Oliy va o‘rta maxsus taʹlim vazirligi qo‘qon davlat pedagogika instituti



Download 4,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/158
Sana27.05.2022
Hajmi4,38 Mb.
#611480
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   158
Bog'liq
Anjuman toplam Qoqon DPI

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати 
1.
Е.П.Ильин. Психология творчества, креативности, одаренности. 
http://www.itros.ru
Piter: СПб., 2009. 
2.
Ботаришев А.В. Одаренность как системное качество психика, 
определяющее творческие способности и креативности в современной 
образовательной среде: опыт, проблемы, перспективы. Интернет – 
конференции. Часть 2- Омск, 2013 стр. 9-13. 
3.
Милюхина С.Л. Развитие креативного мышления младших школьников 
как средство активизации их познавательной деятельности. Интернет – 
конференции. Часть 2- Омск, 2013 стр. 46-48. 
4.
Тагаев Х. У. К. Толипов. Педагогические основы совершенствования 
творческой личности. Методическое пособие. Институт средств обучения 
Российская академия образования. – 1993. 
 
 
МАСОФАВИЙ ЎҚИТИШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛЛАРИНИ 
ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИГА ТАТБИҚ ЭТИШНИНГ АМАЛИЙ ТАҲЛИЛИ 
 
Олимов Ҳамид Ҳайдарович
 т.ф.ф.д (PhD),
 
доцент
 – 
ТИҚХММИ Бухоро 
филиали
Бозорова Мунира Шавкатовна*
 – Бухоро ДУ
Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев ўзларининг “Буюк келажагимизни мард ва 
олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз” деб номланган асарларида 
таълим ва тарбия борасида “Афсуски, аксарият таълим муассасаларида 
таълим сифати халқаро мезонларга ва реал иқтисодий талабларга жавоб 
бермайди” деб таъкидлаганлар [1]. 
Бугунги глобаллашув асрининг таълим тизимини ахборот коммуникация 
воситалари ва замонавий техника-технологияларсиз ривожлантириб 
бўлмайди. Ҳозирда таълим тизимини сифатли ташкил этишда, замонавий 
педагогик технологиялардан кенг фойдаланиш кегусида малакали кадрлар 


32 
тайёрлашда ўзининг самарали натижасини беради. Зеро, фан ва техникада 
қандайдир янгиликларга эришишда унинг туб моҳиятини тушуниш учун 
самарали натижасига эга бўлган ахборот коммуникация воситалари ва 
замонавий техника-технологиялари асосида юқори даражадаги намунали 
дарсларни ташкил қилиш бугунги кун замонавий педагогиканинг муҳим 
жиҳати ҳисобланади. 
Эстетик дунёқараш ўз мазмун-моҳияти билан шахс ижобий сифатлари 
ҳисобланган эътиқод, эстетик дид, нафосатни ўзида мужассамлаштирган 
эстетик 
билим, 
тушунча, 
кўникма 
ва 
малака, 
баҳо, 
онг, 
мулоҳаза,дид,ҳистуйғу, идеал, тафаккур, эстетик қадриятларда намоён 
бўлиши, ривожланиши бўлажак кичик мутахассисларнинг назарий ва амалий 
тайёргарликларини кучайтириш орқали уларда эстетик дунёқарашни 
такомиллаштириш зарур. Ўқувчиларда эстетик дунёқарашни ривожлантириш 
механизмлари (ўқитувчи ва ўқувчи ҳамкорлиги, ўқиш мотивлари, руҳий-
физиологик кечинмалар, шахслараро муносабат, индивидуаллик) асосида 
уларнинг инновацион, касбий креативлик, конструктивлик, мустақиллилик, 
қатъийлик 
касбий 
сифатларини 
ривожлантириш, 
уларда 
эстетик 
дунёқарашни такомиллаштиришнинг асосий омили эканлигини кўрсатади. 
[2]. 
Мактабдиги методик ишларни бошқариш, унинг вазифалари, мазмуни, 
еашкилий асосларини нафақат мактаб директори ва бош ўқитувчи, балки 
ўқитувчи ҳам аниқ ва равшан тушунган тақдирда самарали бўлиши мумкин. 
Ўқитувчиларнинг услубий, инновацион тадбирларда иштирок этиши 
пировардида педагогик фаолиятда шахсий педагогик тизимни, индувидуал 
услубни шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшади.
Ўқитувчиларнинг ўзига хос шахсияти, унинг касбий ўсиши билан 
боғлиқ муаммолар, педагогик жамоалар, яъни мактаб жамоаси ва умумий 
ўқитувчилар жамоаси учун ҳам муҳим бўлган педагогик қадриятларнинг 
ўрнатилишига ёрдам беради. Шу билан бирга мактабда методик ишларни 
ривожлантиришга имкон яратади [3].
Бугунги кунда вужудга келган пандемия вазиятини инобатга олиб, 
мактаб фанларини масофавий ўқитиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилди 
ва амалда қўлланилмоқда. Олиб борилаётган масофавий таълимда 
ўқувчиларнинг технология фанини онлайн мактаб асосида 2020 йилнинг 1-
апрелидан 20-апрел кунига қадар ўзлаштирилиш даражаси Бухоро вилояти 
Когон тумани 11-сон ўрта таълим мактабининг 3
Б
ҳамда 7
А 
синф 
ўқувчиларида таҳлил этилди. Таҳлиллар синф ўқувчилари учун махсус 
яратилган технология фани телеграмм гуруҳида уй вазифаларини юбориб, 
баҳолаш асосида олиб борилди ва натижалар қуйидаги жадвалда 
келтирилган. 


33 
1-жадвал 
№ 
Синф 
Ўқувчи сони 
Иштирок 
кўрсаткичи, 
сони/фоизда 
Ўзлаштириш 
кўрсаткичи, 
сони/фоизда 

3
Б
31 
26/84 % 
22/71% 

7
А
35 
24/69 % 
19/54 % 
Бунда ўзлаштириш кўрсаткичи берилган вазифани 3, 4 ва 5 баҳоларга 
бажараолган ўқувчилар ҳисобланади. Юқоридаги жадвалдан кўринадики, 
айрим ўқувчилар берилган топшириқни талаб даражасида бажараолмаган ва 
тегишли мақсадга эришмаган.
Ушбу гурухларга тадқиқотнинг иккинчи босқичи 21-апрелдан 10-май 
кунига қадар барча мавжуд имкониятлардан фойдаланилган ҳолда олиб 
борилди ва натижалар таҳлил қилинди. Унда масофавий ўқитишнинг ўтилган 
мавзуни телеграмм аудиотўлдиришли, кичик видиотўлдиришли усули ва 
саволларга индувидиал жавоб бериш (аудио ва видиоли) орқали бойитган 
ҳолда масофавий дарслар ташкил этилди. Шу билан биргаликда махсус 
стекер ва смайликли баҳолаш орқали рағбатлантириш ташкил этилиб, 
уларнинг миқдори ҳар ҳафтада ўқувчиларнинг номи билан эълон қилиб 
борилди. Олинган натижалар қуйидаги жадвалда келтирилган. 
2-жадвал 
№ 
Синф 
Ўқувчи сони 
Иштирок 
кўрсаткичи, 
сони/фоизда 
Ўзлаштириш 
кўрсаткичи, 
сони/фоизда 

3
Б
31 
29/94 % 
26/83% 

7
А
35 
29/83 % 
25/71 % 
Юқоридаги жадвалда келтирилган маълумотлар шуни кўрсатдики, 
масофавий таълимда ўқувчиларга мавзу бўйича қўшимча ўқитишнинг 
самарали усулларидан кенг фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг фанни 
ўрганишга бўлган қизиқиши ва иштироки ошиб, уларнинг ўзлаштириши 
яхшиланган. Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, масофавий 
таълимда ўқувчининг мавзуни тушунмасдан қолишлиги ҳисобидан 
ўзлаштириш сифати ёмонлашишига олиб келади. 
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, технология фанидан масофавий 
таълимда ўқитишнинг самарали усулларини кенг татбиқ этиш орқали 
ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини нисбатан оширишга ва бу орқали 
ўқувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга эришиш мумкин 

Download 4,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish