Oliy va o‘rta maxsus taʹlim vazirligi qo‘qon davlat pedagogika instituti



Download 4,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/158
Sana27.05.2022
Hajmi4,38 Mb.
#611480
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   158
Bog'liq
Anjuman toplam Qoqon DPI

Foydalangan adabiyotlar ro‘yxati 
1. МухаметжановаА.О., АйдарбековаК.А., МухаметжановаБ.О. International 
journal of applied and fundamental research № 2, 2016 84-88 bet. 
2. Григораш О.В. Научный журнал КубГАУ, No101(07), 2014 года 1-14 стр. 
3.https://poisk-ru.ru/s20697t2.html 
 
ЎҚУВЧИЛАРНИ ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИДА МИЛЛИЙ 
ҲУНАРМАНДЧИЛИККА ОИД КРЕАТИВЛИЛИК 
ҚОБИЛИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ҲОС 
ЖИҲАТЛАРИ 
 
Муқумова Феруза Худойқуловна -
Термиз ДУ, 
Тоғаев Хўжамберди, Юсупов Кирмон Ясинович - 
Жиззах ДПИ 
 
Ўқувчилар зуваласидаги яратувчан ижодкорлик имкониятлари аслида 
бениҳоя улкан. Лекин бу имконият фақат амалий ва назарий педагогик 
фаолият жараёнидагина барг ёзиб ривожланади. Бунда ўқитувчи 
фаолиятининг ҳамма жабҳаси — ижтимоий фойдали меҳнат, ўқиш-ўрганиш 
жараёни ва ҳоказолар яратувчан ижодкорлик куртагининг илдиз отиб,
бақувват бўлиши, чиқиши, ривожланиши учун ҳам замин ва ҳам восита 
бўлиб хизмат қилади. 
Сир эмаски, кўпчилик ўқитувчилар олий даргоҳларни битириб 
мактабга борганларида ўқувчилар яратувчан ижодкорлигининг мувофиқ 
ташкиллаштирилишида ва уларга раҳбарлик қилишида қийинчиликларга дуч 
келадилар. Шу маънода, ўқувчиларнинг миллий ҳунармандчиликка оид 
яратувчан ижодкорлиги (креативлилик) қобилиятларини ривожлантириш 
фаолиятга йўналтирилган педагогик жараённи тўғри ташкил этиш долзарб 
масала ҳисобланади. 
Шу ўринда дастлаб ҳунармандчилик пайдо бўлганми ёки фан ва 
педагогика деган ва фан педагогикани бошқарадими ёхуд педагогика фанни 
бошқарадими деган муаммоли савол туғилади. Бу саволга жавоб бериш учун 
узоқ ўтмишдаги ибтидоий жамоа деб аталмиш аждодларимиз ҳаётига қайта 
назар ташлаймиз, унга кўра ҳунармандчилик ва фан педагогикадан олдин 
пайдо бўлган, чунки дунёни ўзгартириш (яшаш учун кураш эҳтиёжи) 
мажбурияти дастлабки ҳунармандчилик асбоби оддий чўқмор ясашдан 
бошланганини ҳисобга олсак, чўқмор ясаш учун (биринчи чўқмор тўғрисида 
сўз юритилмоқда) ҳеч бир математик ҳисоб ва уни ясашнинг технологик 
харитаси (педагогика) шарт эмас эди. Робинзон Крузонинг “Эҳтиёж кишини 


29 
кашфиётчига айлантиради” дегани ёки аждодларимизнинг “Кимки гар 
ҳаётдан олмаса
 
таълим - уни ўргатолмас ҳеч бир муаллим” деган ибратли 
сўзлари ҳам ҳунармандилик “фан”нинг “педагогика”дан олдин вужудга 
келганини тасдиқлайди. Шунингдек, “фан” ҳақида Жон Бернол – “Фан 
дунёни кишилар томонидан тубдан ўзгартириш омилидир” деган бўлса, 
Алберт Эйнштейн уни “Фан -тафаккурнинг дунёдаги билиш мумкин бўлган 
барча ҳодисаларни муайян бир система асосида боғлаш учун бир неча аср 
давомида толиқмай қилган меҳнатидир”, деб янада кенг маънода 
таърифлайди. Пъер Бауст эса фан объектининг беҳадлигини “Фаннинг 
чегараси уфққа ўхшайди: унга қанчалик яқинлашаверилса, у шунчалик 
узоклашаверади” дея изоҳлаган эди. 
Юқоридаги таърифлардан педагогика, ҳунармандчилик ва фан 
тушунчалари бир қараганда бир-бирига ўхшашдек туюлади. Аслида эса 
улар бир-биридан моҳияти жиҳатидан маълум
даражада фарқ қилади. 
Хусусан, педагогика шакллантириш (ўзгартириш)ни кўзда тутса, фан эса ана 
шу фаолият маҳсули бўлган инсон (шахс ёки киши)лар томонидан дунёни 
ўзгартириш оимли сифатида намоён бўлади. 
Гарчи ҳунармандчилик ва фан
 
дастлабки омил сифатида “педагогика” 
дан олдин пайдо бўлган бўлсада, “педагогика”нинг уни бошқариб бориши 
жараёни объектив заруратга айланади. Буни қуйидагича изоҳлаш ўринли. 
Кўп сонли антропологларнинг илмий тадқиқотларига қараганда одамни 
ҳайвон каби биологик тур сифатидан ажратиб инсон деб аташ ҳуқуқи 
ўзининг табиатдан олган ёки уни ўзгартирган билим ва кўникмаларини 
авлодларига ўргатишни бошлаган вақтдан берилган. Буни қуйидаги оддий 
фараз орқали исботлаш ҳам мумкин. Ҳар бир педагог (устоз, мураббий)лар 
меҳнатсиз, умуман мактаб кўрмаган ўрта яшар инсондан оддий Пифагор 
теоремаси (арифметика ёки ёзув)ни айтиб беришни талаб қилиши беҳуда 
уриниш бўлар эди. Агар у уч карра даҳо бўлиш қобилиятига эга бўлиб 
туғилган шахс бўлганда ҳам педагогикасиз, яъни устозлар меҳнатисиз бунинг 
уддасидан чиқа олмайди. 
Айтилганлар “педагогикани” билан ҳунармандчилик ва “фан” орасидаги 
узвий боғлиқлик ижтимоий тараққиёт маҳсули сифатида ўзига хос таҳлилга 
муҳтожлигидан далолат беради. Таҳлилга киришишдан олдин “педагогика” 
ва “фан”ларни шартли равишда ажратиб қараймиз.
У ҳолда педагогикани “Инсон шахсини шакллантириш ва ўзгартириш 
методлари ҳақидаги фаолият” дейиш мумкин бўлса, фанни – “Педагогик 
фаолиятда инсонни объектив билимлар билан қуроллантириш ва шу асосда 
кишилар томонидан дунёни ўзгартиришга ўргатиш воситаси” 
дейиш ўринлидир.
Сўз юритилган шартлар ва тушунчалардан фойдаланиб, замонавий 
педагогикани қуйидаги схемадагидек тасаввур қиламиз. 
Таълим тизими 
Педагогика 
Фан 
Халқ ҳунармандчилигининг барча 
тармоқлари 


30 
Схемадан кўринадики педагогика, фан ва ҳалқ ҳунармандлиги 
чамбарчас боғлиқ. Аммо бу алоқадорлик баъзан тушунарсиз ва ишончсиз 
таҳлил қилинади, натижада гоҳида сунъий ёки табиий узилишлар содир 
бўлади. Тартиб билан ана шу узилишлар сабабига эътибор қаратамиз: 
Педагогика замонавий ҳунармандчилик ва фан ютуқларидан орқада 
қолиши мумкин (педагогика 
˂
фан 
˂
замонавий ҳунармандчилик 
тармоқлари); 
Педагогика замонавий ҳунармандчилик ва фан ютуқлари билан 
ҳамоҳанг (параллел) боради (педагогика = фан = замонавий ҳунармандчилик 
тармоқлари); 
Педагогика замонавий ҳунармандчилик ва фан ютуқларидан олдинга 
ўтади (педагогика 
˃
фан 
˃
замонавий ҳунармандчилик тармоқлари); 
Боғланишлардан учинчи типдаги ўзаро алоқадорликни энг оптимал 
(мувофиқ) дейиш мумкин. Унга кўра педагогика нафақат замонавий халқ 
ҳунармандчилиги фан ютуқларини ўргатади ва ҳатто фан тармоқларининг 
вужудга келишига ҳам сабабчи бўлади. Бу эса ўз навбатида таълим тизимида 
жиддий олға силжишларга ва мос ҳолда халқ хўжалиги, саноат, табобат, 
таълим ва бошқа тармоқларнинг ривожланиши, янгиликларнинг вужудга 
келишига пойдевор бўлиб хизмат қилади. Халқ педагогикасидаги “қопдай 
билиминг бўлса ангишвонадай билим бера оласан” дейилгани, ёки 
тарбиячининг ўзи тарбияланган бўлиши керак деган ибратли ҳаёт 
тажрибалари ҳам ҳозирги замон педагогикаси учун учинчи тип тўғрилигини 
тасдиқлайди. 
Буни ҳар бир технология таълими ўқитувчилари ёддан чиқармаслиги 
лозим. Зеро бугунги навқирон авлодни ватанпарварлик, истиқлол ғояларига 
садоқат рухида тарбиялашни касбий билимларга оид хар-хил бадий 
ижодкорлик малакаларини ривожлантириш билан уйғунликда камол 
топтириш, маънавий ва касбий тушунчаларини бойитиш, танланган касбига 
ва меҳнатига муҳаббат руҳида тарбиялаш кўп жихатдан ўқитувчининг 
ижодкорлик фаолиятига ва унинг илмий асосларини билишига боғлиқ. Ҳар 
қандай ижодкорликда айниқса касбий йўналишдаги яратувчан ижодкорликда 
унга рахбарлик қилувчи ўқитувчининг билими, касбий малакаси ва
ишни ташкиллаштириш маҳоратининг юқори бўлиши муҳим аҳамиятга эга, 
чунки унинг қозонган муваффақияти натижаси келажак авлод тақдири билан 
боғлиқ миллий халқ ҳунармандчилигимиз тақдирини белгилайдиган бош 
омил сифатида намоён бўлади. 
Шу маънода, таълим тизимида фаолият кўрсатаётган ҳар бир педагог 
ёлғиз ўзининг касбий билими, малакаси, хулқ-атвори ва харакати учунгина 
эмас балки буюк келажагимиз ворисларини билими, тақдири, касбий
маҳорати, хулқ-атвори ва ҳатти-ҳаракатлари учун ҳам қаттиқ 
жавобгардир. 
Бу ўз навбатида, бугунги мактаб ўқитувчилари олдига ҳам ўқувчиларни 
миллий ҳунармандчиликка оид яратувчан ижодкорлик руҳида тарбиялаш 
вазифасини қўяди. Айтилганлар эса, фаолият кўрсатаётган ҳар бир 


31 
педагогнинг ҳар томонлама етук малакали, ўз касби ва фанининг жонкуяри 
бўлишини тақозо этади. Чунки, фақат юқори ижодкор, омилкор 
педагогларгина ёш авлодларда яратувчан ижодкорликни шакллантира олиши 
ва ривожлантира олиши мумкин. Акс ҳода кўплаб келажагимиз ворислари 
касбий лаёқатсиз бўлиб қолиши табиий. 
Бизнинг назаримизда ҳунармандчиликдаги яратувчан ижодкорлик
мазмунини ўқувчиларга нисбатан таърифлаганда-ўқувчилар яратувчан 
ижодкорлик имкониятларини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик 
жараённи ташкил этиш эканлиги биринчи ўринга чиқади. Шундагина, 
ўқувчиларнинг яратувчан ижодкорлик қобилиятлари ривожланиб, ўқув 
жараёнида олган билимлари ҳар томонлама чуқур ва мустаҳкам бўлиши ва 
жойларга борганда ўз вазифаларини адо этишда юқори босқичларга кўтара 
оладилар. 

Download 4,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish