 
Ж.Оришев*, Ш.Шодиева*, Г.Ҳасанова*, Ш.Юсупов* -
Жиззах ДПИ

Бугунки кунда миллий дастурда белгиланган вазифаларни амалга 
ошириш учун ижодий педагогика, ижодкор технология ўқитувчига эҳтиёж 
ниҳоятда ортиб бормоқда. Республикамизда мактаблар янги ёки 
реконструкция қурилиши давом этмоқда, ўқув хоналари замонавий жиҳозлар 
билан безатилиши мумкин, янги ўқув дарсликлари нашр қилиниши мумкин, 
лекин буларнинг ҳаммаси хали етарли эмас. Мактабга ҳақиқий педагог, 
ўқитувчи - шахс кириб келгандагина улар жонланади, ижодкор технология 
таълими фани ўқитувчиси келганда тизимлар, кўргазмали қўлланмалар 
ҳаракатга келади. Бугун таълим муассасаларига ижодкор,тадбиркор,янгича 
фикрлайдиган ўқитувчилар зарур. Ижодий педагогик фаолият - бу инсон 
шахсини, 
унинг 
дунёқарашини, 
ишончини, 
онгини, 
хулқини 
шакллантиришга бўйсундирилган чексиз масалаларни ечиш жараёнидир. 
Психологик-педагогик адабиётларда педагогик фаолият турлари (таълим 
берувчи, тарбияловчи, ривожлантирувчи, сафарбарлик, тадқиқотчилик, 
ташкилотчилик, коммуникатив ва бошқа) қатор олимлар томонидан тадқиқ 
қилинган. Шу билан биргаликда педагогик фаолият мунтазам ўзгарувчан, 
янгиланувчан, ривожланувчанлиги билан ажралиб туради, унга ижтимоий 
буюртма узлуксиз таъсир кўрсатади. 
Ўқув-тарбиявий жараённи илғор педагогик технологиялар билан 
таъминлаш вазифаси ҳам бевосита ўқитувчидан ижодкор фаолиятни, 
қолаверса,замонавий ишлаб чиқаришга тегишли бўлган соҳа билимларини 
янги касбла талаб этади. Замонавий ўқитувчи фаолияти билимларни узатувчи 
оддий методист сифатида эмас, балки «ўқитувчи - технолог» нуқтаи 
назаридан баҳоланиши керак.
Технология таълими дарсларида юз берган сифат ўзгаришлари ўқитувчи 
шахсининг таълим ва тарбия самарадорлигини таъминлашдаги ролини илмий 
жиҳатдан тадқиқ этишни талаб қилади. Технология таълими ўқитувчи 
шахсининг дарс самарадорлигини оширишида унинг ижодий фаолиятининг 
таъсири борасидаги назарий қарашлар миллий педагогикамизда ҳали яхлит 
илмий тизим ҳолига келтирилган эмас. 
Баркамол шахс ва малакали мутахассисларни тарбиялаш жараёнининг 
муваффақияти учун замин яратувчи омиллар сирасида маънавий-ахлоқий 
сифатларга эга бўлган, мутахассислик фанлари асосларини пухта 
ўзлаштирган, шунингдек, педагогик маҳоратга эга технология таълими 
ўқитувчиларни тайёрлаш алоҳида ўрин тутади. Зеро, ёш авлодни ҳар 
жиҳатдан камол топтириш, уларда муайян касбий фаолиятни олиб бориш 
лаёқатини шакллантириш ҳамда унинг етук мутахассис бўлиб етишишида 
таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ўқитувчилар ўзига хос рол 
ўйнайди. 


157 
Ҳозирги кунда технология таълими ўқитувчиларнинг зиммасига 
педагоглик касби асосларини тўлақонли ўзлаштириш, ўзида ижодий 
фаолиятни шакллантириш, ёш авлодни ақлий, маънавий-ахлоқий, эстетик 
ва жисмоний жиҳатдан етук қилиб тарбиялаш вазифаси юкланмоқда. 
Ўқитувчилар томонидан мазкур ижтимоий вазифаларнинг ижобий ҳал 
этилишига эришиш бир неча шартлар асосида фаолият юритишни талаб 
этади. Чунончи, 1) ўқитувчиларда касбий фаолиятни ташкил этишга 
нисбатан янгича, илғор, ижодий изланувчанлик ёндашувнинг қарор 
топишига эришиш; 2) Ўқитувчи фаолиятида етакчи ўрин тутган 
авторитарлик услуби ўрнини демократик бошқарув эгаллаши, таълим 
жараёнида ижодий изланувчанлик фаолият юритишлари, шунингдек, 
эркин фикрлашлари учун шароит яратиш, ўқитувчи томонидан ўқувчи 
шахсининг ҳурмат қилиниши ва ҳоказо ҳолатларининг содир бўлишини 
таъминлаш. 
Юқорида қайд этилган шартларнинг тўла-тўкис бажарилиши, айни 
вақтда, педагог кадрларни тайёрловчи олий ўқув юртлари фаолияти 
мазмунига ҳам сезиларли ўзгартиришлар киритиш зарурлигини 
кўрсатмоқда. 
Бизнинг 
назаримизда, 
бундай 
ўзгартиришлар 
қуйидагилардан иборат бўлиши лозим: 
- бўлажак технология таълими ўқитувчисининг касбий фаолиятига 
нисбатан ҳурмат ва ўзига хос муҳаббатни қарор топтириш; 
- бўлажак технология таълими ўқитувчида касбий сифатлар, хусусан, 
ижодий фаолиятни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш; 
- педагогик туркум фанларини ўқитиш жараёнида бўлажак технология 
таълими ўқитувчига унда ижодий фаолиятининг шаклланишида муҳим 
ўрин тутувчи педагогик ва психологик билимлар асослари борасидаги 
назарий маълумотларни етарли даражада берилишига эришиш;

бўлажак 
технология 
таълими 
ўқитувчи 
томонидан 
махсус(педагогик, психологик ва физиологик) ҳамда мутахассислик 
фанлари асосларининг чуқур ўзлаштирилишига эришиш; 
- таълим ва ишлаб чиқариш амалиёти (педагогик амалиёт) ўртасида 
мустаҳкам интеграциянинг қарор топиши учун зарур шарт-шароитларни 
яратиш ва бошқалар. 
Бўлажак технология таълими ўқитувчининг ўз фанига
ва баркамол 
авлод таълим-тарбиясига оид касбий лаёқтлилигини шакллантириш ва 
тарбиялаб бориб, уларни педагогик фаолиятда изчил қўллай билиш 
маҳоратига эга бўлиши бугунги куннинг муҳим талабидир. 
Бўлғуси технология таълими ўқитувчиларининг касбий лаёқатларини 
тарбиялашга, ўқитувчиларнинг касбий лаёқатлилик технологияларига 
асосланган касбий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштиришга салбий 
таъсир кўрсатаётган қуйидаги омилларни қайд этиш мумкин: 
- олий педагогик таълим муассасаларидаги
– бўлғуси технология 
таълими 
ўқитувчиларининг 
касбий 
лаёқатларини 
тарбиялашда,


158 
технологияларни амалиётда қўллашга узлуксиз равишда тайёрлашнинг 
илмий асосланган тизими мавжуд эмаслиги;

фан, техника ва технология тараққиётининг бугунги даражаси билан
бўлғуси ўқитувчиларининг касбий лаёқатларини тарбиялаш бўлажак 
ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлиги сифатини таъминлаш жараёни 
орасидаги номувофиқликнинг мавжудлиги; 

бўлғуси технология таълими ўқитувчиларнинг касбий лаёқатларини 
тарбиялаш мустақил таълимини ташкил этиш имконини берувчи ўқув-
методик мажмуаларнинг етарлича яратилмаганлиги.
Шу сабабли, замонавий ўқув технологиялари имкониятларидан унумли 
фойдаланиш негизида бўлғуси ўқитувчиларининг касбий коипонентларини 
тарбиялаш жараёнининг назарий ҳамда амалий асосларини яратиш 
тадқиқотнинг долзарблигини белгилайди. 
Хулоса қилиб айтганда мазкур таснифлар шубҳасиз қизиқиш уйғотади, 
чунки унга асос қилиб ўқитувчининг касбий уқувларининг шаклланган 
даражаси олинган, уларни эса олий ўқув юртидаги таълим жараёнида ҳам 
муваффақиятли қўллаш мумкин. Бироқ мутахассиснинг фаолият даражалари 
унинг критерийлари билан берилиши лозим. 
Бўлажак технология таълими ўқитувчиси касбий лаёқатлилигининг 
мазмуни уни олий ўқув юрти шароитларида тарбиялаш жараёни доирасида 
бўлажак касбий фаолият мақсадлари, вазифалари билан аниқланади. Унинг 
амалиётда амалга оширилиши таълим мутахассисларида ўқувчиларни 
комил инсон сифатида тайёрлаш вазифасини мақсадга йўналган тарзда ҳал 
этилишини таъминлайди. Олий ўқув юрти шароитларида мутахассисларнинг 
касбий лаёқатлилигини тарбиялаш нуқтаи назаридан ўқитиш жараёнини 
лойиҳалаш ва амалга оширишда технологик ёндашув энг истиқболли бўлиб, 
у махсус билимларнинг етарлича пухта асосий массивига эга бўлган ва 
ўзларининг бўлажак фаолиятларининг барча йўналишлари бўйича касбий 
уқувларнинг шаклланганлиги билан ажралиб турадиган кадрларни тайёрлаш 
бўйича ижтимоий буюртма талабларини бажаришда кафолатланган натижани 
таъминлайди. 

Download 4,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish